Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#аҳоли_саломатлиги
#тиббий_кўрик

🏥 Аҳоли саломатлигинини сақлаш, уларнинг касалликка чалинишининг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунда айниқса, шаҳардаги чекка ва тоғли ҳудуд аҳолисига алоҳида эътибор қаратилган.

🗻🩺 Бугун шаҳардаги чекка ҳудудлардан бири - Абдулла Қодирий маҳалласидаги кам таъминланган фуқаролар ва бир жойда ётиб қолган беморлар маҳалла шифокори кўригидан ва лаборатор текширувларидан ўтказилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилди.

💉Шунингдек, режали равишда эмланиши лозим бўлган болаларнинг барчаси эмланиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
#тиббий_кўрик

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5614-Ф-сонли Фармойиши ва ФВБнинг 429-сонли буйруғига асосан, жорий йил январь-февраль ойларида ФВБда тиббий-маърифий тадбирлар, жумладан, замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронлиги бўлган оила аъзоларини соғлигини тиклаш учун мақсадли ёрдам кўрсатиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

👩🏻‍🔬Шу мақсадда бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмасидан мутахассислар ҳамда керакли диагностика ускуналари жалб этилиб, Олмалиқ Ёнғин-қутқарув отряди ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да бу каби хайрли тадбирлар босқичма-босқич кенг тусда ташкил этилиши кўзда тутилган.

Web-site | Telegram | Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#тиббий_кўрик

⚡️ Олмалиқ шаҳрининг "Зарбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов аҳолининг тиббий масалалардаги мурожаатларини тинглади.

Батафсил: "Нурафшон ТВ" лавҳасида

@Olmaliq_shahri
#Тиббий_кўрик
#Аёлларга_эътибор

⚡️Олмалиқ шаҳри Солиқ сектори ҳудудидаги маҳаллаларда "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

📌 Тиббий кўрикдан ўтказилган аёлларга ва болаларга профилактика учун зарур дори-дармонлар, витаминлар тарқатилди.

Шунингдек, сайёр қабул ташкил этилиб, ҳоким ўринбосари Камола Умаралиева, ИИБ хотин-қизлар инспектори Гулноза Сабриева, Тиббиёт бирлашмаси "Аёллар дафтари" бўйича масъули Дилрабо Элчибоева, Ижтимоий реабилитация маркази раҳбари, психолог Камола Халилова "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси раҳбари Марҳамат Юлдошходжаевалар томонидан психологик маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#тиббий_кўрик

⚡️Бугун шаҳримизнинг "Саховат" МФЙ идорасида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кексалар учун шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Ёлғиз яшайдиган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кекса нуронийларнинг соғлигини тиклаш мақсадида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Товоқсой” ҳамда Фарғона вилоятида жойлашган “Беш чашма” санаторияларига мунтазам равишда йўлланмалар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#меҳнат_ярмаркаси
#тиббий_кўрик

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида "Металлург" маданият саройи ҳовлисида бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги меҳнат ярмаркаси ҳамда сайёр тиббий кўрик бошланмоқда.

📌 Шунингдек, соат 11:00да прокурорнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#тиббий_кўрик
#аҳоли_саломатлиги

⚡️Олмалиқ шаҳар 1-сектор ҳудудига қарашли "Саховат" МФЙда бугун шаҳримизнинг малакали шифокорлари томонидан аҳолига бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Тиббий кўрикда иштирок этган нафақадаги кекса онахон ва отахонлар ташкилотчилардан мамнун бўлиб, ўз миннадорчилигини изҳор этишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#тиббий_кўрик

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги аппарат ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун шаҳар тиббиёт бирлашмаси поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM