Нуронийлар масканида
⚡️ Бугун, 23 сентябр куни Олмалиқ шаҳар Нуронийлар масканида шаҳримиз фаол нуронийлари, “Кексалар маслаҳати”, “Бувижонлар мактаби” гуруҳлари аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёшлар етакчилари ҳамда ўқувчи ёшлар билан Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамат Носиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Тошкент вилояти раҳбари Сайёра Файзиева, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар фарзанди, 2024 йил Париж паралимпиада ғолиби Азизбек Тоштемиров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
📌 Учрашувда Сайёра Файзиева томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов шаҳримизда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича тўхталиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати юзасидан ўз фикрларини билдирди.
✅ Учрашув давомида 2024 йил Париж Паралимпиада ғолиби Азизбек Тоштемиров ва чемпионнинг онаси Хосият Абдуллаева иштирокчиларга спортдаги фаолияти, ҳаёти ва ғалаба таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍 Web-site |✅ Telegram | ✅ Faсebook | ✅ You tube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси
⚡️Жорий йил 21 сентябрь куни соат тахминан 19:50 ларда ҳайдовчи 1956 йилда туғилган Бўка тумани "Бўстон" МФЙда яшовчи, Н.А. бошқарувида бўлган “Дамас” автомашинасини ОКМК АЖ МБФ ҳудуди йўналишидан "Ойдин" ҳудуди томонга бошқариб бориб, Т.Малик МФЙ автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойидан юриб кесиб ўтаётган фуқаро К.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган. Натижада фуқаро Б.К. оғир тан жароҳатлари олиб, шаҳар Марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, Б.К. шу куннинг ўзида олган тан жароҳатлари сабабли, шифохонада вафот этган.
📌 Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят юзасидан шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев томонидан маҳалла аҳли билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича сўз юритилди.

#тарғибот
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим
⚡️Бугун инсон ўзининг жамики имкониятини рўёбга чиқаришига шароит етарли бўлган, виждон ва фикр эркинлиги кафолатланган, ғояларини ҳаракатга келтиришга тўсқинлик бўлмаган, эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланаётган замонда яшаяпмиз. Аммо афсуски, бундай эркинликни ҳамма ҳам тўғри қабул қилмайди, хатти-ҳаракати эзгуликка хизмат қилмайди. Ана шундай ҳаракатларга қарши ёшларда маънавий-ғоявий иммунитет шакллантириш учун таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
📌Хусусан, бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Нурафшон шаҳар вакили Қодиржон Расулов, Олмалиқ шаҳар вакили Жамшид Пардаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева, "Ҳилол" масжиди имом ноиби Сайидмуҳаммадамин Майдинхонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида ўқитувчилар ва талабалар иштирокида "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
✅ Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга муқаддас ислом динида инсонпарварлик, тинчликпарварлик, эзгулик улуғлангани, мутаассиблик ва жаҳолат қоралангани ҳадислар ва ҳаётий мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

#фармон_ва_ижро
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрда “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Мазкур ҳужжат мамлакатда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида қонунчилик ижросини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
📌 Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев "Дўстлик" МФЙда яшовчи оилалар билан учрашди. Суҳбат давомида ушбу оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши назоратга олинди.