Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#фавқулодда_ҳолат
#муаммо_ва_ечим

Бугун Олмалиқ шаҳар 5/2 даҳасидан оқиб ўтувчи "Парпи ота сой" булоғидаги сув кўпайиши натижасида "Таначи-Бўка" канали кесишган жойда фавқулодда ҳолат содир бўлди. Яъни, сув кўпайиши натижасида каналдан ташқарига тошиб, аҳоли турар-жойларига тарқалган.

Вазиятдан хабар топган Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар шаҳар бўлими вакиллари вазиятни зудлик билан қўлга олиб, айни вақтда муаммони бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Қулайлик

Лицензия шарт эмас

Эндиликда, тадбиркорлар ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаш учун лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Шунчаки, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(my.gov.uz) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиш кифоя.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/litsenziya-shart-emas

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 22 июль ҳолатига

🚗 5840 та автотранспорт;

🔷Қалмоққир” МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 10000 кв.м;
🔷Коинот“МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 72 00 кв.м;
🔷 “Олтин” МФЙдаги савдо дўконлар, хонадон, кўчаларнинг 10000 кв.м;
🔷
Олмалиқ шаҳар ТБ юқумли касалликлар шифохонаси 4000 кв.м.;
🔷
Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖ 1500 кв.м.;

🔶жами: 38 540 кв.м.;
майдонда дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#таъзия

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги жамоаси "Ойдин" деҳқон бозори раҳбари Нурматов Аҳаджон Маманазаровичнинг бевақт оламдан ўтганлиги муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизларимизга ҳам имконият яратсак, кўп-кўп номаъқул иллатлар секин-секин жамиятимиздан чиқиб кетади

Шавкат Мирзиёев: Если создадим возможности для женщин, наше общество постепенно избавится от многих пороков

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қарор_ва_ижро
#депутат_назорати

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Гулноза Холбаева томонидан шаҳар дорихоналарида мониторинг тадбири олиб борилди.
Тадбир давомида пандемия шароитида дорихоналарнинг фаолияти ташкил этилиши, шунингдек, ходимлар учун белгиланган қоидалар ижроси ҳам назорат қилинди.

Дорихона ходимлари қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари шарт:

📌 – иш бошлашдан олдин уй кийими ва пойафзалларни алмаштириш;
📌 – санитария кийимларини (халат, қалпоқ) ва оёқ кийимларини кийиш, қўлни ювиш (камида 20 сония) ва қўлларни дезинфекция қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини кийиш;
📌 – ҳожатхонага боришдан олдин, халатни ечиб, ташриф буюргандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш ва дезинфекция қилиш;
– санитария кийимлари ва пойафзалларда дорихонадан ташқарига чиқмаслик;
📌 – дорихона ходимлари юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига латекс қўлқоп кийиши шарт.

Депутат томонидан шунингдек, тиббиёт клиникалари ва элтиб бериш хизмати билан шуғулланаётган ошхоналардаги жараён ҳам ўрганилди.

@Olmaliq_shahri