Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Аллею литераторов, созданную в Национальном парке Узбекистана имени Алишера Навои.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника Алишеру Навои, ознакомился с проделанной работой и созданными в аллее условиями.
На встрече с писателями и поэтами, творческой интеллигенцией говорилось о внимании, которое уделяется развитию национальной литературы в последние годы, об очередных важных задачах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Adiblarxiyoboni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Натижада йилига яна 3 минг беморга юқори технологик ёрдам кўрсатишга имконият бўлади.
Давлатимиз раҳбари бўлимлар қурилишини кўздан кечирди, қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент посетил Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
Здесь строится новый корпус на 75 коек для отделений кардиохирургии, трансплантологии и сосудистой нейрохирургии. В результате появится возможность оказывать высокотехнологичную помощь еще 3 тысячам пациентов в год.
Глава государства осмотрел ход строительства отделений, дал дополнительные указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Toshkent #viloyati
#Angren_sh. #Olmaliq #Ohangaron_sh #Ohangaron_t.
#ARGOS

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining Psixologik baholash va ijtimoiy tadqiqotlar metodologiyasi boshqarmasi rahbar xodimlari joriy yilning 16- va 17-fevral kunlari Toshkent viloyatida bo'lib, grafik asosida tashkil etilgan psixologlar guruhlari tomonidan shahar, tumanlar hokimlik rahbariyatlari bilan o'tkazilayotgan individual konsultatsiya jarayonlari bilan tanishdi va tegishli maslahat hamda ko'rsatmalar berdi.

Izoh: Fotolavhada Toshkent viloyatining Angren, Olmaliq, Ohangaron shaharlari va Ohangaron tumani hokimlari bilan suhbat jarayoni.

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ташкил этилган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги фестиваль давом этмоқда.

Фестивал доирасида 3та тадбир якунлангандан сўнг барча тарғибот гуруҳлари аъзолари ва Олмалиқ шаҳри ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Хамдамов Қобилжон Муротқулович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими ва тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорликда юқори савияда ташкил этилаётган фестиваль доирасидаги тадбирлар учун бир-бирларига миннатдорлик билдиришди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги фестиваль давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири 80-ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида "Сўфи Оллаёр", "Кўрпасой", "Калмакир" маҳаллалари аҳолиси учун ташкил қилинди.

Тадбирда театр актёрлари Илҳом Атамирзаев, Сардор Мансуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Раъно Ўразова иштирок этишди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган фестиваль давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири шаҳардаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилинди.

Тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар Расулхон Қодирхонов ва Гулноза Саидова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Ғунча" журнали бош муҳаррири Дилфуза Абдумаликова иштирок этишди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
⚡️⚡️⚡️
#jarayon
#online
#Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган фестиваль тадбирлари давом этмоқда.

Фестиваль доирасида навбатдаги тарғибот тадбири шаҳардаги "Болажон" номли истироҳат боғида ташкил қилинди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#live
#online
#Toshkent_viloyati

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон Қарори ижроси, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат тили соҳасидаги қонун хужжатларига амал қилиш ҳолати каби бир нечта масалалар ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этилган студияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари И.Мухамедазизова ва туман(шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев ва туман(шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

✍️РМММ Тошкент вилояти бўлими ахборот хизмати
Forwarded from MARKAZ XABARLARI
#Jarayon

#Toshkent_viloyati

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ "МАЪНАВИЯТ БОҒИ" — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар юртимиз бўйлаб кўплаб эзгу тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда туман-шаҳар бўлинмалари томонидан Юқори Чирчиқ туманида вилоят "Маънавият боғи"ни ташкил этиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил қилинди.
Акция иштирокчилари атроф-муҳитни, келажак авлодга биздан мерос бўлиб қолувчи она заминни асрашга бевосита дахлдор эканликларини дилдан ҳис қилган ҳолда ушбу ҳашарга уюшқоқлик ва кўтаринки кайфият билан ўз ҳиссаларини қўшишди.

Каналга уланиш:👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/8yN8lLOOnqw3M2M6