#Тиббиёт_бирлашмасида
Бугун шаҳар оилавий поликлиникаси ходимлари томонидан шаҳримиздаги "Корзинка" супермаркети ҳамда "Ойдин" деҳқон бозорида "Ҳар бир инсон ўз соғлигига ўзи масъул" шиори остида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш мақсадида санитар тарғибот ишлари олиб борилди.
@Olmaliq_shahri

Бугун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети стоматологик клиникаси профессорлари жаноб Бьенг Му Сео ва жаноб Ёнг Хун Кимлар ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг ташаббуси билан келган кореялик мутахассислар Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилаётган лаб ва танглай ёриғи ривожланишида нуқсонлари мавжуд болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, пластик жарроҳлик амалиёти ўтказишни режалаштиришган.
Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида олиб борилган тиббий кўрикда Тошкент вилоятининг 65 нафар болалари кўрикдан ўтказилди.
Аниқланган нуқсонларни бартараф этиш юзасидан пластик операциялар жорий йилнинг апрель ойига ўтказилиши белгиланган бўлиб, аҳамиятли жиҳати, операциялар бепул амалга оширилиши кўзда тутилган.
Кореялик мутахассисларнинг хулосасига кўра, лаб ва танглай ривожланишида нуқсони мавжуд вилоятимиздаги 38 нафар болалардан 28 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур, деб топилди.

Шаҳар оилавий поликлиника бош шифокори ва инфекционист шифокори томонидан шаҳар аҳолиси ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича учрашув ва суҳбатлар олиб борилмоқда.
Поликлиника патронаж ҳамширалари ушбу тадбирда фаол иштирок этиб, ҳар бир хонадонга ташриф буюрган ҳолда санитар ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари ўргатилди
Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими томонидан ёлғиз, боқувчисини йўқотган қарияларга қаровчи тиббий ижтимоий ходималар ҳамда кўнгилли волонтёрлар учун юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда инсонларга биринчи ёрдам кўрсатиш малакасига эга бўлиш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамияти вакили - IWKнинг Беларусь ва Молдовадаги минтақавий ваколатхонаси учун биринчи ёрдам комиссари, биринчи ёрдам устаси Андрей Нечай, Республика ОКП координатори Санжар Умаровлар ҳам иштирок этиб, катталар ва болаларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маҳорат дарслари ўтишди.
Бунда йиғилганлар шифокор етиб келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича турли машқлар бажариш билан бирга, улар газниқобдан фойдаланиш, суяклари жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалларини ҳам бажаришди.

#COVID19
#Тиббиёт_бирлашмасида
Жорий йилнинг 8 сентябрида Соғликни сақлаш вазирлигининг 234 - сонли ва
Тошкент вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг 251 - сонли буйруғи асосида COVID - 19 билан касалланган Олмалиқ шаҳар аҳолиси ҳамда шу касалликка гумон қилинган, енгил формадаги, уй шароитида даволанаётган, шифокор назоратида бўлган фуқаролар учун юқорида қайд этилган буйруқларга асосан, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан COVID - 19 билан касаллангандан сўнг уй шароитида реабилитация қилиш ва респиратор ёрдам кўрсатиш мақсадида беморларга вақтинчалик фойдаланишга кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланишга рухсат берилди.
Ҳар бир хонадонга физиотерапия ҳамшираси, ҳудудий шифокор ва ҳамшира бириктирилиб, назорат олиб борилади.

⚡Айни дамда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаровнинг 2021 йил 4 январдаги 18-сонли буйруғига асосан, шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли барча Даволаш профилактика муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббий ходимлар билан касбига лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиляпти.

#янги_тизим
Аҳоли саломатлиги йўлида
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 9 декабрдаги 328-сонли буйруғига асосан, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинди.
⛑ Шунингдек, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган "Тиббиёт бригадалари" ташкил қилиниб, 51 та маҳалла кесимида тақсимланди.
👩🏻🔬Яъни, бир маҳаллага 5 нафар ҳамшира ва бир нафар шифокор бириктирилиб, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашилмоқда.
🩺 "Тиббиёт бригадалари" томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида "тиббий харита"лар шакллантирилиб, фуқароларнинг вазни, бўйи, пульси, қон босими ўлчаниш билан бирга уларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.