Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Биласизми

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинган;

дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми

⚡️Барча ходимлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади:

▫️19 март (шанба) — дам олиш куни;
▫️20 март (якшанба) — дам олиш куни;
▫️21 март (душанба) — Наврўз байрами;
▫️22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
▫️23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

❗️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Биласизми

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

🔹Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Биласизми

📌 Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Қуролли Кучлар резервида ўташдан бўйин товлаш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:

▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:

▫️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
▫️ оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
▫️ суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
▫️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
▫️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Биласизми

🔰 Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:

🔸 шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – ҳокимликлар шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида – маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;

🔸 автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;

🔸 темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари;

🔸 дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида – ҳокимликлар ва сув хўжалиги органлари;

🔸 фермерлар ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда ер эгалари;

🔸 захира ерларда – ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бюджетдан молиялаштириладиган бассейнлардан фойдаланиш тартиби

1️⃣ Бассейнда шуғулланиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:

▫️ариза;
▫️паспорт ёки ID карта ёки туғилганлик гувоҳномаси;
▫️086-у-шаклдаги тиббий маълумотнома;
▫️мусобақаларда эришган натижаларни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
▫️3,5 x 4,5 см 4 дона рангли фотосурат;
▫️спорт паспорти нусхаси (агар мавжуд бўлса);
▫️аввалги шуғулланган спорт муассасасидан маълумотнома (агар шуғулланган бўлса).

Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига 7 ёшдан бошлаб барча шахслар қабул қилиниши мумкин.

2️⃣ Шуғулланувчилар қуйидагиларга амал қилиши шарт:

🔹кириш-чиқишдаги турникетлардан белгиланган вақтда ўтиш;
🔹шкафларда ташқи кийимларни ечиб қолдириш ва бассейнда фақат рухсат этилган оёқ кийимларда бўлиш;
🔹фойдаланиш вақтига риоя қилиш (машғулотларга 45 дақиқа ва кийим алмаштириш, ювиниш учун 15 дақиқа).

🚫Сузишга мўлжалланган махсус шахсий буюмлар тўлиқ бўлмаганда бассейнга кириш ва фойдаланишга рухсат берилмайди.

3️⃣ Бассейндан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

▫️сакраш тақиқланган жойлардан сакраш, саёз жойга бош билан сакраш;
▫️бошқаларнинг йўлини тўсиш, халақит бериш ва ҳаётига хавф туғдирадиган ҳаракатлар қилиш, югуриш ва оёқ кийимисиз юриш;
▫️кўндаланг сузиш, махсус йўлакларни ажратиб турувчи арқонга осилиб туриш;
▫️шовқин чиқариш ва ёрдам бериш тўғрисида нотўғри хабар тарқатиш, махсус кийимларсиз шуғулланиш;
▫️сақич чайнаш, овқатланиш ва алкоголли ичимлик истеъмол қилиш;
▫️масъул шахсларнинг рухсатисиз сувда сузиш учун оёққа кийиладиган мослама (ласталар) ва сузиш ниқобларидан (маскаларидан) фойдаланиш, бассейн атрофидаги моддий инвентарлардан фойдаланиш ёки инвентарларга қасддан шикаст етказиш;
▫️бассейнларга бегона нарсаларни ташлаш;
▫️техник-муҳандислик жиҳозларни бошқариш ва уларни ўчириш, ёқиш ҳамда тегиш.

4️⃣ Тўловлар

☑️ Ойлик тўлов ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай тўланиши шарт.

💰Ойлик ва бир марталик тўловлар бассейн раҳбарияти томонидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда белгиланади.

Шуғулланувчи касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) бассейнларда шуғулланиш учун тўлов олинмайди.

Қуйидагилар тўловдан озод этилади:

▫️норма ва талабларни бажариб, бошланғич тайёрлов гуруҳлари, ўқув-машғулот, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳларига ўтган шуғулланувчилар (ўқувчи-спортчилар);
▫️кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногирон болалар;
▫️тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар.

❗️Шуғулланувчи назорат-норматив меъёрларини бажарган тақдирда тўловдан озод этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya