Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#назорат
#транспорт_соҳаси

📌Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов мутасадди раҳбарлар билан шаҳардаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди.

- Маълумки, 15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилган эди,- деди шаҳар ҳокими йиғилишда.
– Биламизки, шаҳримиз ҳудудида автобуслар эмас, "Дамас"лар ҳаракати йўлга қўйилган. Ҳозирда кўриб турибмиз, бугун йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам қийналаяпти.

🔶 - Агар барча карантин, ҳаракат хавфсизлиги қоидалари ва шу билан биргаликда санитария меъёрларига жавоб берилсагина, жамоат транспортлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифини юқори ташкилотлар билан кўриб чиқамиз.

🚕 Шаҳар ҳокими йўналишли такси хизматларини йўлга қўйишда масъулларга бир қатор кўрсатмалар бериб ўтар экан, бугунги кунда ҳеч бир солиқ тушумларисиз, ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний фаолият юритаётган таксилар фаолиятига чек қўйиш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

@Olmaliq_shahri
​​#Транспорт

“Дамас”лар қатнови тикланди

✔️Тошкент вилояти махсус комиссиясининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида йўналишли такси йўналишларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар қатновини қайта тиклашга рухсат берилди.

❗️Бунда бир қатор санитария ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши талаб этилади:

🌡 ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик;

📌ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини ҳамда транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган ҳолда бўлишини таъминлаш;

😷йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилиш, тиббий ниқоби бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔹транспорт воситасини доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш;

санитар ишлов берилмаган, техник кўрикдан ўтмаган, техник носоз транспорт воситасини ишга чиқарилишини қатъиян таъқиқлаш.

🔰Шунингдек, ташишларни пандемия шароитида карантин ва ҳаракат хавфсизлиги, йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар масъул ходимлари томонидан йўриқномалар ўтказиб борилиши талаб этилади.

‼️Бунда ҳар бир транспорт воситалари лицензия варақалари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.

❇️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси “Дамас” автотранспорт воситаларида йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳаракат жадвалига риоя этмаслик, йўналиш схемасига амал қилмаслик, карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ҳолларда, корхона раҳбари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантиради.

✳️Ушбу ҳаракатлар йўловчиларимиз учун катта қулайликларни яратади. Шундай экан, юртдошларимиз ҳам ўз соғликлари учун ўзлари бефарқ бўлмасликларини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#транспорт
#ОАВ_нигоҳида

⚡️ Олмалиқ шаҳридаги йўловчи ташувчи жамоат транспорти хавфсизлиги бўйича назорат тадбирлари олиб борилди.

📌 Бу ҳақда батафсил "Нурафшон ТВ" лавҳасида

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube