Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Олимпиада

Олмалиқ Кон-металлургия КҲКда 3, 4-январь кунлари ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган фан олимпиадасининг 2-босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиадани Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тўхтаев олиб борди.

@Olmaliq_shahri
#таълим
#олимпиада

⚡️ Бугун, 4 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида Республика фан олимпиадасининг шаҳар босқичи(II)га старт берилди.

10 ноябргача бўлиб ўтадиган мазкур олимпиадада 764 нафар ўқувчи ўз билимларини синовдан ўтказишади.

@Olmaliq_shahri
#олимпиада

⚡️Олмалиқ шаҳар 24 та умумтаълим мактабларида 2023 йил 11 сентябрь куни мактаб ўқувчилари ўртасида “Беш муҳим ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларга старт берилди.

📌 Стол тенниси, шахмат, шашка беллашувларининг мактаб босқичи барча таълим муассасаларида 12 сентябр куни ўтказилди. Шунингдек, беш муҳим ташаббус олимпиадаси доирасида "Заковат" беллашувининг шаҳар босқичи ҳам бўлиб ўтди. Мусобақада ўқувчилар фаол иштирок этиб, бўлим тасарруфидаги 11-, 14-, 20-сонли мактаб ўқувчилари юқори натижаларни қайд этиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим
#олимпиада

Фан олимпиадасининг шаҳар босқичи бошланди

⚡️Бугун, 17 октябрь куни шаҳримиздаги 19-ИДУМда ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни фанларни чуқур ўрганишга бўлган интилишни ва қизиқишларини ошириш, келажакда касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган асосий олимпиаданинг 2-босқичига старт берилди.

📌 21 октябрь кунига қадар давом этадиган мазкур олимпиадада шаҳримизнинг мактабларидан саралаб олинган 960 нафар 9-,10-,11-синф ўқувчилари ўзлари танлаган фан бўйича тест синовларини топширадилар. Ҳар бир фандан 30 та тест саволлари тақдим қилинади. Иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб аниқланади ва асосий олимпиаданинг 3-(вилоят) босқичида иштирок этади.

Асосий олимпиаданинг 2- (шаҳар) босқичи иштирокчиларига омад тилаб қоламиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#олимпиада
#таълим

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кимё ва биология фани олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 383-сонли буйруғига асосан, бугун шаҳримизнинг 20-умумтаълим мактабида кимё, биология ва физика фанларидан шаҳримиздаги 24 та мактабнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида сараланган 59 нафар битирувчи ўқувчилар билан олимпиаданинг шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

📌 Олимпиаданинг шаҳар босқичида ғолиб бўлган 3 нафар ғолиб ўқувчи вилоят босқичига йўлланма олади. Вилоят босқичида 3 нафар ғолиб бўлган ўқувчилар олимпиаданинг университет босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда унда ғолиб бўлганлар Чирчиқ Давлат Педагогика университетига имтиёзли равишда имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

Ушбу олимпиадада иштирок этаётган шаҳримизнинг барча ўқувчиларига муваффақият тилаймиз!

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube