Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Муҳокама

"Кўрпасой" маҳалласида истиқомат қилувчи О. исмли шахс бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, ОКМК АЖга тегишли автотураргоҳдаги 3 та автотранспортнинг ичидаги моддий қимматлик ҳамда пул маблағларини ўғирлаган.

Шаҳар ИИБнинг тезкор олиб борган ҳаракатлари натижасида ўғрилик содир этган шахслар тез орада қўлга олинган.

16 январь куни Қурилиш ва коммунал сервис касб-ҳунар коллежида мазкур жиноятнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

"Кўрпасой" ва Сўфи Оллоёр маҳаллалари аҳли билан бўлиб ўтган ушбу муҳокама шаҳар прокурори Эркин Назруллаев томонидан олиб борилиб, унда шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ахмедов ҳамда 28-сайлов округи депутати Дилфуза Рўзиевалар ҳам иштирок этди.

Ўғрилик жиноятининг қонуний ҳукм ижроси билан боғлиқ оқибати ҳамда бунинг жамиятга салбий таъсири хусусида сўз юритган прокурор, ИИБ вакили ва депутатнинг фикрлари йиғилиш иштирокчиларини мулоҳаза қилишга чорлади.

Йиғилишда шунингдек, ёши улуғ инсонларнинг оилада фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиш, салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялари ҳақидаги фикрлари тингланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#муҳокама

"Дамас"ни ўғирлаган ким?

Жорий йилнинг 6 февраль куни шаҳримиз фуқароси С.Холматовга тегишли бўлган “Дамас” автотранспорти кундуз куни уйи олдидан олиб қочиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБда зудлик билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноят шаҳримиздаги 4-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Б. Ғ. ва Ё.Т.лар томонидан содир этилганлиги аниқланди.
"Дамас" ёшлар томонидан Оҳангарон тумани, “Бирлик” МФЙ ҳудудида бошқариб кетилаётган вақтда ушланган.

Бугун 4-мактаб ўқувчилари, ота-оналар, маҳалла аҳли иштирокидаги йиғилиш ана шу жиноят сабаблари, оқибатлари муҳокамасига бағишланди. Йиғилишда сўзга чиққан Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий мувофиқлаштириш бошлиғи, подполковник Хотам Қодиров ўқувчиларга тенгдошларининг ушбу қилмиши жиноятнинг оғир тури ҳисобланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланишини таъкидлади.

Ёшлар жиноий гуруҳ бўлиб, автоулов ўғирлаш билан бирга, машина салонидаги айрим қисмларни ҳам сотиб юборган, энг ачинарлиси, машинадан 3 кун давомида фойдаланиб, ҳаттоки, мактабга ҳам миниб келган. Шаҳар ҳокими ўринбосари С.Аҳмедов, ИИБ вакиллари ушбу ҳолатга эътиборсиз бўлган жамоатчилик, мактаб маъмурияти, совуққон синфдошларининг муносабатларини қаттиқ қоралади.

Бундан ташқари, ёшлар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб қочаётган вақтда, транспорт ҳодисасини содир этиб, автомобилга жиддий зарар етказган. Мутасаддилар томонидан ёшларга бир жиноят бошқа жиноятга ҳам сабаб бўлганлиги, атрофдаги воқеаларга огоҳ бўлиш зарурлиги бот-бот такрорлаб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#муҳокама

Оила - жамиятнинг асосий бўғини. Шундай экан, ажримлар сонининг ортиб бориши - жамият фаровонлигига тўсиқ бўлувчи ўта ташвишли ҳолат.

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Исмоилович томонидан оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва ажримларнинг олдини олиш йўлида самарали иш ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, куни кеча шаҳар ҳокимлигида ҳамкор ташкилотлар билан мазкур йўналишдаги ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳаллаларда фаол ва фидойи аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, ҳар бир нотинч оилага ибратли оилалар бириктирилмоқда.

Муаммоли, ижтимоий-моддий, тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан хабар олиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#муҳокама
#1_cекторда

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор биносида сектор раҳбари, ҳоким Усмон Раҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан аҳоли ўртасида камбағалчиликни қисқартириш, муаммоларга ижобий ечим топиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️ Йиғилиш давомида мутасаддилар томонидан иштирок этган маҳалла раисларининг кун тартибидаги масала юзасидан таклиф ва тавсиялари тингланди.

@Olmaliq_shahri
#муҳокама

22-27 февраль кунлари Ёшлар фестивали ўтказилади

⚡️ Ёшлар штабида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигида ўтказилган Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаш йиғилиши баёни асосида 22-27 февраль кунлари ташкил этилиши режалаштирилган "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!" шиори остидаги ёшлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#муҳокама

⚡️Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, 1-сектор ҳудудида ўз иш фаолиятини олиб бораётган ёшлар етакчилари ҳамда ушбу ҳудудларга сайланган депутатлар билан айни дамда "Ёшлар дафтари"да турган ёшлар билан амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#муҳокама
#тарғибот

Конституцияда инсон манфаати улуғланади

⚡️Бугун "Металлург" маданият саройида “Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгаши раислари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ва ёшлар иштирок этди. Суҳбатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Назирқулов иштирокчиларга конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунчалар бериб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Муҳокама

"Аёллар дафтари" - Кенгаш назоратида

⚡️Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимов бошчилигида "Аёллар дафтари" жамғармаси Васийлик кенгаши, сектор масъуллари, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичида турувчи хотин-қизлар рўйхати ва уларга кўрсатилган моддий ёрдамлар кўлами таҳлил қилинди.

📌 Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш бўйича хотин-қизлар фаолларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев билан "Дўстлик" МФЙда сектор ҳудудида содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” равишда ўрганиш мақсадида МФЙ фаоллари, профилактика инспектори ҳамда аҳоли иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

📌Ўтказилган жиноятчилик муҳокамасида сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги содир этилган жиноятчилик бўйича аҳолига тушунча берилди. Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш лозимлигини, бунинг учун энг аввало ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича хавфсизлик йўриқномаси билан яхшилаб таништириб, ўқитиш муҳимлиги айтиб ўтилди. Шундан сўнг, фуқароларга коммунал соҳалардан белгиланган тартибда фойлаланиб, тўловларни ўз муддатларда тўланишлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube