Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Янги ўқув йилидан мажбурий мактаб формаси бўлмайди
Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, вазиятдан келиб чиқиб 2020-2021 ўқув йилида баъзи анъанавий талаблардан воз кечилади. Хусусан, давлат мактабидаги ўқувчилар учун форма мажбурий бўлмайди. Яъни мактаб ўқувчиларини маълум бир кўринишдаги мактаб формасини сотиб олишга мажбурлаш мумкин эмас. Ўқувчилар белгиланган умумий тартибга риоя қилган ҳолда ўзи истаган кийимида келишлари мумкин.
➡️ @uzauz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Мактабларда қатъий форма талаб қилинадими?
❓Давомад, ўқувчиларнинг келиш-кетиши назорат қилинадими?
〰️〰️〰️〰️
Шерзод Шерматов — Халқ таълими вазири.
@Olmaliq_shahri

#мустақилликка_туҳфа
#тантана
⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳрида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги №99280-сонли ҳарбий қисм янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги мазкур ҳарбий қисм биносида жорий йилнинг июнь ойидан реконструкция ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 3 ой ичида тўлиқ битказилди. Бинода ҳарбий хизматчилар фаолияти учун барча замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган кутубхона, маънавият хонаси, спорт зали ва спорт майдони, хизмат хоналари ҳамда ошхона мавжуд.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ташриф буюрди ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов билан рамзий лента тантанали равишда қирқилиб, бино расман очиб берилди. Яхши ният билан сўйилган жонлиқ бошида, қўллар дуои фотиҳага очилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида бинони реконструкция қилишда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга зарбоф тўн ёпилиб, миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг 100 га яқин хизматчилари хизматда кўрсатган садоқати, намунаси, эришган юқори натижалари муносабати билан қўмондонликнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари ҳамда турли даражадаги ҳарбий унвонлар билан рағбатлантирилди. Ҳарбий қисм командири, полковник Валижон Сатторовга янги "Нексия-3" хизмат автомашинаси ҳам туҳфа қилинди.