Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#қарор_ва_ижро

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорига асосан ҳар бир мактабда "Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи" лавозимлари жорий этилди.

♻️ Олмалиқ шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашида ушбу лавозимга тавсия этилган номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди.

📚Номзодлар орасидан шоир, ёзувчи, журналист ва ижодий қобилиятга эга тарғиботчилар саралаб олинди ҳамда шаҳардаги 23 та умумтаълим мактабига бириктирилди.

🎥 Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси Дониёр Ахмедов ўз интервьюсида шу ҳақида тўхталиб ўтди.

Батафсил: https://youtu.be/98Nwcfjjeak
#қарор_ва_ижро

🚏Бугун шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги маҳсус ишчи гуруҳи томонидан А.Темур кўчасида жойлашган ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан "Реклама тўғрисида"ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори талабларига зид равишда жойлаштирилган 50 дан ортиқ ташқи реклама воситалари олиб ташланди.

❗️Реклама тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилди.

➡️ Ташқи реклама қоидалари билан шаҳар ҳокимлигининг қуйидаги расмий канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉 Ташқи реклама | Расмий канал
👉 @tashqi_reklama_uzb
#қарор_ва_ижро

⚡️Олмалиқ шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтишни тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, жорий йилнинг 1 августига қадар шаҳардаги барча жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш чоралари кўрилмоқда.

📅 Бугун шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Д.Ахмедов ҳамда РМММ шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова ҳамкорлигида шаҳардаги айрим кўчалар бўйида жойлашган ташқи ёзувлар ўрганилди.

📝Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

❗️Шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркорлардан ўзларига тегишли бўлган ташқи тарғибот воситасини кўздан кечириб, мавжуд хатоликларни бартараф этишларини сўраймиз.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

🚏Шаҳримизда ташқи реклама объектлари ва улардаги матнларни хатловдан ўтказиш ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

📝 Икки кун давомида махсус ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорларга 100 дан зиёд ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Давлат тили бўйича рейд ўтказилди

🔎 Бугун ташқи реклама бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан шаҳримизнинг марказий кўчасида жойлашган "Ойдин", "Шош-Илоқ", Ҳамза маҳалласи ҳудудларида рейд ўтказилди.

🚫 Рейд давомида давлат тилида ёзилмаган 80 дан ортиқ реклама ва эълонлар олиб ташланди.

📝 Айрим тадбиркорларга муддати белгиланган ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар реклама, эълон ва пешлавҳаларни тайёрлаш ҳамда ўрнатишда қонун талабларига қатъий риоя қилинг.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Давлат тили бўйича ташқи ёзувлар ўрганилмоқда

🚏Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ томонидан шаҳримизнинг марказий кўчасида жойлашган С.Оллаёр, М.Улуғбек, "Бирдамлик" ва А.Навоий ҳудудларидаги ташқи ёзувлар ўрганилди.

🚫 Рейд давомида давлат тилида ёзилмаган ва ноқонуний ўрнатилган 60 дан ортиқ реклама ва эълонлар олиб ташланди.

📝 Айрим тадбиркорларга муддати белгиланган ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар, реклама, эълон ва пешлавҳаларни тайёрлаш ҳамда ўрнатишда қонун талабларига қатъий риоя қилинг.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

МТТ ходимлари тил ўрганишмоқда

Шаҳримиздаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида президентнинг "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси асосида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Вазирлар маҳкамаси қошида очилган Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти раҳбари З.Раҳимова, вилоят мактабгача таълим бошқармасидан Д.Маҳмудова ҳамда "Илк қадам дастури ва педагог компетенцияси бўйича Тошкент тумани 1-сонли МТТ директори Н.Расулова иштирок этишди.

Шаҳримиздаги МТТларни малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда МТТ тарбиячиларига 2-тилни ўргатиш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу лойиҳа доирасида барча тарбиячилар ва мутахассислар томонидан 4 ой давомида инглиз ва рус тилларини ўргатиш ва уни болаларга ўргатиш бўйича тегишли тартибда сабоқ берилади.

Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида тарбиячилар учун яна бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, махсус қўлланмалар ишлаб чиқилди.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Соғ танда соғлом муҳит шаклланади, соғлом муҳитни эса спорт вужудга келтиради

⚡️Бугун, 11 ноябрь куни Олмалиқ шаҳар марказий спорт мажмуасида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Туризм ва спорт бўлими, Миллий гвардия шаҳар Қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида шаҳар аҳолиси билан "5000 қадам" акцияси доирасида "Соғ танда соғлом муҳит шаклланади, соғлом муҳитни эса спорт вужудга келтиради" шиори остида спорт тадбири ташкиллаштирилди.

📌 Ушбу тадбирда фаол иштирок этган нуроний отахон ва онахонлар "Металлург" маданият саройида ташкиллаштирилган маданий-кўнгилочар дастурдан ҳам баҳраманд бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимига номзодлар сараланди

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

📌Унда шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимига номзодлар суҳбатдан ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#қарор_ва_ижро

Ёшлар - нуронийлар эътиборида

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Игомназарова бошчилигида тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 15-умумтаълим мактабида нуронийларнинг ҳаётий тажрибасини ёшларга ибрат тарзида кўрсатиб, уларни миллий қадриятларга ҳурмат, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Бувижоним ўгитлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📌 Тадбирда ўқувчиларнинг бувилари таклиф этилиб, ёшларга тарбиявий аҳамиятга эга бўлган панд-насиҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан нуронийларнинг жамиятда тутган ўрнига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube