Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#янги_ўқув_йили

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қарори билан бугун Олмалиқ шаҳридаги 3, 11, 23-умумтаълим мактабларида намунали синов тариқасида анъанавий янги ўқув йили бошланди.

Карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган ўқув жараёнида мактабларга киришда ўқувчилар 4 гуруҳга бўлиниб турли вақтда, мактабдаги алоҳида очилган эшиклардан пирометрларда текширилиб, киритилди.

Мактабдаги ҳар бир ўқувчи ҳамда синф антисептик воситалар билан таъминланиб, қўл ювиш бурчаклари ва изоляция хоналари ташкиллаштирилди.

Шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик томонидан ҳар бир мактабга масъул раҳбарлар ва депутатлар бириктирилиб, карантин қоидалари ижроси қатъий назорат остига олинди.

@Olmaliq_shahri
#тайёргарлик
#назорат
#ўқув_мавсуми

Бугун Олмалиқ шаҳрига Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Анвар Шукуров ва Тошкент вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Муллаханов ташриф буюрди.

Ушбу масъуллар Олмалиқ шаҳридаги таълим муассасаларининг янги ўқув мавсумига тайёргарлигини ўрганиш ва назорат қилишга бириктирилган республика ишчи гуруҳи аъзолари бўлиб, шаҳар ҳокимлигида мактаб ва МТТ раҳбарлари ҳамда коммунал соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказишди.

Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир мактаб ва МТТларни ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддатлар белгилаб берилди.

@Olmaliq_shahri
Олмалиқ шаҳрида 1200 та янги иш ўрни яратилади.

Олмалиқда Туркия корхонаси билан ҳамкорликда янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

2021 йилда ишга тушадиган лойиҳа доирасида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Дастлабки босқичда 400, якунда 1200 та янги иш ўрни яратилади.

Йилига 5 млн дона сифатли ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа режасига кўра, йилига 10 млн долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилиш мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
#куз_қишга_тайёргарлик

Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бугун режага асосан, Тоҳир Малик кўчасидаги 140-сонли электр трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri