Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Эслатма

Мол-мулк ва ер солиқларини дам олиш кунлари ҳам тўлаш мумкин

15 октябрь – ушбу сана яқинлашгани сайин ҳар бир фуқарода ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк ва ер участкалари учун жорий йилга ҳисобланган солиқларни тўлаганмидим, деган табиий савол хаёлидан ўтади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (28 октябрь – 2 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Батафсил.

▫️ “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3188, 29.10.2019 й.) . Батафсил.

▫️ “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3191, 31.10.2019 й.). Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#эслатма
#огоҳлантириш

‼️Ижтимоий тармоқларда берилаётган маълумотлар асосида фаолиятини бошлаган ўқув марказлари, фитнес клублари, спорт комплекслари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари диққатига!

☝️Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази огоҳлантиради:

🦠COVID-19 пандемияси даврида иш фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган барча турдаги ташкилот, корхоналар шаҳар СЭОМга мурожат этиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2020 йил 23 апрелдаги №0372-20-сонли Санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида ўрганиб, тегишли тавсияларни бажарганидан сўнг махсус комиссиянинг рухсатига асосан фаолиятини қайта давом эттириши мумкин.

✍️ Акс ҳолда рухсатсиз фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳисобланиб, Тошкент вилояти ДСЭНБ Олмалиқ филиали томонидан МЖТКнинг 54- моддаси талабларига асосан маъмурий жавобгарликга тортилади.

@Olmaliq_shahri
#Эслатма
#Карантин
#COVID19

🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг, уйда қолинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#огоҳлантириш
#эслатма

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрда 4502-сонли "Ягона миллий меҳнат тизими" Идоралараро дастурий аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан,

📌 меҳнат шартномаларини тузиш;
📌 меҳнат шартномаларига ўзгартириш;
📌 қўшимчалар киритиш;
📌уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш

юзасидан жорий йил 8 сентябрга қадар ходимларга оид маълумотларни электрон базага тўлиқ киритиши сўралади.

❗️ Мазкур қарор ижроси жорий йил 8 сентябрга қадар бажарилмаган тақдирда масъул шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Д.Болтаев, Олмалиқ
шаҳар АБКМ бошлиғи.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бугун соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 6 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#эслатма

‼️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 августдан:

☑️ жой;
☑️ кўча;
☑️ атамалар;
☑️ ташкилотларнинг номлари;
☑️ пешлавҳалар;
☑️ оммавий тарғибот воситалари;
☑️ реклама
;
☑️ эълонлар;
☑️
иш қоғозлари;
☑️ турли бланклар.

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши лозим.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги.

@Olmaliq_shahri
#Эслатма

📌 2021 йил 10-17 сентябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: https://youtu.be/_YVxZB3vGyw

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#эслатма

Бугун, 16 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. “Саховат” МФЙ – соат 17:00 да
2. “Кимёгар” МФЙ – соат 17:00 да
3. И.Каримов МФЙ – 18:00 да
4. “Олтин” МФЙ – соат 18:00 да.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#эслатма

Бугун, 17 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. “Олмалиқсой” МФЙ – соат 17:00 да МИСиС Олмалиқ филиалида;
2. “Шош-илоқ” МФЙ – соат 17:00 да, 17-мактаб биносида;
3. "Боғаро" МФЙ – 18:00 да, 11-мактаб биносида;
4. “Рамазон” МФЙ – соат 18:00 да, 22-мактаб биносида.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#эслатма

Бугун, 18 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. “Коинот” МФЙ – соат 17:00 да 15-мактаб биносида;
2. Сўфи Оллоёр МФЙ – соат 17:00 да 80-мактаб интернати биносида;
3. Мусо Жалил МФЙ – 18:00 да, 2-мактаб биносида;
4. “Зарбулоқ” МФЙ – соат 18:00 да, 10-мактаб биносида.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#эслатма

Бугун, 19 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. “Юлдуз” МФЙ – соат 17:00 да 6-мактаб биносида;

2. "Бўстон" МФЙ – соат 17:00 да 3-мактаб биносида;

3. "Тошкент" МФЙ – 18:00 да, 11-мактаб биносида;

4. Ғ.Ғулом МФЙ – соат 18:00 да, 23-мактаб биносида.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#эслатма

Бугун, 20 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. Ҳ.Олимжон МФЙ – соат 17:00 да 4-мактаб биносида;

2. "Кўрпасой" МФЙ – соат 17:00 да 19-мактаб биносида;

3. Абдулла Қаҳҳор МФЙ – 18:00 да, 1-мактаб биносида;

4. "Камалак" МФЙ – соат 18:00 да, 18-мактаб биносида.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#эслатма

Бугун, 21 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади:

1. М.Беҳбудий МФЙ – соат 17:00 да М.Беҳбудий МФЙ идораси ҳовлисида;

2. "Теракли" МФЙ – соат 17:00 да 9-мактаб биносида;

3. Увайсий МФЙ – 18:00 да, 20-мактаб биносида;

4. "Олмалиқовул" МФЙ – соат 18:00 да, 23-мактаб биносида.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube