Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус
#депутат_назорати

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари шаҳар
Кенгаши депутати С.Якупбекова дорихона ва озиқ-овқат дўконларида бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилиниш ҳолатлари бўйича ҳамда нархларни сунъий оширмаслик юзасидан тарғибот ишларини олиб борди.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

🏡Олмалиқ шаҳрида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 1731 нафар эҳтиёжманд оилаларга турли ёрдамлар кўрсатилди.

🕵🏻‍♂️ Мазкур масаладаги ишлар сифати ва ҳаққонийлиги Республика махсус ишчи гуруҳи ҳамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан мунтазам равишда ўрганилмоқда.

🔎 Вазиятни ўрганиш ва холис баҳо бериш мақсадида олиб борилаётган мазкур жараёнда шаҳар Кенгаши депутатлари фаол иштирок этишаётгани аҳамиятли.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро
#депутат_назорати

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Гулноза Холбаева томонидан шаҳар дорихоналарида мониторинг тадбири олиб борилди.
Тадбир давомида пандемия шароитида дорихоналарнинг фаолияти ташкил этилиши, шунингдек, ходимлар учун белгиланган қоидалар ижроси ҳам назорат қилинди.

Дорихона ходимлари қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари шарт:

📌 – иш бошлашдан олдин уй кийими ва пойафзалларни алмаштириш;
📌 – санитария кийимларини (халат, қалпоқ) ва оёқ кийимларини кийиш, қўлни ювиш (камида 20 сония) ва қўлларни дезинфекция қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини кийиш;
📌 – ҳожатхонага боришдан олдин, халатни ечиб, ташриф буюргандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш ва дезинфекция қилиш;
– санитария кийимлари ва пойафзалларда дорихонадан ташқарига чиқмаслик;
📌 – дорихона ходимлари юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига латекс қўлқоп кийиши шарт.

Депутат томонидан шунингдек, тиббиёт клиникалари ва элтиб бериш хизмати билан шуғулланаётган ошхоналардаги жараён ҳам ўрганилди.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

ДЕПУТАТ - “CALL CENTER” ДА

“Миллий тикланиш” ДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси, депутат Сайёра Якупбекова шаҳар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида бўлиб, жараён билан танишди.

Депутат Ёшлар иттифоқининг волонтёрлари билан суҳбатда бўлиб, жараён қандай ташкил этилганлиги хусусида суҳбатлашди.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

Носозлик бартараф этилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Эргаш Абдураимовнинг ташаббуси билан шаҳар "Сув таъминоти" МЧЖ раҳбари Илҳом Шокиров бошчилигида ишчи-ходимлар "Шошилоқ" кўчаси, 9-уйнинг олдидаги 10 метр сув қувури янгилаб берилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

19-мактаб қурилиши қачон якунланади?

⚡️ Олмалиқ шаҳар 19- умумтаълим мактабида 2019 йилдан қурилиш ишлари бошланиб, қурилиш уч босқичга бўлингани аввал бошдан айрим масъулларнинг қўпол хатоси бўлганини таъкидлаш жоиз.
Ўзи қувватидан 500 дан ошиқ ўқувчига таълим берилаётган муассасанинг кечикаётган қурилиши эса ота-оналар ва депутатларда норозилик уйғотмоқда.

📌Шу муносабат билан куни кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири, депутат Эргаш Абдураимов, Дилфуза Рўзиева ушбу мактабда бўлиб, ҳолатни яқиндан ўрганишди ва масалага масъулларни ҳам жалб этишди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Ражаповнинг ҳолат юзасидан депутатларга берган маълумотига кўра, қурилишнинг 2- босқичи 18 сентябрда тўлиқ якунланади. Фаоллар зали, ошхона ва спорт зали таъмири ҳамда мактаб жиҳозларини янгилаш қурилишнинг 3- босқичида, яъни, 1 октябрдан бошланиб, йил якунигача битказилади. Депутатлар, шунингдек, 20-мактабда ҳам бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#Депутат_назорати

Маблағлар мақсадли сарфланмоқдами?

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" орқали тижорат банкларидан ўзини банд қилиш мақсадида 2021 йилда ажратилган кредитларнинг мақсадли сарфланаётганлиги бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

📌Хусусан, шаҳар Кенгаши депутати Сайёра Якупбекова бугун округида истиқомат қилувчи кредит олган ёшларнинг фаолиятини яқиндан ўрганаяпти.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube