Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#инсон_қадри_учун

Қариси бор уйнинг париси бор

⚡️Юртимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамият, оилалар  ва маҳаллаларда  тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини хурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар давом этмоқда.

Жумладан, бугун Олмалиқ шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Марҳамбо Минаварова "Дўстлик" маҳалласида яшовчи 100 ёшли Ўғилой она Худойбердиева ва Усмон Носир маҳалласида яшовчи 101 ёшли Ҳикматой она Эшбоева хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.

📌Шарқда қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланган оила аталмиш жамиятнинг мўъжазгина саройини, фарзандлари, невара, чеваралари қуршовида ўзининг муқаддас бурчи деб билган онахонлар юртимиздаги тинчлик олий неъматлиги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаровонлиги  тўғрисида ўз фикрларини билдириб, дуо қилишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️ Олмалиқ шаҳар Санэпид бўлими Санитария-гигиена бўлими мудири Шавкат Дониёров томонидан "Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олинг!" мавзусида ахборот берилди.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ёш қутқарувчилар билан тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда

⚡️Ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида шаҳар ФВБ ходимлари томонидан 2-сектор ҳудудидаги таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари иштирокида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клублари тузилиб, улар иштирокида мусобақага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

📌Шаҳар ФВБ жамоаси томонидан ёшлар билан манзилли ишлаш дастури асосида уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ишлари давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ва экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамоларининг аудио, видеоларини тинглаш, томоша қилиш ҳамда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган шу каби материалларни тайёрлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш орқали бошқа фуқаролар орасида тарғибот қилишга жавобгарлик белгиланган.

📌 Турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолманг, уйдирма, бўҳтон, ёлғон даъволарга ишонманг, бугунги тинч ҳаётнинг қадрига етинг, кимнингдир сиздан фойдаланишига йўл қўйманг!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ифтихор

⚡️"Баркамол авлод - 2024" спорт ўйинларининг гандбол тури бўйича вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчиларидан иборат бўлган жамоа, 2024 йил 1 мартдан 5 мартгача Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

❇️ Республика босқичида иштирок этувчи Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига омад тилаймиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#меҳнат_ярмаркаси

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан "Кимёгар" маданият саройида эртага, 28 феврал куни соат 10:00 да шаҳардаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.

📌 Ярмаркада барча бюджет ташкилотлари, хусусий корхоналар ва Тошкент шаҳридаги "Артел" ва "Технопарк" корхоналари ҳам иштирок этади.

Ярмаркага алимент тўловчи фуқароларни, чет элдан қайтиб келган мигрантларни, ижтимоий реестрда турадиган фуқаролар ва иш изловчиларни таклиф қиламиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.А.Аминов, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Х.Р.Бўриев Олмалиқ шаҳар сектор рабарлари билан биргаликда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган бошқарув сервис компаниялар иш фаолияти билан танишиб чиқишди.

📌Мутасаддилар “Олмалиқ коммунал сервис” БСК томонидан хизмат кўрсатилаётган “Саховат” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлардаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб,масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат
#таълим

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов ҳамда шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Ориф Насимов шаҳримиздаги хусусий таълим ташкилотларида бўлиб, Давлат таълим муассасалари дарс машғулотларида иштирок этмасдан хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўрганиш ўтказишди.

📌 Ушбу хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларга биринчи навбатда мажбурий бепул таълимга эътиборли бўлиш, бу борада умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этишлари уқтириб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактаблари дарс машғулотларига сабабсиз, мунтазам иштирок этмаган тақдирда уларнинг ота-оналарига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди ва бу каби рейд тадбирлари доимий ўтказилиши таъкидланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube