Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ўзбек_тили_байрами

Тил – миллат фахри

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими, Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида МИСиС Олмалиқ филиали фаоллар залида "Тил – миллат фахри" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, профессор, шоир Абдурашид Хасанов иштирок этиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

🎁Тадбирда фаол иштирок этганлар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#ўзбек_тили_байрами

Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!

⚡️⚡️⚡️Айни пайтда “Металлург” МСда  “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

🔹Тафсилотлар билан www.agmk.uz сайтида батафсил таништириб ўтамиз.
————
#онлайн
#Праздник_узбекского_языка

Пусть возвышается ценность твоя, родной мой язык!

⚡️⚡️⚡️В эти минуты во дворце культуры «Металлург» под этим девизом проходит духовно-просветительское мероприятие.

🔹 Подробнее о мероприятии расскажем на сайте www.agmk.uz.

agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#Ўзбек_тили_байрами

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бугун Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 33 йил тўлиши муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида маданий - маърифий тадбир ўтказилди.

🔸Шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари сўзга чиқиб, ўзбек тили ниҳоятда бойлиги билан тарихий аҳамиятга эгалиги, бошқа миллат вакилларининг ўзбек тилига бўлган эътибори, ўқувчилар ўзбек тилини соф ҳолда сақлаш учун нималарга эътибор қаратишлари ва амалга оширишлари кераклиги хусусида ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларни билдирди.

🔹Тадбир жараёнида ўқувчилар она тилимизнинг тарихи, буюк элдошларимизнинг она тилимиз ҳақидаги пурҳикмат фикрларига тўхталдилар.Тадбир мароқли ва мазмунли ташкил этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
#Ўзбек_тили_байрами

⚡️Миллатимиз руҳи, миллий ғуруримиз –  ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Олмалиқ КМК" АЖ  билан ҳамкорлигида "Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида "Она тилим-миллатнинг руҳи" мавзусида маданий-маърифий  тадбир ташкиллаштирилди.

📌“Металлург” МСда ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда комбинатда меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар, ижодкорлар иштирок этишди.

Байрам дастури давомида сўзга чиққанлар мамлакатимизнинг барча соҳа ва тармоқларида она тилимиз қадри ва нуфузи, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни, ўзбек тилига эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучайиб бораётганлигини таъкидлашди.

📌 “Металлург” МС томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳамда ижодкорларнинг шеърлари барчага аъло кайфият бағишлади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбек_тили_байрами_куни

⚡️1989 йил 21 октябр куни Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган.

Ҳар бир халқнинг она тили унинг бебаҳо бойлиги ва миллий ифтихори саналади. Барчага Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM