Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#фото

Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Гулноза Холбаева томонидан шаҳар дорихоналарида мониторинг тадбири олиб борилиши жараёнидан лавҳалар.

@Olmaliq_shahri
👩‍⚕️ Коронавирус бўйича муҳим саволларга мутахассислар жавоби

COVID-19’да қайси дорилар мумкин эмас?

👉
ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Вирусоблокаторлар коронавирусдан ҳимоялайдими?

👉
ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Вирус нега болаларда енгил кечади? Чунки...

👉
ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Иммунитет мустаҳкамлигига таъсир қилувчи асосий омиллар қайсилар?

👉
ЖАВОБИ БУ ЕРДА

Даволаш протоколидан чиқарилган гидроксихлорохин бепул дорилар тўпламидан нега чиқарилмади?

👉
ЖАВОБИ БУ ЕРДА
#Маданият_бўлимида

⚜️Олмалиқ шаҳар Маданият бўлими қошида ташкил этилган барча тўгараклар пандемия сабабли, бугунги кунда ўз иш фаолиятларини онлайн тарзда олиб боришмоқда.

“Биргаликда енгамиз!", "Уйда қолинг!” шиорлари остида масофавий машғулотларда тўгарак аъзолари мустақил равишда машғулотларни ўз уйларида туриб видео, фото орқали масофавий узатмоқдалар.

Айни дамда шаҳар Маданият бўлимида
💃“Шахноз” рақс ансамбли
🧮Арифметика тўгараги
💪“Полвон” ХХЖ
🌱“Ниҳол” ХХЖ
🎹 “Сударушка” ХХЖ
🌷“Навбаҳор” ХХЖ
🙌 “Моҳир қўллар” мактабига тайёрлов тўгараги
🧠 “Умные дети” рус тили тўгараги
📚"English" инглиз тили фани тўгараги
🧵 “Нафосат маликалари” тикувчилик тўгараги
🎭 “Уфқ” театр тўгараги ҳамда гимнастика тўгараги масофавий юритилмоқда.

❇️Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу тўгарак иштирокчилари шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган барча танловларда иштирок этиб, турли номинациялар бўйича фахрли ўринларни қўлга киритишмоқда.

@Olmaliq_shahri
⚡️Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун янги имтиёзлар белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

👉 Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.


➡️ @uzauz
#бандлик

⚡️ Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кунлик ишга чиқиб, даромад топаётган фуқароларнинг (мардикорлар) бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар олиб борилди.

👥 Жумладан, мардикор бозордаги 121 нафар фуқаролар билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, оилавий шароитлари ўрганилди. Суҳбат натижасида жами 121 нафар фуқаролардан 45 нафарининг доимий яшаш манзили Пискент тумани, 44 нафар фуқаронинг доимий яшаш манзили Оҳангарон тумани, 21 нафар фуқаронинг доимий яшаш манзили Олмалиқ шаҳрида эканлиги ҳамда 11 нафар фуқаронинг доимий яшаш манзили бошқа туманлардан эканлиги маълум бўлди.

👨🏻‍💻 Ушбу фуқароларга марказ томонидан “Течно контенентал” МЧЖ, “Тиа жаҳон” МЧЖ, Тошкент шахридаги "Артел" корхонаси, “Нуртекс” МЧЖ ва ҳақ тўланадиган жамоат ишлари таклиф этилди.

🙅🏻Фуқаролар таклиф этилган иш ўринларининг ойлик маоши камлиги, ушбу корхоналар томонидан бериладиган ойлик маошни кунлик ишда ишлаб, бир ҳафта ичида топиши мумкинлиги важидан рад жавоби беришди.

Аммо ушбу фуқаролардан доимий рўйхати Олмалиқ шаҳрида бўлган 8 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаш истагини билдириб, 2020 йил 1 август санасидан жамоат ишларига қатнашишга рози бўлишди. Ҳозирда мазкур фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Дилмурод Балтаев,
Олмалиқ шаҳар АБКМ директори.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 23 июль ҳолатига

🚗 3300 та автотранспорт

🔷Кўрпасой” МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 16000 кв.м.;
🔷С.Оллоёр МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 10000 кв.м;
🔷 Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 1100 кв.м;
🔷
Олмалиқ шаҳар ТБ юқумли касалликлар шифохонаси 4000 кв.м;
🔷
Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖнинг 1500 кв.м;

🔶жами: 34
038 кв.метр майдонда дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

В начале видеоселекторного совещания, проходящего под председательством Президента Шавката Мирзиёева, отдельно затронут ход противодействия пандемии в нашей стране.
Глава государства отметил, что подписал указ о награждении группы наших соотечественников, проявивших самоотверженность в этой борьбе.
Заслушаны отчеты ответственных руководителей.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter