Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ҳокимлик_соатида

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида шаҳар фаоллари билан "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибида дастлабки масала - 2019 йил 22 декабрдаги сайлов ҳамда 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижалари хусусида сайлов комиссиясининг ҳисоботини ҳокимлик ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси Акром Нишонов томонидан ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни шаҳар байрам тадбирининг ташкилий жиҳатлари юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедовнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов шаҳардаги 16 ва 19-махсус ихтисослашган МТМларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари тўғрисида йиғилганларга ҳисобот берди.

Сўнгги бир ҳафта давомида қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар борасида шаҳар адлия бўлими раҳбари Ислом Ноёбовнинг маърузаси ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилиб, йўналишлари бўйича камчиликларга йўл қўяётган раҳбарлар фаолияти танқид қилинди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Ҳокимлик_соатида

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди.

1.Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя” жамиятига туширилаётган тушумлар.

2.Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва ҳукумат қарорларининг ижроси.

3.Шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимовнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасининг муҳокамаси

4.Ташкилий масала.
Дастлабки масала юзасидан ҳоким ўринбосари Нурлахон Қуддусовнинг ҳисоботи эшитилиб, оқсоқликка йўл қўяётган корхона, ташкилот раҳбарлари танқид остига олинди. Таъкидланганидек, шаҳар ҳокимлигига ўта оғир шароитдаги фуқаролар яқинларини жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилиб келмоқда. Уларга ёрдам бериш учун “Ижтимоий ҳимоя” жамиятига маблағ ўтказиш зарур. Бу ҳам қонуний, ҳам диний жиҳатдан эзгу амалий чоралардан биридир.

Давлат ва ҳукумат қарорлари, фармойишлари ижроси, ижро интизоми юзасидан шаҳар ҳокимлиги Девонхона мудираси Сурайё Раҳимжонованинг ҳисоботи тингланиб, ижро муддатини кечиктирган ҳоким ўринбосарлари огоҳлантирилди.

Шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов 2020 йилда Олмалиқда қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий объектлар хусусида тўхталиб, талабгор тадбиркорларнинг таклифлари ўрганилиши белгиланди.

Йиғилиш давомида шунингдек, шаҳар Мактабгача таълим бошқармасининг 2020 йил 13 январдаги №8-К сонли буйруғи ўқиб эшиттирилди. Буйруққа кўра, Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудиралигига Тё Татьяна Юрьевна тайинланганлиги маълум қилиниб, таништирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#ҳокимлик_соатида

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида, шаҳар секторлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда шаҳар Кенгаши доимий комиссия раислари иштирокида "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Мажлисда ҳоким ўринбосарларининг ўз йўналишлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Корхона, ташкилотлар иш жараёнида учраётган камчиликлар ечими бўйича аниқ масалалар кўриб чиқилиб, келгуси ҳафтадаги иш режалари белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси раисларининг шаҳардаги корхона, ташкилотлар фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш бўйича таклифлари тингланди.

Мажлис мобайнида банк раҳбарларининг сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди. Мутасадди раҳбарларга Президент фармонини қатъий назорат остида ижро этиш, куз-қиш мавсуми ҳамда янги ўқув йилига жиддий тайёргарлик кўриш, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлар сонини ошириш каби топшириқлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соатида

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида бугун шаҳардаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, шаҳар Кенгаши доимий комиссия раислари иштирокида навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидаги илк масала - шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳафта давомида масъулларга берилган топшириқлари ижроси юзасидан аниқланган камчиликлар таҳлил қилиниб, келгуси ҳафтадаги иш режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлимига жорий йил 8 ой якуни бўйича келиб тушган мурожаатлар хусусида қабулхона мудири Абдулла Акбаевнинг ҳисоботи тингланди. Мудир томонидан фуқаролардан шикоят тарзидаги энг кўп мурожаатлар АБКМ, тиббиёт, маҳаллалар фаолияти юзасидан эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича Олмалиқ шаҳридаги қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар юзасидан қабулхона мутахассиси Шерзод Мадибрагимовнинг маърузаси эшитилди. Айтилганидек, тадбиркорлар томонидан бўлаётган мурожаатларнинг аксарияти банкдан кредит олиш, кадастр ва архитекторларнинг устидан тушган шикоят тарзидаги мурожаатлар ташкил этмоқда.

Йиғилиш давомида шунингдек, республикамизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини масъулларга тушунтириш бўйича шаҳар Адлия бўлими мудири Ислом Ноёбовнинг маърузаси ҳам ўқиб эшиттирилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш мобайнида шаҳар ҳокими У.Раҳимов томонидан фаолияти давомида сусткашликка йўл қўйган ҳокимлик иқтисодий комплекси масъуллари ҳамда ҳоким ўринбосари С.Аҳмедовга огоҳлантириш берилди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соатида

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. А.Аброрхоновнинг ҳисоботи тингланиб, масъул раҳбарлар билан кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

📥 дебитор қарздорлик;
📊 солиқ тушумлари режаси;
📜 аукционга чиқарилган ерлар;
🐠 балиқчиликни ривожлантириш;
🎫 кичик бизнес субъектларини ташкил этиш;
📉 ишсизлик сонини хатловдан ўтказиш;
🏡 "Обод маҳалла" дастури ижросини хатловдан ўтказиш;
✔️ 14 та маҳалла гузарининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
🚿🧴умумтаълим мактабларини антисептик воситалар ва сув иситиш мосламаси билан таъминлаш ҳамда 🔰ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида фаолияти давомида сусткашликка йўл қўйган шаҳар ҳокими ўринбосари А.Утапов, шаҳар бош архитектори, СЭОМ бош врачи, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда шаҳар ХТБ мудирасига огоҳлантиришлар берилди.

Ҳоким ўринбосари С.Қосимов, "Ипотека-банк" Олмалиқ филиали бошқарувчисига камчиликларини тузатиш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соатида

⚡️Зоир Мирзаевнинг илк "ҳокимлик соати"дан иқтибослар

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok