Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

➡️https://bit.ly/2E9BtXm

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26g
Россияликлар Олмалиқда олтин ва кумуш ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси Игорь Шувалов бошчилигидаги делегация аъзолари билан биргаликда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди. Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов ва “SFI Management Group” компанияси кузатув кенгаши раиси Қобил Шодиев меҳмонларни комбинат фаолияти билан яқиндан таништиришган. Россия делегацияси “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш жараёни ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган.

Ташриф давомида меҳмонлар 3-сонли Мис бойитиш фабрикаси қурилишининг бориши, 1-сонли Мис бойитиш фабрикасида жадал давом этаётган реконструкция ишлари, Мис эритиш заводидаги аффинажланган олтин ва кумуш ишлаб чиқариш жараёни ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлишган.

👉 Тошкент хабарлари
#анонс
#ҳокимлик_газетасида

Бугун "Олмалиқ ҳақиқати" газетасининг 36-сони нашрдан чиқди.

📌 Газетанинг ушбу сонида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

👉 1. Шаҳримиздаги МТТлар қачон ўз фаолиятини бошлайди?

👉 2. Олмалиқда 9 ойда 686 киши иш билан таъминланди

👉 3. Мансаб - манфаатдорлик деганими?

👉 4. Дам олиш саҳифасида: турли қизиқарли маълумотлар ва кроссворд

👉 5. Мутолаа саҳифасида: Ўгай оналар (ҳикоя)

❗️ Шунингдек, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва статистик маълумотлар билан танишасиз.

❇️ Маълумот ўрнида: газетага 2021 йил учун обуна бошланди.
Обуна газета таҳририятининг ўзида, катта корхона-ташкилотларда эса касаба уюшмаси раиси орқали амалга оширилади.

@Olmaliq_shahri
❗️ПАХТА ТЕРИМИ БЎЙИЧА ҲАМШАҲАРЛАРИМИЗДАН БЕРИЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди. Шунга кўра, ҳамшаҳарларимиз томонидан энг кўп берилган саволларга жавоб берамиз:

Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?

- Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида бекорчи бўлиб, тайинли иш қилмасдан ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиш тавсия этилади. Меҳнатдан қилиб, 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.

Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?

Олмалиқ шаҳар фуқаролари ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлса, Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёхуд 70 614 11 77 телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, ёки нафақа учун ариза берганларга пахтага чиқмасанг, нафақа тайинламайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаблар ҳам қонунга хилоф.

1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?

Умумий ҳолатда қўл билан терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим камида 1200 сўм қилиб белгиланган. Иккинчи теримда эса 1400 сўм тўланади, айрим туманларда 1600 сўмдан бошлаб берилади.

Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони: 70 614 11 77 ёки телеграмдаги https://t.iss.one/OlmaliqTashkiliyNazorat манзилига уйдан чиқмаган ҳолда, электрон тарзда мурожаат қилишингиз мумкин.

А. Утапов, Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари.

@Olmaliq_shahri
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 17 сентябрь ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 253 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 238 нафар
⚫️ ўлим ҳолати - 3 нафар

Шундан:

аҳоли орасида – 233 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 10 нафар
🔶уй шароитида - 2 нафар
🔶пневмония -10 нафар

📆 Кун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 4 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 3 нафар

@Olmaliq_shahri
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳарбий_хизматга_чақирув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунидаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомни эълон қилиш ҳақида”ги 291-сонли қарорига асосан, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1994-2002 йилларда туғилган ёшларни 2021йил учун муддатли ҳарбий хизматга (1 йиллик) танлаб олиш тадбирлари бошланганини маълум қиламиз. Ёшлардан мазкур танловда иштирок этишларини сўраймиз.

Тиббий кўрик шанба, якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 13:00да Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлимида ўтказилади. Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари томонидан командаларга саралаб олиш куни шаҳар Мудофаа ишлари бўлимида 2020 йил 7 октябрь, соат 9:00 да бўлиб ўтади.


☎️ 70 613 79 23, 70 613 79 20.

@Olmaliq_shahri
Коммунал соҳадаги лойиҳалар ва тарифлар маҳаллий кенгашлар билан келишилади

➡️ https://bit.ly/3hNepvb

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26g
Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️Олмалиқдаги ичимлик суви таъминоти корхонасига қарашли 52 та насос янгиланиши натижасида корхонанинг умумий харажати 22 фоизга, электр энергияси сарфи 2 бараварга қисқарган. Шаҳар аҳолиси сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминланмоқда.

Сўнгги 3 йилда амалга оширилган лойиҳалар натижасида Гулистон шаҳрининг ичимлик суви таъминоти масаласи ҳам тўла ҳал бўлди — видеоселектор йиғилиши

Yuksalish_live
#тезкор_алоқа
#Call_center_1276

⚡️ Олмалиқ шаҳрида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида тиббий маслаҳат бериб бориш мақсадида 1276 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти ташкил этилган.

☎️ Эслатиб ўтиш жоизки, марказда 10 нафар малакали шифокор 24/7 режимда фуқаролар мурожаатига жавоб бериб келмоқда.

📌 Ҳамшаҳарларимиз 70-612-01-73 рақамига ҳам қўнғироқ қилиб, мурожаат қилишлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
⚡️⚡️Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

🌀Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.

💊Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI (OLMALIQ SHTB)
#расман
#муносабат

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 августдаги 200-сонли буйруғи асосида ташкил этилган “Махсус поликлиника” ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларга қилган мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

- Махсус поликлиника 24 соат давомида тасдиқланган иш жадвали асосида буйруқда кўрсатилган мутахассислар томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

2020 йил 8 августдан фаолият юритаётган ходимларга жорий йилнинг шу кунига қадар қўшимча устама хақ тўланмаган (жалб қилинган ходимларнинг ойлик маоши асосий иш жойида сақланган).

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 9-бандида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга ихтисослашган махсус поликлиникалар (COVID-марказ) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган:

-врач ходимларга -2.5 миллион сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига – 1.5 миллион сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига- 1,0 миллион сўм;
- бошқа ходимларга- 500 минг сўм.

Шу сабабли, махсус поликлиника ходимларининг ижтимоий тармоқларга 6 фоизлик устама ҳақ тўланмаганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асоссиз.

https://t.iss.one/joinchat/A6RqBUaIeB4esd0Sz5o69A
Борис Жонсон: Британияда яна карантин жорий қилиниши мумкин

➡️https://bit.ly/2Edvxwu

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26g
Barcha sinflar uchun darsliklarning elektron shakli taqdim etildi

▪️Aksariyat darsliklar hajmi 10 MB.dan oshmaydi. Kitoblarning 7 ta tildagi (o'zbek, qoraqalpoq, rus, tojik, turkman, qirg'iz, qozoq) varianti bor.

📖 1-sinflar uchun
📖 2-sinflar uchun
📖 3-sinflar uchun
📖 4-sinflar uchun
📖 5-sinflar uchun
📖 6-sinflar uchun
📖 7-sinflar uchun
📖 8-sinflar uchun
📖 9-sinflar uchun
📖 10-sinflar uchun
📖 11-sinflar uchun

@Olmaliq_shahri