Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#СOVID19

Тошкент вилоятида “Call-center” — тиббий маслаҳат марказлари ўз фаолиятини бошлади

☎️ Агар сизда “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, Тошкент вилоятида ташкил этилган Call-марказлар рақамлари орқали аниқ ва тўлақонли жавоб олишингиз мумкин.

Тошкент вилояти (Нурафшон шаҳар) - 1260
Оққўрғон тумани - 1261
Оҳангарон тумани - 1262
Бекобод тумани - 1263
Бўстонлиқ тумани - 1264
Бўка тумани - 1265
Зангиота тумани - 1266
Қибрай тумани - 1267
Қуйи Чирчиқ тумани - 1268
Паркент тумани - 1269
Пискент тумани - 1270
Тошкент тумани - 1271
Ўрта Чирчиқ тумани - 1272
Чиноз тумани - 1273
Юқори Чирчиқ тумани - 1274
Янгийўл тумани - 1275
Олмалиқ шаҳар - 1276
Ангрен шаҳар - 1277
Оҳангарон шаҳар - 1278
Бекобод шаҳар - 1279
Чирчиқ шаҳар - 1280
Янгийўл шаҳар - 1281

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#СOVID19
#назорат

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳар ИИБ, Миллий гвардия, Мудофаа бўлими, ДСЭНМ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамкорлигида 4 та мобил гуруҳ ташкил этилди.

Мобил гуруҳ вакиллари шаҳар ҳудудларидаги жамоат жойларида бўлиб, аҳолининг карантин қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилишмоқда.

Бунда ҳимоя ниқобининг тақилиши, савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларидаги ижтимоий масофа сақланиши, 3 нафардан ортиқ одамнинг тўпланмаслиги каби қоидаларга эътибор қаратилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Инфекцияни юқтирган фуқароларни даволаш бўйича қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Бу ҳақда юқоридаги видеолавҳа орқали шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Матлуба Пелтабоева ҳамшаҳарларимизга батафсил маълумот берди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19

Куз фаслининг кириб келиши билан мавсумий касалликлар сони ҳам ортиб, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи янада ошади.

Хўш, касалликка чалинмаслик хавфини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош эпидемиологи Феруза Фозилматова юқоридаги лавҳа орқали муҳим тавсияларни бериб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#СOVID19

⚡️Бугун Республика коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси, профессор Ҳамидулла Акилов ва Тошкент вилояти Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи, профессор Тўрақул Арзиқулов Олмалиқда бўлиб, шаҳарда коронавирусга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни яқиндан ўрганишди.

❇️ Комиссия аъзолари дастлаб Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлиб, яқинда олиб келинган 3 та замонавий янги реамобилларни ҳамда карантин шароитида корхонада олиб борилаётган иш жараёнларини кўздан кечиришди.

📌 Сўнг, "Весна" меҳмонхонасида тайёрлаб қўйилган 140 ўринли захира ўринлари ҳамда Болалар шифохонаси ва махсус поликлиникадаги шарт-шароитлар ўрганилди.

🔍 Ўрганиш давомида беморлар койкасига уланган кислород балонларининг хавфсизлигига алоҳида аҳамият берилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri