Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#cпорт_куни
#фармон_ва_ижро

⚡️ Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 январдаги фармонига мувофиқ, жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, бугунги кунда амалга тадбиқ қилинмоқда.

❇️ Мазкур фармонга мувофиқ ҳар бир маҳаллага бир нафардан спорт мураббийи бириктирилиб, ҳар ҳафтада бир марта спорт кунини ўтказиш белгиланган. Хусусан, кеча шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Олмалиқ шаҳридаги "Мустақилликнинг 27 йиллик даҳаси"даги И.Каримов маҳалласи ёшларига мураббийлик қилаётган Дурдона Шавкатжонова томонидан спорт куни ташкиллаштирилди.

🤼‍♀️ Маҳалла ёшлари иштирокида бўлиб ўтган дастурда спортнинг таэквандо ГТФ ва гиманастика турлари бўйича шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёшларининг чиқишлари намойиш этилди.

🏅Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фаол ёшлар рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фармон_ва_ижро

Олмалиқ шаҳрида "ТЕМИР ДАФТАР"га киритилган оилаларга моддий ёрдам пули тарқатилди

🎯 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сонли Фармонига асосан, кўмакка муҳтож оилаларнинг "темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

📹 Ушбу фармонга асосан, бугун Олмалиқ шаҳридаги 3505 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 770 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

@Olmaliq_shahri
#фармон_ва_ижро

Тошкент вилоятида 58 та давлат корхонаси хусусийлаштирилади

Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан брифинг ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Брифингда агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рустамов томонидан айтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент вилоятида 58 та давлат активлари ва объектлар хусусийлаштирилиши белгиланган.

Вилоятда 4 та (“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ, “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ, “Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси” ДУК, “Мева-шарбат илмий экспериментал” ДУК) давлат активларини хусусийлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Шундан “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ 5 йил муддатда 4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 20 млрд сўм миқдорида сотиб олиш шарти билан “KRANTAS GROUP” МЧЖга сотилди.

“Сижжак”
, “Белдирсой оромгоҳи”, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканлари ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳи кўчмас мулк объектлари алоҳида ёндашув асосида хусусий секторга сотилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда “Белдирсой оромгоҳи” ҳамда “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканларида баҳолаш ишлари якунланиб, оммавий савдога чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. “Сижжак” ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳлари хатлов олди ишлари олиб бориляпти.

Ҳудудларда жами 39 та, шундан 7 та алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва шароб савдо корхоналари, 1 та ёғ-мой корхонаси, 1 та компьютер маркази, 30 та бошқа соҳа корхоналарининг давлат улушлари тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.

Бундан ташқари, Фармон билан қамраб олинмаган, бироқ хусусийлаштирилиши режалаштирилган вилоятимиздаги 200 та корхона ва кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилади.

Жумладан, 99 та корхона аввал қабул қилинган қарорлар доирасида сотилади. 101 та кўчмас мулк (ер майдони 5 минг кв.м.гача бўлган) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида сотилиши кўзда тутилган.

@Olmaliq_shahri
#фармон_ва_ижро

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрда “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Мазкур ҳужжат мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида қонунчилик ижросини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

📌 Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев "Дўстлик" МФЙда яшовчи оилалар билан учрашди. Суҳбат давомида ушбу оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM