Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Cайёр_қабул

Бугун шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Усмон Раҳимов ҳудудидаги М.Беҳбудий МФЙда маҳалла аҳли билан илк сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан маҳалладаги коммуникация тизими - сув, ёритиш чироқлари, суғориш тизими ҳамда чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши, ички йўлларни асфальтлаш ва бандликни таъминлаш каби масалалар кўтарилиб, мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан мутасадди раҳбарларга 1 ҳафта муддат берилди.

- 14-мактаб орқасидаги нотурар объектларни дайдилар ўзларига макон қилиб олишган, доимий тарзда маст ҳолатда юришади. Фарзандларимиз бемалол сайр қилишга қўрқишади.
Шунингдек, 14-мактабдаги асосий кўчанинг ёритиш чироқлари йўқ. Маҳалламиздагиларнинг кўпчилиги тунги сменаларда ишлайди ва ишдан кечаси қайтишига тўғри келади. Ёритиш чироқларининг йўқлигидан ўғрилик жиноятлари кўпайиб бормоқда
, -деди мурожаати давомида фуқаро Оксана Петрова.

- Ободонлаштириш бошқармаси томонидан келаси ҳафта чоршанба кунигача чироқлар ўрнатиб берилади. Ноқонуний объектлар бўйича шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ҳамда дайдилар бўйича ИИБ участка нозирлари зудлик билан муаммоларни ўрганиб, ижобий ҳал қилинглар. Сизларга бир ҳафта муддат. Халққа ваъда берилдими, бажарилиши шарт, -деди Усмон Исмоилович масъулларга қатъий уқтириб.

@Olmaliq_shahri
#Cайёр_қабул

Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бугун сектори ҳудудидаги Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини идорасида бўлиб, маҳалла аҳлининг мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида 14 дан зиёд муаммо ва масалалар жойида кўриб чиқилиб, ечими юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул

Бугун шаҳримизнинг чекка ҳудудидаги 1120 нафар аҳолисига эга "Теракли" МФЙга Президент Халқ қабулхонаси Тошкент вилояти бўлими мудири Акмал Исабоев ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот ўтказди.

Маҳалла идорасида бўлиб ўтган ушбу қабулда шаҳар секторлари раҳбарлари ҳамда корхона, ташкилот мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида маҳалла аҳли томонидан йўлни таъмирлаш, мактаб, стадион, қишлоқ врачлик пункти қуриш, электр симёғочларини алмаштириш, кўприкни таъмирлаш, яйлов ажратиш, ичимлик суви, моддий ёрдам, бандликка кўмаклашиш ҳамда кадастр билан боғлиқ 20 дан зиёд масалалар кўтарилди.

- Маҳалламиздаги 3 та хонадон Пискент тумани тасарруфида, қўшниларимнинг барчаси Олмалиқ пропискасида, бизники эса Пискентда. Бу умуман мантиққа тўғри келмайди. Бизнинг ҳудудимиз қачон Олмалиққа ўтади? - дея савол берди фуқаро Н.Арслонова.

- Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, Пискентдан Олмалиққа ўтилиши лозим бўлган ҳудудлар бўйича ҳужжатларнинг барчаси тақдим этилган. Ҳозирда ушбу ҳужжатлар Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши лозим. Ҳужжат тасдиқланиши билан кўзда тутилаётган Пискентга қарашли ҳудудларнинг барчаси Олмалиқ шаҳрига ўтади, -дея жавоб берди мудир А.Тешабоевич.

Нуриддин Холбоев:

- ОКМКда назоратчи бўлиб ишлайман. Мурожаатим шундан иборатки, Пискент туманида Ислом Эргашхўжаевич ҳокимлиги даврида 1200 гектар яйлов 4 нафар тадбиркорга қарор асосида ажратиб берилган эди. Аммо ушбу яйловлардан мана, неча йиллардан буён мақсадли фойдаланилмаяпти. Маҳалламиз моллари учун яйлов ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

- Мурожаатингиз назоратга олинди, бу бўйича тегишли тартибда хатлов ўтказиб, белгиланган меъёр бўйича яйлов ажратилишида ёрдам берамиз, - деди Халқ қабулхонаси вилоят бўлими мудири А.Исабоев.

Мулоқот мобайнида шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов фуқароларнинг барча мурожаат ва масалалари ечими бўйича жойидаёқ тегишли масъулларга топшириқ бериб, ижроси юзасидан муддат белгилаб берилди.
Вилоят ва республика миқёсида ҳал этиладиган мурожаатлар эса вилоят Халқ қабулхонаси бўлими мудири Акмал Исабоев томонидан қатъий назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул

10 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Р.Мадумаров ва Олмалиқ шаҳар суди раиси в.б. Д.Сулейманов Абдулла Қаҳҳор МФЙ аҳли билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар суд билан боғлиқ масалалар ҳамда қонунчилигимиздаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида мурожаат этишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов сектори ҳудудидаги "Саховат" маҳалла фуқаролари йиғини аҳли билан сайёр қабул ўтказилди.

16-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтган қабул давомида фуқароларнинг аксарияти маҳалласидаги ички йўллар, кўча чироқлари, болалар майдончаси ҳамда коммунал масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул давомида иштирок этган тегишли масъул раҳбарлар аҳоли мурожаатларини назоратга олиб, ечими бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан 1-сектор ҳудудидаги "Олмалиқсой" маҳалла фуқаролари йиғини аҳли билан сайёр қабул ўтказилди.

"Олмалиқсой" маҳалла фуқаролари йиғини биносида бўлиб ўтган қабул давомида фуқароларнинг аксарияти маҳалласидаги ички йўллар, кўча чироқлари, бандлик ҳамда коммунал масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул давомида иштирок этган тегишли масъул раҳбарлар аҳоли мурожаатларини назоратга олиб, ечими бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайёр_қабул

Бугун шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули А.Навоий МФЙ аҳли билан бўлиб ўтди. Қабулни ҳокимнинг номидан ўринбосари Солижон Қосимов сектор ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ўтказди.

Қабул давомида маҳалла фуқаролари уй-жой, тунги ёритгичлар ва ҳудудга бириктирилган шифокорлар масалалари бўйича мурожаат қилишди.

Тингланган мурожаатларнинг барчаси назоратга олиниб, ечими бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#cайёр_қабул

Ўқитувчи 60 ёшда, директор уни пенсияга мажбурий чиқариб юбораяпти. Ким ҳақ?

Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъуллари иштирокида сайёр қабул давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтаётган қабулга ҳам кўпчилик келган. Улар томонидан билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти жойида ҳал бўлаяпти, айримларига эса вақт талаб қилиши ҳақида тушунтириш берилмоқда.

Масалан, Ҳусан Расулов Бўка тумани "Қорақўйли" маҳалласининг раиси. Унинг айтишича, қишлоқда иккита мактаб бор. Бири эски, мослаштирилган бино. Агар нариги мактаб ремонт қилинса, янги бино қурилса, бир қишлоқнинг, бир оиланинг фарзандлари иккита мактабга бормас, бўшаган бинода эса мактабгача таълим ташкилоти очишга имкон туғиларди.

Вазирлик мутасаддилари, Бўка тумани ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари биргаликда ушбу таклифни атрофлича кўриб чиқиб, 2023 йилги давлат дастурига ўша ҳудудда янги мактаб қуриш масаласини киритилишини мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Шаҳодат Эшбоева Олмалиқ шаҳридаги 7- умумтаълим мактабида ишлайди. Устоз муаллима яқинда 60 ёшга тўлди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, у ҳам нафақа олиб, ҳам таълим даргоҳида ишлаб келмоқда. Аммо, мактаб директори яқинда уларга ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиши кераклигини айтиб, жойни ёшларга бўшатишни талаб қилади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев масалани ўрганиб, устоз мураббийга бўлган бу муносабат учун масъулларга танбеҳ берди. Ўқитувчи ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Сайёр қабул давом этмоқда....

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cайёр_қабул

Сектор раҳбарлари фуқаролар билан мулоқотда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Хамдамов ва 2-сектор раҳбари, прокурор Музаффар Маматов бошчилигида Чўлпон МФЙ идорасида сайёр қабул ташкил этилди.

📌 Қабул давомида 30дан зиёд фуқаронинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#очиқ_мулоқот
#cайёр_қабул

Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

⚡️
Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамовнинг одатдаги кун тартибига кўра бугун, соат 8:00дан 1-сектор штаби ҳовлисида фуқаролар қабули ўтказилди. Бугунги қабулда 16 нафар фуқаро турли масалалар - коммунал, бандлик, қурилмаларни бузиш, моддий ёрдам ҳамда тиббий кўмак, уй-жой бўйича мурожаатларини баён этишди.

📌 Қабулда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари ўзларига тегишли мурожаатларни назоратга олиб, айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий тавсия ва тушунчалар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube