Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#21_октябрь_Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилган_кун

🌿 Тил - миллат кўзгуси

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5850-сонли фармонида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун - 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" сифатида кенг нишонлаш тўғрисида айтиб ўтилди.

Ушбу фармон ижроси юзасидан бугун вилоят ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Р.Шералиев ва Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги марказий кўчаларга ўзбек тилини тарғиб этувчи ҳикматли сўзлар ва иборалар ёзилган баннерлар ўрнатиб чиқилди.

✳️ Шунингдек, ўзбек тилини ривожлантириш, унинг софлигини сақлаш, бойитиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

@Olmaliq_shahri
#21_октябрь_Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилган_кун

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун 2 - умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдагиЎзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 Фармони ижроси юзасидан "Дўстлик - инсоний фазилат" мавзусида иншолар танлови ва очиқ дарслар ўтказилди.

👭 Танловда мактабнинг иқтидорли 100 дан ошиқ ўқувчилар иштирок этиб, мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Танлов ҳайъат аъзоларининг хулосаларига асосан, танлов натижалари шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан тақдирланади.

@Olmaliq_shahri
#21_октябрь_Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилган_кун

⚡️Тил - инсоннинг миллий ва маънавий бойлиги ҳисобланади. Тил - она алласи орқали кириб, инсоннинг руҳиятига миллийликни сингдиради. Тил - миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих - ўтмиш ва келажак жонланади. “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур”-дея эътироф этади Абдулла Авлоний.

❇️ Жорий йилнинг 20 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан 10-умумий ўрта таълим мактабида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📌Суҳбат давомида шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Феруза Асқарова ёшларни байрам муносабати билан самимий қутлаб, она тилимизнинг жамиятимиздаги ўрни, қадр топаётгани, унинг аҳамияти ва нуфузи тўғрисида ўз фикрини билдирди.

😷 Тадбир карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Forwarded from MARKAZ XABARLARI
#21_октябрь_Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилган_кун

"Заковат”да билимлилар ғолиб бўлди

⚡️Олмалиқ шаҳрида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан бугун 10-умумий ўрта таълим мактабида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўқувчилар иштирокида "Она тилим, жон-у дилим" мавзусида заковат беллашуви ўтказилди.

📚 Дарҳақиқат, бу каби интеллектуал ўйинлардан кўзланган мақсад, шаҳар ёшларини  билим салоҳияти ва даражасини янада ошириш, дунёқарашини кенгайтиришдан иборатдир.

♻️Беллашувда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Аллобердиева сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг тил ўрганиш қобилиятларини олқишлади, фаол иштирокчиларни табриклади.

📍 Ўйиндан ўқувчилар шундай  хулосага келишдики, инсон хорижий тилларни ўрганиши учун, аввало, ўз она тилини мукаммал билиши лозим.

@manaviy_markaz