Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бандлик

Навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳри 4-сектор ҳудудида навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Ярмаркада 22 та корхона 2095 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

📌 Тадбирда 150 дан зиёд фуқаро иштирок этди ҳамда уларнинг 40 нафари ишга жалб этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Батафсил: https://youtu.be/QHtsgYrLPCA

@Olmaliq_shahri
#Бандлик

"Бўстон" МФЙда шаҳар Бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан маҳалладаги ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада ўзларидаги бўш иш ўринларини таклиф этиш учун корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Амалиёт мономаркази фаолият бошлади

⚡️Олмалиқ шаҳридаги "Elegant garments" МЧЖ қошида "Амалиёт мономаркази" фаолияти йўлга қўйилди. Мономарказда корхона томонидан ишсиз аёлларга амалий ва назарий машғулотлар олиб борилиб, малакали мутахассислар тайёрланади ва корхонанинг ўзига ишга қабул қилинади.

📌 Куни кеча мономарказда биринчи дарс аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сўз олиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, корхонага келган 50 нафар ишсиз аёллардан 10 нафари ишга қабул қилиниши таъминланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

Амалиёт мономаркази фаолият бошлади

⚡️Олмалиқ шаҳридаги "ENTER ENGINEERING" МЧЖ қошида "Амалиёт мономаркази" фаолияти йўлга қўйилди. Мономарказда корхона томонидан ишсиз эркакларга амалий ва назарий машғулотлар олиб борилиб, малакали мутахассислар тайёрланади ва корхонанинг ўзига ишга қабул қилинади.

📌 Мономарказ очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва сектор раҳбарлари сўз олиб, вақтинча ишсиз эркаклар бандлигини таъминлаш борасида яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, корхонага келган 150 нафар ишсиз эркакларнинг 28 нафари малакаси етарли эканлиги боис, шу куннинг ўзида ишга қабул қилиниши таъминланди.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сервис
#бандлик

Шаҳримизда янги хусусий клиника фаолият бошлади

⚡️Олмалиқ шаҳрининг 1-сектор ҳудудига қарашли "Коинот" маҳалласида "My cardiology center" номли хусусий клиникаси фаолияти йўлга қўйилди. Шу муносабат билан бугун клиниканинг расмий очилиш маросими ўтказилиб, унда маҳалла нуронийлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда сектор штаби аъзолари иштирок этди.

📌Қувонарлиси, клиниканинг ишга туширилиши натижасида 5 та иш ўрни яратилди. Клиникада клиник-лаборатор текширувлар, кардиолог, невропатолог маслаҳати ва кундузги стационар даволаниш, ЭКГ, Холтер ЭКГ каби тиббий хизматлар мавжуд.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

Ўқув курсларини тамомлаган ёшлар синовдан ўтказилмоқда

⚡️Хабар берганимиздек, шаҳар ҳокимлиги, ДХХ, "Олмалиқ КМК" АЖ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ишсиз ёшлар учун қисқа ўқув курслари ташкил этилди.

📌 Ушбу ўқув курсларига бугунги кунда маҳалла ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган ишсиз ва касб соҳасида малакага эга бўлмаган 185 нафар ёшлар қайта тайёрлов курсларида ўқитилди.

Бугунги кунда масъул ташкилотлар томонидан ушбу қисқа ўқув курсларини тамомлаган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, олган сабоқлари бўйича синовдан ўтказилди.

❗️Маълумот учун, қисқа ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган ёшларимиз ўзи истиқомат қилаётган маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилишлари мумкин.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

Мактаб битирувчиларини ишга жалб қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев бошчилигида 2022/2023- ўқув йилида мактабни тамомлаган ўқувчи-ёшлар билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосарлари, маҳалладаги ёшлар етакчилари , ҳоким ёрдамчилари қатнашди.

📌 Йиғилиш давомида шаҳримиздаги бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар берилди. Маҳалладаги етакчи ҳамда ҳоким ёрдамчиларига ҳар бир ёш билан алоҳида шуғулланиш бўйича топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик
#видеолавҳа

Миграциядан қайтган ҳамшаҳримизнинг бандлиги таъминланди

⚡️Хорижда ишлаб юрган Достон Аширбоев 2023 йил Ўзбекистонга, Олмалиқ шаҳрига қайтиб келди. Ҳозирда шаҳримизнинг "Қалмоққир" маҳалласида истиқомат қилувчи Достон Аширбоевнинг ишсизлигини билган маҳалла ҳоким ёрдамчиси Аббос Сафаралиев Достон Аширбоевга имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни тавсия этди.

📌 Натижада Достон Аширбоев ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, асбоб-ускуналар харид қилди ва уйида тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ҳозирда Достон Аширбоев уйида эшик ва ром ишлаб чиқариб, укасининг бандлигини ҳам таъминлагани қувонарли.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

⚡️Аввал хабар берганимиздек, кеча 28 феврал куни шаҳримизнинг "Кимёгар" маданият саройида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Камбағалликни қисқартириш  ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан алимент тўловчи фуқаролар, чет элдан қайтиб келган мигрантлар ҳамда ижтимоий реестрда рўйхатда турувчи фуқаролар ва иш изловчилар учун навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📌Меҳнат ярмаркасида барча бюджет ташкилотлари, хусусий корхоналар ва Тошкент шаҳридаги "Артел", "Технопарк" каби корхоналарнинг жами 30 таси ўзларидаги 2100 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 200 га яқин фуқаро иштирок этган ушбу ярмаркада 30 нафар фуқаро доимий иш ўринларига жойлаштирилди. 52 нафар фуқаро касбга қайта тайёрлов учун йўналтирилди ҳамда 27 нафар фуқаро мутахассисликлари асосида корхоналарга суҳбатга чақирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик
#ибрат

Имконияти чекланганлар учун бандлик имконияти

⚡️Шаҳримизнинг 1-сектор,"Мустақиллик" МФЙ "Маънавият" кўчасида 4 йилдан буён шаҳар Ногиронлар жамиятига қарашли имконияти чекланганларнинг бандлигини таъминлашга мўлжалланган "Сайид Меҳр қўллари" МЧЖ фаолият юритаяпти.

📌 Бугунги кунда корхонага Саримсоқов Сардор Ботирович раҳбарлик қилиб, 3 нафар имконияти чекланган ходимлар кунига 300-400 та кўрпа-ёстиқ тикиб тайёрлаб сотувга чиқармоқда.

- Ногиронлиги бўлиб, тикиш-бичиш ишларига яроқли бўлган ҳамшаҳарларимизни яна ишга қабул қилиш ниятидамиз. Тикишни билмаганларга ўзимиз тикиш ишларидан сабоқ берамиз, - дейди корхона раҳбари Сардор Саримсоқов.

📌 Каловини топсанг қор ҳам ёғади, дейишади доно халқимиз. Ногиронлиги бўлсада, боқимандалик кайфиятидан йироқ бўлган ушбу корхона ходимлари орамиздаги айрим имкониятлардан унумли фойдалана олмаётган боқиманда инсонларга ибратдир.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

 ⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда шаҳримиздаги 50 нафардан ортиқ ишсиз ёшларни доимий бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги мавжуд корхона ва ташкилотларга экскурсия уюштирилди.

📌Ёшларимиз корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда унинг бугунги кундаги фаолияти билан яқиндан танишди ва масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#бандлик

⚡️Бугун "Металлург" маданият саройи ҳовлисида ишсиз аҳоли ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик

⚡️Олмалиқ шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Олмалиқ шаҳрида ишсиз юрган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Артел" корхонасига экскурсия ташкиллаштирилди.

📌 Натижада 40 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун махсус анкеталар тўлдиришди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик

⚡️Хабар берганимиздек, бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Камбағалликни қисқартириш  ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан шаҳардаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

📌 Ярмаркада 22 та бюджет ва хусусий корхоналар ўзларидаги бўш ўринлари билан иштирок этиб, унда 150 дан ортиқ фуқаро жалб этилди. Шунингдек, ярмаркада шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётга назорат остидаги 12 нафар шахслар ҳам қатнашиб, уларнинг 6 нафарига ишга кириш учун йўлланмалар берилди. 73 нафар ишсиз фуқаролар томонидан 3 та корхонага резюмелар тўлдирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM