Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#партия_ҳаётидан
#ЎзМТДП

⚡️Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олиб бораётган фаолияти, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлари ҳамда ташкилий масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ЎзМТДП Марказий Кенгаши раисининг Хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Муҳамеджанова, ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони Юридик хизмат ва мурожаатлар билан ишлаш сектори мудири -юристконсульт А.Абдухаликова, Ижроия қўмита девони Хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Ш.Султонова, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Назаров ҳамда ЎзМТДПдан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар иштирок этишди.

📌Учрашув давомида депутатлар ўз ваколатлари доирасида олиб борилаётган ишлари юзасидан қатор фикр-мулоҳазалари ҳамда бир қатор ғоя ва таклифларини билдириб ўтдилар.

📃 Учрашувдан сўнг фаоллар партия фаолияти самарадорлигини янада ошириш, партия аъзоларидан, шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга жиддий ва масъулият билан ёндашиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда шаҳар фуқаросидан ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девонига келиб тушган мурожаатни жойига чиқиб ўрганиб, жойида ижобий ҳал этишди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram