Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Маҳалла еттилиги"нинг иш жараёни ўрганилди

⚡️
Бугун Ўзбекистон Махалларнинг уюшмаси бошқарма бошлиғи Мурод Носиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳрор Эшбоев шаҳримиздаги "Саховат" МФЙда бўлиб, маҳаллада фаолият олиб бораётган еттиликнинг иш жараёни билан танишди ҳамда керакли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

📌 Шунингдек, шаҳар Маҳаллалар уюшмасининг бўлим бошлиғи Улуғбек Рўзимбетовнинг маҳаллаларда ишни ташкиллаштириш жараёни яқиндан ўрганилиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар белгилаб берилди.

Маҳаллада фаолият олиб бораётган еттилик ҳар бир маҳалла фуқароси учун хизмат қилиши ва уларни ижтимоий, иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун воситачи бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мулоқот

⚡️Бугун Олмалиқ касб-ҳунар мактабида шаҳар ИИБ, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни, эрта турмуш, эрта ҳомиладорлик ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида "Ўқувчи қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларини салбий оқибатлари" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

📌 Тарғиботда Олмалиқ шаҳар ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Г.Сабриева, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Г.Нишонова, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Р.Салохиддинов ёшларга мавзу юзасидан маъруза қилдилар.

Тарғибот тадбири давомида ҳамкор ташкилотлар билан вояга етмаганлар ўртасидан жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
#назорат
#таълим

⚡️ Олмалик шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими сафдор ходими Ф.Сайфуддинов  ҳамда Миллий гвардия инспектор-психологи лейтенант С.Шодиева, "Намуна" МФЙ раиси, мактаб маъмурияти билан  биргаликда 13-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналари иштирокида давомат, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини чоралари бўйича йиғилиш ўтказилди.
 
📌Ота-оналар билан суҳбат жараёнида уларга биринчи навбатда Республикамизда мажбурий 11 йиллик мажбурий таълим эканлигини,
бепул таълимга эътиборли бўлиш, бу борада умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этишлари уқтириб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактаблари дарс машғулотларига сабабсиз, мунтазам иштирок этмаган тақдирда уларнинг ота-оналарига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди ва бу каби рейд тадбирлари доимий ўтказилиши таъкидланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Toshkent haqiqati 2-son.pdf
8.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 7 февралдаги 2-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️Олмалиқ шаҳар Фавқулода вазиятлар бўлимининг маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлиги

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#маънавият_ва_маърифат_дарси

⚡️ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд, 49-сон манзил колонияси шахсий таркиби ўртасида навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” ташкил этилди.

📌 “Янги Ўзбекистон - инсон шаъни ва қадр-қиммати устувор мамлакат” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ёрдамчиси, маҳаллабой ишлаш ва тадбиркорларни ривожлантириш агентлиги ҳудудий вакили Давронбек Санақуловнинг маърузаси тингланди.

Машғулот якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан батафсил жавоблар олишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube