Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#COVID19
#Тиббиёт_бирлашмасида

Жорий йилнинг 8 сентябрида Соғликни сақлаш вазирлигининг 234 - сонли ва
Тошкент вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг 251 - сонли буйруғи асосида COVID - 19 билан касалланган Олмалиқ шаҳар аҳолиси ҳамда шу касалликка гумон қилинган, енгил формадаги, уй шароитида даволанаётган, шифокор назоратида бўлган фуқаролар учун юқорида қайд этилган буйруқларга асосан, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан COVID - 19 билан касаллангандан сўнг уй шароитида реабилитация қилиш ва респиратор ёрдам кўрсатиш мақсадида беморларга вақтинчалик фойдаланишга кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланишга рухсат берилди.

Ҳар бир хонадонга физиотерапия ҳамшираси, ҳудудий шифокор ва ҳамшира бириктирилиб, назорат олиб борилади.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#Пискент
#ўқув_семинар

⚡️⚡️Ҳунармандлик қачонки тадбиркорлик билан уйғун бўлсагина кўпроқ даромад келтиради. Кўпчилик ҳунар эгаллайди, аммо тадбиркорлик кўникмаси етарли бўлмагани учун ҳам кўзлаган самарага эришавермайди. Бугунги глобал ахборот даврида зккко тадбиркор замонавий ахборот технологияларини нафақат ўз фаолиятида жорий этиши, балки унинг имкониятлари билан ўз маҳсулотларини сота олиши керак.

📌Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманида тадбиркор аёллар учун ташкил этилган ўқув семинарида шулар ҳақида маълумот берилди.

🔹"Аёл ва рақамли иқтисодиёт" халқаро ўқув семинарида вилоятимизнинг 80 нафар тадбиркор аёллари ўзларининг виртуал тадбиркорлик ва онлайн савдо бўйича билим ва кўникмаларини оширишди.

✳️Мавзунинг аҳамиятли жиҳати хотин-қизлар эндиликда нафақат оддий телеграм каналларида, балки катта платформаларда ҳам ўз маҳсулотларини реклама қилиш имкониятига эга бўлишади.

📽"Замон" дастури лавҳаси шу ҳақда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#халқ_билан_мулоқот

🔹 “Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак”, деган ҳаётбахш ғоя бугун ҳаётимизнинг асосий мазмунига айланиб бормоқда.

📍Юртимизда қандай янгиликлар, қандай ислоҳотлар жорий этилаётган бўлса, буларнинг барчаси одамларнинг бугунги ва эртанги куни фаровон бўлишини таъминлаш, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсадга қаратилган.

📌 "Маҳалла" телеканали ижодкорларининг галдаги "Халқ билан мулоқот" кўрсатуви Олмалиқ шаҳрида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолининг бугунги кайфияти, муаммоларига бағишланди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.

Давлат раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя

🔸Пандемия даврида кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳолининг кам таъминланган қисми ҳимоя қилинмоқда.

🔹 Тошкент вилоятида секторлар томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишга кўра, 30 мингдан ортиқ оилалар "темир дафтар"га киритилган бўлса, бугун уларнинг сони қисқариб боряпти.

📌 Олмалиқ шаҳрида ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Коммунал тармоқларнинг барқарор фаолияти бўйича янги тажриба
#uzbekiston24
#инсонпарварлик
#cайёр_суд

📌Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди раиси Акбаров Неъматжон Аҳмаджонович томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

📍Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 45-сон манзил колониясида колония маъмурияти томонидан 16 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси киритилган.

📍Суд залида, жазони ўтаётган 1 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

📍15 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди. Эндиликда ушбу 15 нафар маҳкум яшаш жойларига қайтиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат фойдасига ундириб қолиш шарти билан яшаш манзилидаги ИИБ Пробация бўлимида назоратга олинади.

@Olmaliq_shahri
#билдириш

ДИҚҚАТ!

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 122 - сонли фармойишига асосан, эртага, 22 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрининг "Эҳтиром" кўчаси, "Ойдин" деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш жойи, йўлнинг қатнов қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўлда соат 9:00дан соат 18:00 гача транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

@Olmaliq_shahri
«БМТда илк бор Навоий тилида» — Туркиянинг «Жумҳурият» газетаси Мирзиёевнинг БМТда ўзбек тилида нутқ сўзлашини олқишлади

👉 https://kun.uz/77463656

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қулайлик

Айни вақтда Олмалиқ шаҳрининг "Эҳтиром" кўчаси, "Ойдин" деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш жойи, йўлнинг қатнов қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#хавфсизлик

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ОКМК АЖ ҳамкорлигида "Ойдин" деҳқон бозори ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойини замонавий типда қайта таъмирламоқда.

Келгусида пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳаракатланиши учун янада қулай бўлиши кутилаётган мазкур пиёдалар ўтиш жойи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва ЙТҲларининг олдини олишга хизмат қилади.

Россия давлати тажрибаси асосида таъмирланаётган бу каби пиёдалар ўтиш жойи келгусида вилоятимизнинг бошқа шаҳар, туманларида ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.

@Olmaliq_shahri