Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент метрополитени

Обновляющийся Узбекистан: метрополитен Ташкента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#муносабат

"Ўзбекистон24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида жорий йил 7 сентябрида Олмалиқ шаҳридаги ўрганиш юзасидан эфирга берилган ҳолатлар бўйича расмий муносабат

Олмалиқ шаҳридаги Ш.Рашидов кўчаси 46, 48, 62, 64-икки қаватли уйлар авария ҳолатида бўлиб, бузилишга тушган.

Бу ҳақда жорий йил 29 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида ҳам
эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан авария ҳолатидаги кўп квартирали уй-жой фонди хатловдан ўтказилган.

Муҳокамага қўйилган қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтса, 2021-2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастури тасдиқланади.

Айни вақтда эса Олмалиқ шаҳри "Олтин" МФЙда жойлашган ушбу 4 та икки қаватли барак уйларнинг том, фасад, оқова, сув, электр таъминоти тизимлари шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлиқ таъмирланмоқда. Уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, бетартиб ўсиб ётган бута ва дарахтлар тартибга келтирилмоқда.

Жараёнга оид суратлар қуйида👇🏻

@Olmaliq_shahri
​​#мусобақа

🏆Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ходимлари ўртасида ўтказиладиган спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича “Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоятнинг 4 та, яъни Қибрай, Бўка туманлари ва Олмалиқ, Янгийўл шаҳарларида ҳудудий босқичи ҳамда 19 сентябрь куни Юқори Чирчиқ туманида финал босқичи бўлиб ўтади.

Мусобақада ўтказиладиган спорт турлари:

1. Мини футбол - эркаклар ўртасида
2. Волейбол - аёллар ўртасида
3. Стол тенниси - бир нафардан эркак ва аёл

⚠️Эслатма.

1. Мусобақада туман (шаҳар)лар спорт бўлимлари ва спорт мактаблари ҳамкорликда иштирок этади.
2. Спорт мактабидан директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, услубчилар, врач ва ҳамширалар, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, қоровуллар ҳамда фаррошлар иштирок этишлари мумкин.
3. Спорт мактабининг тренерларига мусобақада иштирок этиши тақиқланади.

1-ҳудуд Қибрай туманида бўлиб ўтади.

1.1 Бўстонлиқ тумани.
1.2 Чирчиқ шаҳри.
1.3 Паркент тумани.
1.4 Юқори Чирчиқ тумани.
1.5 Қибрай тумани.

2-ҳудуд Бўка туманида бўлиб ўтади.

2.1 Бекобод тумани.
2.2 Бекобод шаҳри.
2.3 Нурафшон шаҳри.
2.4 Ўрта Чирчиқ тумани.
2.5 Оққўрғон тумани.
2.6 Бўка тумани.

3-ҳудуд Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

3.1 Ангрен шаҳри.
3.2 Оҳангарон тумани.
3.3 Оҳангарон шаҳри.
3.4 Пискент тумани.
3.5 Олмалиқ шаҳри.

4-ҳудуд Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтади.

4.1 Тошкент тумани.
4.2 Зангиота тумани.
4.3 Чиноз тумани.
4.4 Қуи Чирчиқ тумани.
4.5 Янгийўл тумани.
4.4 Янгийўл шаҳри.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#меҳнат_ярмаркаси
#бандлик

Хабар берганимиздек, бугун "Ёшлар боғи"да Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Ярмаркада 49 та турли корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 1524 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Таклиф этилган иш ўринларининг 559 тасидан ташқари, барчаси ўрта маълумот талаб этадиган ўринлар эканлиги аксарият фуқаролар учун айни муддао бўлди.

Ярмарка давомида 300дан зиёд фуқаро иштирок этиб, 213 нафар фуқаро иш билан таъминланиш бўйича йўлланмаларга эга бўлишди.

@Olmaliq_shahri