Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Семинар
#Олмалиқ

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар учун "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" Халқаро ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔰 "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурини амалга ошириш, шунингдек, "Рақамли Ўзбекистон 2030" Миллий стратегияси Концепцияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Олий Мажлис Сенати, Компьютер технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва вилоят “ШАРҚ АЁЛИ” Халқаро аёллар жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

Рақамли тарзда ишлаш, айниқса, аёллар ва ногиронлар учун иш билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал қилишга имкон яратади. Узоқдан ишлашнинг афзалликларидан бири шундаки, хусусий сектор энг кам капитал қўйилмалар ва доимий харажатлар эвазига янги иш ўринлари яратиши мумкин. Ахборот-рақамли цивилизация шароитида доимий ўзгаришлар инсон қобилияти ва имкониятларини ривожлантириш, унинг фаровонлигини ошириш учун чексиз шароитлар яратмоқда.

✳️ Лойиҳанинг асосий мақсади электрон тижорат воситаларидан фойдаланиш имкониятларини очиб беришдир. Семинарда “Тўмарис” лойиҳаси ҳам намойиш этилди.
УСАИД лойиҳасининг "IT парк ТЎМАРИС билан биргаликда" йўналишида республика миқёсида 16 ёшдан катта қизлар учун компьютерда ишлаш асосларини ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бепул курсларни ташкил этиш режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri
​​#Транспорт

“Дамас”лар қатнови тикланди

✔️Тошкент вилояти махсус комиссиясининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида йўналишли такси йўналишларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар қатновини қайта тиклашга рухсат берилди.

❗️Бунда бир қатор санитария ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши талаб этилади:

🌡 ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик;

📌ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини ҳамда транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган ҳолда бўлишини таъминлаш;

😷йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилиш, тиббий ниқоби бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔹транспорт воситасини доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш;

санитар ишлов берилмаган, техник кўрикдан ўтмаган, техник носоз транспорт воситасини ишга чиқарилишини қатъиян таъқиқлаш.

🔰Шунингдек, ташишларни пандемия шароитида карантин ва ҳаракат хавфсизлиги, йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар масъул ходимлари томонидан йўриқномалар ўтказиб борилиши талаб этилади.

‼️Бунда ҳар бир транспорт воситалари лицензия варақалари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.

❇️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси “Дамас” автотранспорт воситаларида йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳаракат жадвалига риоя этмаслик, йўналиш схемасига амал қилмаслик, карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ҳолларда, корхона раҳбари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантиради.

✳️Ушбу ҳаракатлар йўловчиларимиз учун катта қулайликларни яратади. Шундай экан, юртдошларимиз ҳам ўз соғликлари учун ўзлари бефарқ бўлмасликларини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари "Ўзбекистон24" нигоҳида.

@Olmaliq_shahri
❗️Дезинфекция туннеллари ўрнига антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.


👉 @xushnudbek 👈
#эълон

Тошкент вилоятидан савдодаги ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Олмалиқ шаҳрида 12 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Оҳангарон шаҳрида 8,4 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Янгийўл шаҳрида 14,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Тошкент туманида 50,3 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Ангрен шаҳрида 18,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Чирчиқ шаҳрида 80,5 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Бекобод шаҳрида 44,9 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Оққўрғон туманида 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Оҳангарон туманидан 4,6 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Бўка туманидан 53,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бўстонлиқ туманидан 7,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бекобод туманидан 4,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Зангиота тумани дан 16,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қибрай туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Паркент туманидан 47,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пискент туманидан 60,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Қуйичирчиқ туманидан 144,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Ўртачирчиқ туманидан 7,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Чиноз туманидан 12,5 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Юқоричирчиқ туманидан 31,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Янгийўл туманидан 7,1 млн.сўмдан (кўриш)

Мазкур ер учусткалари савдоси аукцион орқали 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун аризалар электрон шаклда қабул қилинади.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ_шаҳри

🍁🌨Куз-қиш мавсумига тайёргарлик, хусусан, аҳолининг иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда чора-тадбирлар кўриляпти.

❗️Вилоятда жорий йилнинг 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинларнинг 484 таси аҳоли яшаш уйларига тўғри келади.

🔎Ўтган қиш мавсумида 5 та ҳолатда инсонларнинг ис газидан заҳарланиши кузатилди. 15 нафар фуқаро жабр кўрган, 7 нафари бевақт оламдан кўз юмган.

📌Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишда қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Олмалиқ шаҳрида ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

📽Бу ҳақда батафсил юқоридаги лавҳада томоша қилинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​Yoshlar ishlari agentligi va Najot Ta'lim markazi hamkorlikda nogironligi bo'lgan yoshlar uchun grant e'lon qiladi!

Yoshlar ishlari agentligi nogironligi bo'lgan yoshlarni qo'llab quvvatlash, ularni zamonaviy kasblar egallashiga ko'maklashish maqsadida Najot Ta'lim markazi bilan hamkorlikda Toshkent shahrida 100 nafar o'quvchi uchun grant e'lon qiladi.

• IT sohasiga qiziqasizmi?
• Zamonaviy kasblarni egallash orqali daromad olishni istaysizmi?
• Frilanserlik xizmatlarini ko‘rsatishning sir-asrorlaridan xabardor bo‘lishni-chi?

Endi qayg'urishga hojat yo'q!

Yoshlar ishlari agentligi hamda Najot ta’lim markazi nogironligi bo'lgan yoshlar uchun quyidagi:

• Veb dasturlash;

• Grafik dizayn;

• Moushn grafika;

• Digital marketing;

• Social media marketing yo‘nalishlaridan ta’lim olish uchun “Imkon" nomli grant loyihasini e’lon qiladi.

Loyihada IT sohasiga qiziqqan 15 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan nogironligi bo'lgan yoshlar ishtirok etishi mumkin.

Dastlabki bosqichda umumiy 100 nafar, ya'ni har bir yo'nalishdan 20 nafardan o'quvchi qabul qilinib, sohaga oid kerakli ko'nikmalar o'rgatiladi. Darslar Najot Ta'lim jamoasi mutaxassislari tomonidan olib boriladi.

Loyihada ishtirok etish uchun murojaatlar 30-sentabrga qadar onlayn qabul qilinadi. Nomzodlar Yoshlar ishlari agentligi va Najot Ta'lim markazi xodimlari tomonidan suhbat asosida saralab olinadi.

Eslatib o'tamiz, Imkon loyihasi bo'yicha onlayn darslar avvaldan boshlangan bo'lib, ushbu grant Toshkent shahridagi nogironligi bo'lgan yoshlar uchun oflayn rejimda chuqurlashtirilgan holatda olib boriladi. Loyiha natijasiga ko'ra, keyingi bosqichlarda boshqa hududlarga ham tatbiq etilishi mumkin.

Loyiha to‘g‘risidagi tashkiliy jarayonlarni Yoshlar ishlar agentligi va Najot Ta'lim rasmiy sahifalari orqali kuzatib borishingiz mumkin.

Loyiha haqida: 🔎 Batafsil

📌 Ro'yxatdan o'tish uchun quyidagi havolaga kiring: https://bit.ly/2FgvTCV

👩🏻‍💻 Administratorga bog'lanish

📞 Telefon raqam: +998712001123

Telegram sahifamiz👉@yoshlar_agentligi_rasmiy
#билдириш

ҲАМШАҲАРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Эртага, яъни 17 сентябрдан шаҳримиздаги 8- ва 13-сонли умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчилари учун, 18 сентябрдан эса юқори синф ўқувчилари учун ҳам анъанавий таълим жараёни бошланади.

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими Ахборот хизмати хабар бермоқда.

@Olmaliq_shahri
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги «Четсув», «Қорабоғ», «Зангиота» жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган. Сўнгги йилларда Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида хизмат қилаётганди.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.

👉 Тошкент хабарлари
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қарор_ва_ижро
#ижтимоий_ҳимоя

Моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

⚡️ Жорий йил 26 августдаги Президентимизнинг ПҚ-4815-сонли Қарори ижроси юзасидан айни вақтда Олмалиқ шаҳар секторларида "темир дафтар"га киритилган оилалардаги 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилиши бошланди.

❇️ Бугун, 16 сентябрь ҳолатига шаҳардаги 344 та оиладаги жами 560 нафар болаларга 500 минг сўм моддий ёрдам пуллари тарқатиб бўлинди. Оилаларнинг 101 таси 1-сектор, 38 таси 2-сектор, 110 таси 3-сектор ҳамда 95 таси 4-сектор ҳудуди ҳиссасига тўғри келади.

🎁 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шаҳар секторларидаги жами 1369 нафар 16 ёшгача бўлган болалар моддий ёрдам пули олиши белгиланган.

@Olmaliq_shahri