Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бадиий_кеча

Буюк шоир, мутафаккир аждодимиз - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан бугун Олмалиқ шаҳрининг Мусиқа ва санъат мактабида назм ва наво кечаси ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида тайёрланган "Бобур каби севинг Ватанни!" дея номланган адабий-бадиий кечани шаҳар ҳокимининг ўринбосари Соҳиб Ахмедов очиб берди. Шундан сўнг Маданият бўлимининг ижодий ходимлари томонидан З.М.Бобурнинг ижодий намуналари саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.

Шеърият, адабиёт, меҳр ила тароватли кечган тадбирда улуғ мутафаккирнинг сиймоси яққол гавдалангандек бўлиб, иштирокчиларга бир олам маънавий озуқа бахш этди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Бадиий_кеча

Бугун шаҳримиздаги Мусиқа ва санъат мактабида халқ таълими бўлими ташаббуси билан "Зулфияхоним издошлари" мавзусида бадиий кеча ташкиллаштирилди.

Инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ўз истеъдодларини намоён этишди.

Шоира ҳаёт йўлини маҳорат билан саҳна кўриниши орқали намойиш эта олган ҳамда шеъриятини маромига етказиб ўқиган иқтидорли ўқувчилар тадбир иштирокчилари таҳсинига сазовор бўлишди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#бадиий_кеча

⚡️Олмалиқ шаҳар ахборот-кутубхона марказида шаҳримиздаги 19- ва 20-сонли мактабларнинг ўқувчилари билан биргаликда буюк ўзбек ёзувчиси – Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан адибнинг ижодига бағишлаб "Ўзбек романчилигининг асосчиси" мавзусида  бадиий кеча ўтказилди.

📌 Кечада  кутубхона мутахассиси ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий шахсининг бугунги кун давлат сиёсатидаги ва ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб, Абдулла Қодирийнинг адабиёт оламидаги ўрни, адабий мероси ҳақида тушунчалар берди. Тадбирда 20–сонли мактаб ўқувчилари А.Қодирий ҳаёти ва ижоди ҳамда ўзи ўқиган асарларидан  сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварова ва Ахборот кутубхона раҳбари Гўзал Абдухолиқова ўқувчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар бериб, кутубхона ҳақида маълумотлар берди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube