Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Мурожаатни_ўрганиб

Шаҳримизнинг Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан 9-МТМ ёнида ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлганлиги юзасидан шикоят тарзидаги мурожаат бўлган эди. Ушбу мурожаат "Тоза ҳудуд" шаҳар филиали масъуллари томонидан ўрганилиб, муаммо ўша куниёқ бартараф этилди. Чиқинди уюмлари махсус техника воситасида олиб чиқиб кетилди.

‼️Шу ўринда Мирзо Улуғбек МФЙ аҳолисидан чиқиндиларни махсус белгиланган чиқиндихона контейнерларига олиб бориб ташлашни илтимос қиламиз. Бу билан сиз чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилишига ва атроф-муҳит тозалигига ҳисса қўшган бўлар эдингиз.

@Olmaliq_shahri
#мурожаатни_ўрганиб

17-мактаб Ота-оналар Кенгаши аъзолари мурожаати асослими?

Бундан 2 кун аввал, 21 февраль куни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг қабулида бўлган 17-умумтаълим мактаби Ота-оналар Кенгашининг бир неча аъзолари мактаб таъмирига оид айрим камчиликлар юзасидан мурожаат қилишган эди.

Мурожаатни яқиндан ўрганиб, масалани қонуний ҳал қилиш мақсадида эртаси куни шаҳар ҳокими У.Раҳимов ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва мактабни таъмирлаган қурувчи корхона раҳбарлари билан мактабда бўлиб, ҳолатни кўздан кечиришди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йил 1-3 июль кунлари Президент Ш.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифидан сўнг вилоятга ажратилган маблағлар доирасида Олмалиқ шаҳрининг 17-мактаб таъмири учун 5 млрд 190 млн сўм маблағ ажратилган. Мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилнинг июль ойида бошланиб, ўқув йилининг бошланишига асосий ўқув бинолари, 25 ноябрда эса барча қисмлари таъмирлаб бўлинган.

Мактабни мукаммал таъмирлаш ишлари буюртмачиси "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси Тошкент вилояти бўлими бўлиб, таъмирлаш ишлари "Абсолют элит строй" МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилган. Ҳозирда мактабдаги якунига етказилган таъмирлаш ишлари Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг вилоят бўлими томонидан текширилмоқда.

Мурожаатда келтирилган важлар шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигида мутасаддилар билан ўрганилганида, ҳақиқатан ҳам бир қатор ишлар(спорт зали иссиқлик тизими тўлиқ ишламаётганлиги, айрим синфхоналарнинг пол қисми, пардозлаш, бўяш ишлари)да камчиликлар борлиги аниқланиб, қурувчи корхона раҳбарига уларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқ юклатилиб, 10 кун муҳлат берилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#мурожаатни_ўрганиб

⚡️ Олмалиқ шаҳридаги Усмон Носир маҳалла фуқаролари йиғинидаги 4 та хонадон саноат ҳудудига яқинлашиб қолганлиги ва бу бўйича хонадон эгаларини бошқа ҳудудга кўчириб ўтиш бўйича қарор қилинган.

📌 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ушбу маҳалла фуқаролари билан учрашиб, кўчирилиши лозим бўлган аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаатни_ўрганиб

Сувдан ноқонуний фойдаланаётганлар фош этилди

⚡️"Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлимига "Узумбоғ" дала ҳовлиларида истиқомат қилувчи фуқаролардан ичимлик суви етиб бормаётгани бўйича мурожаатлар бўлган эди.

📌Корхона раҳбари Илҳом Шокиров мазкур мурожаатларни яқиндан ўрганиш мақсадида ходимлари билан ҳудуддаги хонадонларда ўрганиш олиб борди. Натижада 8 та хонадон сувни ноқонуний улаб, ҳисоблагичсиз ишлатиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича сув қувурлари ёпилиб, муҳрланди ҳамда хонадон эгаларига тегишли тартибда жарималар қўлланилиши ҳақидаги далолатномалар тузилди.

Бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилади.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатни_ўрганиб

Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ўрганиш жараёнида фуқаро мурожаатини жойида тинглаб, келтириб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ юклатилди.

@Olmaliq_shahri