Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Cеминар_тренинг

Бугун шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси масъул ходими Хасанов Отабек Абдурашидович томонидан "Ўқувчиларга таълим беришда таълим сифатини оширишда қўлланиладиган янгича услублар" мавзусида семинар-тренинг ташкиллаштирилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор муовинлари, фан метод бирлашмалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида О.Хасанов таълим муассасаларида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга илм беришда қўлланиладиган ноанъанавий услублар хусусида маҳорат билан нутқ сўзлади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#яшил_ҳудуд
#cеминар
#МТБда

Карантин шароитида боғчалар фаолияти тикланишига тайёргарлик бошланди

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳридаги "Коинот" МФЙда жойлашган “Болажонлар олами” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасида шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов, Миллий гвардия масъул ходими С.Арсланов, Мактабгача таълим бўлими мудири Т.Тё, шўъба мудири М.Камолова, СЭОМ ходими Н.Еримбетова ҳамда ДСЭНБ Олмалиқ шаҳар филиали инспектори Д.Жўраевалар иштирокида карантин шароитида МТТ фаолияти юзасидан семинар ўтказилди.

❇️ Семинарга таклиф қилинган МТТ раҳбарларига кўргазмали воситалар билан карантин шароитида боғчалар иш фаолиятини тиклаш, тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёргарлик кўриш, шу жумладан, санитария-гигиеник қоидалари ва хавфсизлик чоралари билан тўлиқ таъминлаш каби маълумот ва тушунчалар берилди.

🏫 Нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига намуна сифатида “Болажонлар олами” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрнак сифатида кўрсатилди.

@Olmaliq_shahri
#аҳоли_бандлиги
#cеминар

Ҳоким хотин-қизлар бандлиги бўйича маҳалла раислари билан семинар ўтказди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раҳбарлигида шаҳардаги МФЙ раислари иштирокида “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ текстил корхонасида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида маҳалла раисларини корхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида корхона бошқарувчиси Наргиза Бекмуродова маҳалла раисларига корхона имкониятлари ва ишлаб чиқариш жараёни бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.

Айтиш жоизки, “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ бугунги кунда кенг қамровли ишларни йўлга қўйган. Фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган корхонада ҳозирги кунда 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Корхона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлиб, бугунги кунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллион дона трикотаж маҳсулотининг деярли 99 фоизи Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Корхонада асосан 4 ёшдан юқори болалар, аёллар ва эркаклар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.

Корхонада ишчилар учун барча шароит яратилган. Уларнинг ойлик маоши ўртача 850 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлиб, ходимларнинг ишга келиб-кетиши ва тушлик корхона ҳисобидан қопланмоқда.

Корхонада қўшимча цех очилиши муносабати билан айни вақтда қўшимча яна 200 иш ўрни яратилди. Ҳоким У.Раҳимов таъкидлаганидек, яратилган янги иш ўринлари билан Олмалиқдаги 200 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

@Olmaliq_shahri
#cеминар

⚡️Ёшлар агентлигининг маҳалладаги вакиллик номзодларига ўқув семинари ўтказилди. Семинарда шаҳримиз ҳокимлиги ҳамда Ёшлар агентлиги бўлими вакиллари ҳам иштирок этишди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#cеминар

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрининг "Металлург" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Коррупциянинг олдини олиш  ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда бугунги медиа имкониятларидан кенг фойдаланишнинг талаб ва истиқболлари" мавзусидаги семинар ўтказилди.

📌 Давлат ташкилотлари ва органларининг коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда вилоятимиз туман, шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги ОАВ раҳбарлари, журналистлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Семинарда Тошкент вилояти АОКБ бошлиғи Зарифа Эралиева, Тошкент вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўъбаси раҳбари Музаффар Юсубов, Адлия бошқармаси вакили Матлуба Аширова, вилоят прокуратураси вакили Рустам  Сувонов, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Улуғбек Очилов, "Тошкент ҳақиқати" - "Ташкентская правда" газеталари бош муҳаррири Ғайрат Шералиев, ушбу газета мухбири Тўхтамурод Хасанбоевнинг мавзу юзасидан маърузалари ва тавсиялари тингланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM