Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бағрикенглик

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун Рус миллий маданият марказида турли миллат, элат вакиллари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни, халқимиз маданияти, маънавияти, бағрикенглиги негизида мустаҳкамлаш мақсадида "Бағрикенглик-турли-туманликдаги бирликдир!" мавзусида учрашув ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
#cессияXII

Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб ХТБ мудираси Л.Байдуллаева ва СЭОМ бош эпидемиологи Ф.Фозилматоваларнинг шаҳардаги умумтаълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактабларда таълим жараёнини ташкил этиш чоралари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг 10-сонли МТТ фаолиятини қайта йўлга қўйиш чоралари тўғрисида шаҳар МТБ мудираси Т. Тё ҳамда СЭОМ бош эпидемиологи Ф.Фозилматованинг маърузалари эшитилди.

Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Эргашев томонидан сессия кун тартибига киритилган "4-сектор ҳудудидаги айрим оилаларни “Темир дафар” рўйхатига киритиш тўғрисида"ги масала депутатлар томонидан ўрганилмаганлиги сабабли, депутат А.Самадовнинг таклифи ва депутатларнинг розилиги билан кейинги сессияга қолдирилди.

Шаҳар Кенгаши раиси У.Раҳимов томонидан сессия оралиғида қабул қилинган қарорлар ўқиб эшиттирилгач, депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия якунидан аввал Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан 31 август – 5 сентябрь учун тасдиқланган иш режаси ижроси натижалари тўғрисида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Б.Қўчқоровнинг танқидий ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, маъқуллангач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, умумтаълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши ва 10-МТТ шартли равишда синов-тажриба тариқасида 10 сентябрдан очилиши Кенгаш томонидан тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/3ilb0oQ

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 9 сентябрь ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 223 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 207 нафар
⚫️ ўлим ҳолати - 3 нафар

Шундан:

аҳоли орасида – 202 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 9 нафар
🔶уй шароитида - 4 нафар
🔶пневмония - 9 нафар

📆 Кун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 4 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 3 нафар

@Olmaliq_shahri
#фотоҳисобот
#2_кун

Ш.Рашидов кўчаси 46, 48, 62, 64-икки қаватли уйларни таъмирлаш жараёнидан

@Olmaliq_shahri