Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ташриф
#СoviD_19

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича бугун Олмалиқ шаҳрига Россия давлатидан бир гуруҳ шифокор-мутахассислар - А.Зайнулин (пульмонолог), А.Нурматов (эпедимиолог), С.Коршиков (анестезиолог-реаниматолог), Л.Велиева (кардиолог) ташриф буюришди.

Дастлаб меҳмонлар Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан ҳокимлик биносида самимий кутиб олинди. Мутахассислар шаҳар ҳокими билан шаҳардаги эпидемиологик вазият бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров бошчилигида Юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, беморларга қўлланилаётган даволаш ишлари билан танишди ва ўз тавсияларини билдирдилар.

@Olmaliq_shahri
#шаҳар_Кенгашида

Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Усмон Раҳимов шаҳар Кенгаши доимий комиссия раислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш мобайнида Усмон Раҳимов доимий комиссия раисларига депутатлар ишини жонлантириш, раҳбарларнинг иш фаолиятини қатъий назоратга олиб, масъулиятсизликка йўл қўяётган раҳбарларнинг фаолиятига баҳо бериш масаласини сессия кун тартибига олиб чиқиш хусусида тўхталди.

Ҳар бир комиссия раиси ўз йўналиши бўйича қатъий иш режаси асосида янгича услубда фаолият юритиши, муаммо ва камчиликларни биргаликда бартараф этиш лозимлиги таъкидланиб, комиссия раисларига бир қатор топшириқ ва вазифалар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
#статистика

21, 22, 23 август (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

📆21
.08.2020.

🚑 148 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 10 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 12 нафар
👫 болалар - 2 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 18 нафар
👫 болалар - 5 нафар

———————————————-

📆22
.08.2020.

🚑 169 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 14 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 23 нафар
👫 болалар - 4 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 42 нафар
👫 болалар - 10 нафар

———————————————-

📆23
.08.2020.

🚑 168 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 27 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 21 нафар
👫 болалар - 8 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 62 нафар
👫 болалар - 17 нафар


__________________________________

21-22 август ҳолатига Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ идораси ахбороти

📆21.08.2020

🟢туғилганлар - 8 нафар

Шундан:
👧қиз бола - 5 нафар
🧑🏻‍🦱ўғил бола - 3 нафар

⚫️вафот
этганлар - 2 нафар

———————————

📆22.08.2020

🟢туғилганлар - 2 нафар

🧑🏻‍🦱ўғил бола - 2 нафар

⚫️вафот
этганлар - 2 нафар

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 24 август ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 160 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 144 нафар
⚫️ ўлим ҳолати
- 2 нафар

Шундан
:

аҳоли орасида – 140 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 12 нафар
🔶пневмония - 12 нафар

📆 К
ун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 2 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 1 нафар


@Olmaliq_shahri
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Президент фармонига биноан, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди ва уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланди.


➡️ @uzauz
🚙 Янги автомашинанинг саккиз кундан сўнг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган “сифатлари” очилиб қолди
👉“Ўзавтосаноат” АК ва “GM UZBEKISTAN” АЖларга тегишли сўров хатлари юборилди.
📌 ўнга яқин нуқсонлар борлиги аниқланди:
👉автомобиль лак-бўёқ қопламалари сифатсиз сепилган
👉яъни автомобиль олд капот ва буфери,
👉чап қаноти ва шу томон эшиги,
👉том панели,
👉ўнг томоннинг олд ва орқа ғилдираклари ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб нуқсонлар.
📌 Агентликнинг Тошкент вилоят ҳудудий тузилмаси саъй-ҳаракати билан истеъмолчига “АS- Namangan SERVIS” ШК томонидан нуқсонли автомашина ўрнига сифатлиси алмаштириб берилди.

👉 Батафсил

👉 Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
☎️1159 ишонч телефони.
👉👉@consumeruz👈👈
70 хил лицензия ва 35 турдаги рухсатномалар бекор қилинади — президент фармони

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати йил охиригача узайтирилди.

👉 https://kun.uz/24068279

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов мактаблар очилиши бўйича мурожаат эълон қилди. Уни тўлиқлигича ҳавола қиламиз:

«Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Шунинг учун, аҳолини кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди.

Бир томондан,
интернетда баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар ўзи кучли касалланмасада, катталарга қараганда кучлироқ вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Иккинчи томондан, бу вирусдан яқин орада қутилмаслигимизни, вакцина ишлаб чиқилган тақдирда ҳам уни барча ҳавфсизлик синовларидан ўтказишга ва ишлаб чиқариб бизга етиб келишига анча вақт кетиши ҳам аниқ. Шунга, ушбу вақт даврида фарзандларимиз билим олишдан орқада қолиб кетмасликлари зарур.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши касаллик ҳолатларининг ортишига олиб келиши мумкинлиги, уларни даволашга ҳам қўшимча вақт талаб этилиши кераклиги ҳамда ўқиш бошланишидан аввал уларни даволаб, камайтириш муҳимлиги каби факторларни инобатга олиб экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Шунингдек, бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Мактаблар қайта очилиши, таълимни аралаш кўринишда ташкил этиш, албатта, мактаб жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шунинг учун, ушбу жараёнларда, ҳурматли ота-оналаримиздан, педагоглар меҳнатини ҳам қадрлашларини сўраб қоламиз!

Иловадаги Халқ таълими вазирлигининг расмий мурожаатини кенгроқ аҳолига етказишда ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламиз.

Telegram:
t.iss.one/uzedu/8479
Facebook: www.fb.com/uzedu»

Мурожаат тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади

➡️ https://bit.ly/3lkargW

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
#мурожаат
#диққат_диққат

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг очилиши бўйича ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Халқ таълими бўлими сизлардан мактаблар очилиши бўйича ижтимоий сўровномада шахсан қатнашишингизни сўрайди.

Бунинг учун сизлар фарзандларингиз ўқийдиган мактабларга шахсан бориб, сўровномани тўлдиришда иштирок этиб, ўз жавобларингизни тасдиқлаб, имзо қўйишларингиз керак.

Сизларни ушбу сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

@Olmaliq_shahri
#сўровнома

Бугундан бошлаб Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида мактабларни очиш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун 7- умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналари мактабда бўлиб, ёзма сўровномада фаол иштирок этишди.

@Olmaliq_shahri
#статистика

24 август (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

📆24
.08.2020.

🚑 177 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 25 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 20 нафар
👫 болалар - 3 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 33 нафар
👫 болалар - 12 нафар

———————————

24 август ҳолатига Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ идораси ахбороти

📆24.08.2020

🟢туғилганлар - 12 нафар

Шундан:
👧қиз бола - 7 нафар
🧑🏻‍🦱ўғил бола - 5 нафар

⚫️вафот
этганлар - 4 нафар


https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 25 август ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 164 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 148 нафар
⚫️ ўлим ҳолати
- 2 нафар

Шундан
:

аҳоли орасида – 144 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 12 нафар
🔶уй
шароитида - 2нафар
🔶пневмония - 12 нафар

📆 К
ун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 4 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 4 нафар

@Olmaliq_shahri