Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#обод_маҳалла

Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан айни дамда Увайсий МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Ободонлаштириш доирасида дарахтларга шакл берилиб, оқланмоқда, қуриган ўтлар юлиниб, атроф саришталанмоқда.

@Olmaliq_shahri
2020 йил январь-август ойлари Давлат бюджети даромадлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди.

8 ой давомида Давлат бюджети даромадлари 82,9 трлн.сўмни ташкил этган. Унинг 63,5 трлн.сўми солиқ идоралари, 14,0 трлн.сўми божхона идоралари ҳисобига тўғри келади ва бошқа даромадлар 8,4 трлн.сўмдан иборат бўлган.

Бундан аввал эълон қилинган 2020 йил 6 ойлик кўрсаткичлар билан солиштирилса, Давлат бюджет даромадлари ўсиши суръати ошиб бораётганини илғаш мумкин. 8 ойлик бюджет даромадларининг қарийб 30%и охирги 2- ой - июль ва августга тўғри келади. Айниқса бошқа даромадлар кескин ўсган: дастлабки 6 ойда 2,4 трлн.сўм даромад қайд этилган бўлса, июль-августда бу кўрсаткич 6 трлн.сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия вакциналарини сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг «Коммерсантъ» нашрига
маълум қилишича, Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Ҳозирда учинчи босқичда қатнашиш ёки синовларнинг муваффақиятли якунланганидан кейин вакциналарни сотиб олиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бунда вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги катта аҳамиятга эга.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_ўқув_йили

Бугун Олмалиқ шаҳридаги 3, 11, 23-сонли умумтаълим мактабларида тажриба- синов тариқасида анъанавий янги ўқув йили бошланди.

Мактабдаги ҳар бир ўқувчи ҳамда синф антисептик воситалар билан таъминланиб, қўл ювиш бурчаклари ва изоляция хоналари ташкиллаштирилди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар бир мактабга жараённи тўғри ташкил этиш бўйича масъул раҳбар ва депутатлар бириктирилди.

Батафсил: юқоридаги видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
Қоғоз журнал ва кундаликлар бекор қилинаяпти

➡️ https://bit.ly/323bA4C

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Кадастр қўмитаси агентликка айлантирилди ва Солиқ қўмитаси таркибига ўтказилди

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.

Унга кўра:

👉 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари
ва экинларини мониторинг қилиш ва шу каби вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди;

👉 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди;

👉 2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради;

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб:

ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади;

онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;

ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;

Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;

тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from OLMALIQ 7/24
ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР

Комбинатда “Ўзбек тили байрами куни” кенг нишонланади
Хабарингиз бор, бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлади. Ўтган йили Президентимиз томонидан “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон эълон қилинди. Унга кўра, 21 октябрь куни “Ўзбек тили байрами куни” сифатида нишонланиши белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия шароитида анъанавий ўқишга тайёрланаётган мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари диққатига‼️

🤒 Фарзандингизнинг ҳарорати 37 ℃ дан юқори бўлса, мактабга юборманг!

😷 Фарзандингизга эрталаб, тиббий ниқоб, сочиқ, совун, сув ва зарур бўлганда, сумкасига тушлик учун егулик солиб қўйишни эсдан чиқарманг!

❇️Шу каби муҳим тавсиялар билан видеороликда батафсил танишинг.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим
#жамоатчилик_назорати

Жорий йил 6 август куни "Ойдин" деҳқон бозори орқа ҳудудига ёндош "Эҳтиром" кўчасида оқова суви 5 кундан буён ташқарига оқиб ётгани ҳамда кўп қаватли уй тагига йиғилаётгани бўйича шаҳар ҳокимлигига мурожаат бўлган эди.

Мазкур муаммо ҳокимлик мутасаддилари томонидан дарҳол назоратга олиниб, "Сувоқова" Олмалиқ филиали мутахассислари томонидан эртаси куниёқ бартараф қилинди.

Атрофдаги камчиликларга лоқайд бўлмай, ўз вақтида масъулларни бу ҳақда огоҳлантириб, мурожаат қилган шаҳримиз фуқароларига шаҳар ҳокимлиги номидан миннатдорлик билдирамиз.

@Olmaliq_shahri
#мавсумга_тайёргарлик

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик авжида

Олмалиқ шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича шаҳар секторлари кесимида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 1-сектор ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этиб бўлинди. Айни вақтда ишчи гуруҳ вакиллари 2-сектордаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаяпти.

Ишчи гуруҳда маҳалла фуқаролари йиғини ҳамда коммунал корхона-ташкилотлар мутахассисларидан иборат жами 450 киши 9 та гуруҳга бўлиниб, атрофни ободонлаштириш ҳамда газ, электр, сув, иситиш тизими бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳамкорликда иш ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ томонидан 2-сектордаги ишлар якунига етказилгач, 3- ва 4-сектор ҳудудларида аниқланган камчиликлар ҳам шу йўсинда бартараф этилади.

@Olmaliq_shahri
#билдириш

⚡️ Меҳнат ярмаркасига марҳамат!

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида эртага, 9 сентябрь куни, соат 10:00да "Ёшлар боғи" ҳудудида корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш ва вакант иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилмоқда.

Иш излаётган ҳамшаҳарларимизни ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этишга таклиф қиламиз. Марҳамат, ярмаркада иштирок этиб, ўзингизга муносиб иш ўрнига эга бўлинг!

@Olmaliq_shahri