Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ФВБ_хабар_беради
#баёнот

〽️ Жорий йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси республикамизда, хусусан, Олмалиқ шаҳрида ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши, кучли шамол кўтарилиши натижасида шаҳардаги қуйидаги аҳоли турар-жойларида электр симларининг узилиши, дарахтларнинг синиб автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилиши ҳамда электр симларининг ўралиб қолиш ҳолатлари аниқланган.

🔴Сўфи Оллоёр МФЙ "Шошилоқ" кўчаси, 3-64-уй олдида
-“Рамазон” МФЙ "Ипак йўли" кўчаси,
-“Чамбил” МФЙ, "Мустақиллик" кўчаси,
-“Олтин” МФЙ, "Камалак" кўчасидаги электр симлар узилган.

Ш.Рашидов, Лермонтов кўчалари ҳамда А. Яссавий МФЙ "Туркистон" кўчасидаги электр симлари ўралиб қолган.

⚙️Аниқланган авариявий носозликлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби, Электр таъминоти корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#ФВБ

Олмалиқ шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдаги сув тўлиб, оқиши ҳамда каналга синиб тушган шох-шаббалар сабабли, канал суви тошиб, аҳоли яшаш жойига ҳам оқа бошлаган эди.

Ушбу ҳолатдан хабар топган шаҳар ФВБ вакиллари канални шох-шаббалардан тозалаб, муаммони зудлик билан бартараф этишди.

@Olmaliq_shahri
#огоҳлик
#ФВБ

Бугун, 27 май куни Олмалиқ шаҳар ФВБ шахсий таркиби томонидан аксарият фуқаролар учун доимий чўмилиш одат бўлиб қолган хавфли ҳудудларга "ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ" белгилари ўрнатилди.

Шунингдек, чўмилаётган болаларга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилишнинг хавфли эканлиги ҳақида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#ФВБ_хабари
#фалокат
#кўмак

🔥 2020 йил 18 июнь куни соат 06:42 ларда Олмалиқ шаҳар “Ўзбекистон” МФЙ, "Оқ тош" берк кўчасидаги 24-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБ 2-ЁХҚнинг диспетчерлик хизматига хабар келди.

👨🏽‍🏭 Воқеа жойига 2-ЁХҚнинг 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 06:49да етиб боришди. Соат 06:52да ёнғин жойи ўраб олиниб, 07:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Биринчи ёнғин қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган вақтда, уй том қисмининг 50 м2 майдонида том ёғоч конструкциялари ва шифт қисми тутаб ёнаётган бўлган. 2-ЁҚҚ қутқарувчиларининг саъйи-ҳаракати билан 150 м2 майдондаги бошқа бинолар ёнғиндан сақлаб қолинди. Ёнғин хонадон том қисмидан ўтган электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

🏡🛠 Айни вақтда ёнғиндан зарар кўрган хонадон эгаларига мазкур ҳудуд депутати Дадамурод Баратов ҳамда сектор раҳбари, прокурор Музаффар Маматов ва кўнгилли ёшлар томонидан хонадонни тиклаш ишларида ёрдам берилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ

Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бугун шаҳардан оқиб ўтувчи "Таначи-Бўка" каналидаги сув тошқинининг олди олинди.

@Olmaliq_shahri
#профилактика
#ФВБ_огоҳлантиради

Олмалиқ шаҳрида чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида шаҳардаги барча сув ҳавзаларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими Олмалиқ шаҳар бўлими шаҳар аҳли ва меҳмонлардан ҳаётини хавф остига қўйиб, чўмилиш тақиқланган жойларга бормасликни сўраб қолади.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолинг, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг!

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги айрим номустаҳкам дарахтларда қор ёғиши оқибатида қулаб тушиш ҳолати кузатилмоқда.

Фуқаролардан автоуловларини дарахтларнинг тагига қўймасликларини сўраймиз.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади

🌀18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.


🌬18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

🌧19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, ❄️шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

🌧20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 🌤Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

📉20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

👉батафсил

Олмалиқ шаҳар ФВБ

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг охирги ҳафтаси салқин ўтади

🌀Жорий
йилнинг 23-26 февраль кунлари Республикамиз ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми устидан шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

🌬23 февралда Республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

🌧24 февралда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 25-26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° совуқгача ва кундузи кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.

🌧24-25 февраль кунлари ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон ҳудуди бўйлаб кечаси 17-22° совуқгача, кундузи 5-10° совуқгача, Хоразм вилоятида кечаси 12-17° совуқгача, кундузи 5-10° совуқгача пасаяди. 23-25 феврал кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с дан 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Об-хавонинг ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматларнинг шайлиги оширилсин;

Ижтимоий соҳа обьектларининг тайёргарлик ҳолатлари тегишли хизматлар томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинсин;

Каналллар, коллекторлар, ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар атрофидаги ирригация ариқлари ҳамда трубомостлар атрофидаги ариқларнинг ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин;

Шаҳар фуқаролари томонидан электр симёғочлар, юқори кучланишдаги ТП ва электр симлар ҳамда ҳар хил турдаги дарахтлар остига транспорт воситаларини қўймасликлари бўйича огоҳлантиради.

Хушёрликни оширган, ҳар бир вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида тегишли ташкилот идоралар ходимларидан навбатчилик графиги тузилиб навбатчилик ташкил этилсин ва ҳудуддаги ҳолатлар юзасидан ҳар 3 соатда, вазият кескинлашганда эса зудлик билан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи диспетчерига 101, 1050, 70-61-01-79 ва 70-61-4-12-80 телефон рақамлари орқали хабар берилсин.

Олмалиқ шаҳар ФВБ.
#ФВБ

⚡️Олмалиқ шаҳар ФВБ ходимлари томонидан "Бўстон" МФЙ кичик саноат ҳудудидан оқиб ўтувчи "Ёрдам" каналига тиқилиб қолган шох-шаббалар тозаланиб, канал суви ўз ўзанига туширилди.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология
хизматлари марказининг 2021йил 1 июль куни тақдим этган хабарномасига кўра, 2021 йил 3-5 июль кунлари Республикамиз худудида иссиқ хаво сақлаб қолиниб, кундузи ҳавонинг ҳарорати +39 +41°С, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 +44 °C гача иссиқ бўлади. 6-8 июль кунлари Республикамиз ҳудудига иссиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан +5 +8°С юқори бўлиб, кундузи хаво ҳарорати +41 +43 °С гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44- +46 °С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сиздан зарурат бўлмаган ҳолларда қуёшли шароитда кўчага чиқмаслигингизни сўрайди. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

@Olmaliq_shahri