Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️ МТРК тизимидаги "Оилавий" телеканали ҳам коронавирусга қарши тарғиботга ихтисослаштирилган телеканаллар сафига қўшилди.

📡 Жорий йилнинг 20 июлидан кенг қамровли ва дунёнинг ўнлаб давлатларида намойиш этиладиган “OILAVIY” телеканалида ҳар куни соат 10.00дан бошлаб “COVID-19: ДОЛЗАРБ САВОЛЛАР” дастури тўғридан-тўғри эфирга узатила бошланди.

🩺💊 Малакали мутахассислар, мутасаддилар ҳамда ССВ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари жонли эфирда бугуннинг долзарб мавзуси – коронавирус пандемияси билан боғлиқ исталган саволларга бевосита жавоб беради.

☎️ Телеграмдаги @mtrk_COVID_19 манзилига савол йўллаш имкони мавжуд. Шунингдек, жонли эфир пайтида томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан 71-214-13-72, 71-214-14-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч бир савол эътиборсиз қолдирилмайди.

❗️ “Oilaviy” телеканали эълонларини кузатиб боринг, янгиликлар ва зарур тафсилотлардан мунтазам хабардор бўлинг.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ўзимда коронавирус инфекцияси борлигига шубҳам бўлса, унинг бор ёки йўқлигини қандай билсам бўлади? ЖАВОБ

Коронавируснинг енгил турида (уйда) антибиотиклар ва дорилар қабул қилиш кераклиги ҳақида интернетда тавсиялар тарқалмоқда. Шу тўғрими? ЖАВОБ

Мен касал бўлдим, ёш болаларим бор. Улардан алоҳидалана олмайман. Нима қилиш мумкин? ЖАВОБ

Пневмония белгиларини қандай билиш мумкин? ЖАВОБ

Ўзим уй шароитида «Дексаметазон» қабул қилишим мумкинми? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ш.Мирзиёев раислигида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишнинг асосий натижалари

Кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

⚡️ Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Буларнинг натижасида охирги 5 йилда саноатда норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушган.

⚡️ Халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича стратегия ишлаб чиқилади.

❗️ Давлат раҳбари яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлигини таъкидлади.

“Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, шу йил якунига қадар Тошкент шаҳрида намуна сифатида амалга оширишга кўрсатма берилди.

🔹 Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Молия вазирлигига бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш мақсадида Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш топширилди.

⚡️ Эндиликда ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқда. Хусусан, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида бу борада ишлар бошланган.

Йил якунигача яна 14 та ташкилотда ва давлат улушига эга 10 та банкда ушбу тизимни жорий этиш вазифаси қўйилди.

⚡️ Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

⚡️ Давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, шу асосида барча раҳбарларнинг шахсий масъулияти баҳоланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади

Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Темир дафтар» тушунчаси ҳақида маълумот берилмоқда.

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

________________________________

📹 Халқаро пресс-клуб сессиясини «Ўзбекистон24» ва «ЎзРепорт» телеканалларида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

❗️Бир кечада Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда 279 нафар коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олиниб, жами беморлар сони 30197 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍142 нафари Тошкент шаҳрида,

📍133 нафари Тошкент вилоятида

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Қандай белгилар пайдо бўлса, коронавирусга чалинган бемор албатта шифохонага ётқизилиши керак?

Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш учун қуйидаги симптомларни инобатга олиш лозим:

🔹Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) — нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;

🔹Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;

🔹Қоннинг кислород билан таъминланиши 90% дан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);

🔹Қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);

🔹Юрак уришининг тезлашиши — пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;

🔹Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;

🔹Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар — диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши.

🔹Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

☎️ Бу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Мактабларда пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

📌 БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида «COVID-19» пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган. Унга кўра:

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💼👩🏻‍💼🧑🏻‍💼 Мактаб раҳбарларига:

🔹мактабларда санитария қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузиш, қўл ювиш жойларини ҳозирлаш ҳамда уларни совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш;

🔹мактаб тасарруфидаги ўқув ва маиший биноларга кириб-чиқишда дезинфекция воситаларини жойлаштириш, синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқиш;

🔹мактабларда “эрталабки филтрлар” ва “изоляция” хоналари ташкил этиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍🏫👩🏻‍🏫 Педагогларга:

🔹мактабларда гигиена кўникмаларини ва соғлом турмуш тарзи қоидаларини доимо тарғиб қилиш;

🔹синф хоналари, сув ва санитария иншоотларини мунтазам тозалаш ва дезинфекциялаш, ўқувчиларнинг доимий равишда қўлларни ювиб туриши, масофа сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;

🔹хоналарни шамоллатиш ва дезинфекциялаш каби чоралар ҳамма учун фойда эканлигини ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қаратилган қисқа-қисқа суҳбатлар орқали тушунтириш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимларига:

🔹“эрталабки филтрлар” ишларини ва касаллик аниқланганда беморни зудлик билан изоляциялашни ташкиллаштиришда кўмак бериш;

🔹дезинфекция воситаларини тайёрлашда мактаб ходимларига кўрсатмалар бериш;

🔹маъмурият кўмаги билан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тиббий билим ва маданиятини оширишда иштирок этиш каби вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
🧺🧹Техник ходимларга:

🔹сув, совун ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни 3 марта нам тозалашни ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда кунига 1 марта ва ҳафтада камида бир марта умумий тозалашни амалга ошириш;

🔹дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини ҳамда уларнинг ишчи эритмаларини ўқувчилар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва уларни инфекцион хавфсизлигига жавобгар бўлиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍👨‍👦 Ота-оналарга:

🔹фарзандларига гигиена қоидаларини ўргатиш;

🔹таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатитиши кўзда тутилмоқда.

Қўшма қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайти —💡 minzdrav.uz 💡да батафсил танишиш мумкин.

💬 Лойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар 📌[email protected] 📌 электрон манзилида қабул қилинади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Боғчалар 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади

7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.


14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинган.

– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.

Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.

Манба: ЎзА

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (583-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 августдан:

👉 Врачлар, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимлар, провизор-фармацевт ходимлар, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга тўланадиган махсус рағбатлантириш тўловлари кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда 1 ойда бир маротаба тўланади;

👉 махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

👉 ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

📝 Қарор билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати ва 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

🖥 Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Веmоr.ssv.uzэлектрон назорат дастури ишга туширилади.

📋 Шунингдек, қарор билан махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг