#Ҳамжиҳатлик
Уйимиз атрофи саранжом, саришта туриши, обод бўлиши кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Агар ўзимизда бунга хоҳиш бўлса, ташаббус билан чиқиб, қўни-қўшниларимизни ҳам бунга жалб қила олсак, қандай афзал!
Шаҳримизда ҳам ана шундай эзгу ташаббус йўлида бирлашиб, уйининг атрофини ҳашар йўли билан ободонлаштирган ҳамшаҳарларимиз борлиги барчамизни қувонтиради.
Куни кеча Ибн Сино маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчаси, кўп қаватли 42-уйда яшовчи аҳоли томонидан уйларининг атрофи бегона ўт-ўланлардан тозаланиб, дарахтлар тартибга келтирилди.
Ҳашардан сўнг 42-уй яшовчилари томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги нишонланиб, болалар учун "Балли, болажонлар!" тадбири ўтказиб берилди. Байрам дастури уй каттаси Покиза Умарова томонидан ташкиллаштирилди. Болалар Она Ватан ҳақида шеърлар айтиб, куй-қўшиқлар рақсларга уланди. Тадбир сўнгида болажонлар муносиб тақдирланиб, китоблар ва мақтов ёрлиқлари билан рағбатлантирилди.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги бу каби ташаббускор фуқароларига "Баракалла, ҳамшаҳарлар!" деб қолади.
@Olmaliq_shahri