Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#биргаликда_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

❗️Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазият, карантин чекловлари юртимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, бу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, мавсумий, кунлик норасмий банд бўлган ва ишсиз фуқаролар, ногиронлар ҳамда ёлғиз кексаларнинг эътибор ва кўмакка муҳтожлиги ортди.

Давлатимиз раҳбари айнан мана шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама ҳимояга олинди.
Бу саъйи-ҳаракатлар эндиликда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати остида янада кенг кўламда давом эттирилади.

Президентимиз топшириғи ва ташаббуси билан кенг жамоатчилик, сектор раҳбарлари, депутатлик гуруҳлари, тадбиркорлар жалб этилиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичда амалга оширилмоқда.

Жумладан, саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан Олмалиқ шаҳрида ҳам бир қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда.

🖇Хусусан, 23 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган новвойлар - Муборак опа Саитқулова, Азамат Жўраев ҳамда Элвина Саитқуловалар ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона ёпилган патир нонларни эҳтиёжмандларга бепул улашиб, кўплаб оила вакилларига қувонч бахш этмоқда.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар бир хонадон алоҳида ўрганилиб, томорқа маданияти, бандлик ва оилаларга даромад келиш манбалари ва муаммолари ўрганилди. Бунда депутатлар - Д.Баратов, С.Якупбекова, З.Одилов, С.Субанов, Ш.Мирзақулов, М.Ўлмасова, О.Хасанов А. Самадов ҳамда У.Фаёзовларнинг номларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хонадонларда бўлган масъуллар томорқаси бор, аммо экиш имконияти бўлмаган ногиронлиги бор, муҳтож оилаларнинг томорқаларига кўчатлар олиб берилди. «Кўнгилли ёшлар» жамоаси томонидан ушбу томорқаларга экиш ишлари ташкил этилди. Ҳар бир ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга саховатли тадбиркорлар бириктирилди, бандлигини таъминлаш ва оиланинг ижтимоий-моддий фаровонлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Демак, эндиликда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, моддий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, айнан ҳар бир эҳтиёжманд оилага доимий даромад келиши учун аниқ манзилли ишлар ташкил этилади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#саховат_ва_кўмак

Бугун ОКМК АЖ томонидан Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 100 дона жамланма хайрия сифатида етказиб берилди.

Ушбу маҳсулотлар шаҳардаги эҳтиёжманд оила вакилларига маҳалла раисларининг тавсиясига биноан етказиб берилади.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги номидан ОКМК АЖ раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шаҳардаги эҳтиёжманд оила вакилларига мунтазам равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, бугун ҳам ана шунай ҳамюртларимизга марказ томонидан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар хайрия қилинди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#саховат_ва_кўмак

🎥"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан амалга оширилган саховат "ДАВР" информацион дастури нигоҳида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#саховат_ва_кўмак

Бугун Олмалиқ шаҳар солиқ бошқармаси, Олмалиқ "VIKTORIYA" кабел телевидения ташкилоти ва "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ҳам савобли ишлар қилинди.

Хусусан, "Наврўз" МФЙда эхтиёжманд оилалар ва карантин сабаб ишсиз қолган фуқароларнинг оз бўлсада мушкулларини енгил қилиш мақсадида озиқ-овқат жамланмаларидан иборат ҳайрия акцияси ўтказилди.

Ушбу акция жамланмаларида 0.5 килограмдан мош ва чой, 5 килограмдан ун, гуруч, ёғ ва картошка, 3 килограмдан макарон, шакар, сабзи ва пиёз, 2 килограмдан гўшт, 1 килограмдан товуқ гўшти ҳамда истеъмол учун муҳим бўлган пишлоқ, туз, тухум каби маҳсулотлар кам таъминланган оилалар уйларига етказилиб берилди.

Мана шундай саховатпеша тадбиркорларимиз ҳамда ташкилотлар янада кўпаяверсин. Барчангизга раҳмат!

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

❗️Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида шаҳримизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🏦 Жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасига ҳомийлар томонидан моддий маблағлар ўтказилиши бошланди.

💵 Бугунги кунда ушбу жамғармага жами 42 миллион сўмдан зиёд миқдордаги маблағлар тушган. Бунда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ҳар бир ходими 5 кунлик иш ҳақларини ўтказиб, биринчилардан бўлиб, намуна кўрсатишди.

💷 Шундан сўнг "Ипотека-банк" АТИБ Олмалиқ филиали, Халқ банки шаҳар филиали, "Саноатқурилишбанк", Маданият бўлими, ОКМК ходимлари Касаба уюшмаси қўмитаси, Ветеринария бўлими, Молия бўлими, шаҳар халқ таълими бўлими Касаба уюшмаси, БТПЖ, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, АБКМ, ТДТУ Олмалиқ шаҳар филиали ходимлари томонидан жамғармага беғараз пул маблағлари ўтказилгани таҳсинга лойиқ.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

Куни кеча Олмалиқ шаҳридаги 7535-ҳарбий қисм 1- батальон ҳарбийлари шаҳар 28-сайлов округи депутати ҳамкорлигида "Кўрпасой" маҳалласида истиқомат қилаётган 15 нафар ногиронлиги мавжуд фуқароларга 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар улашилди.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

"Ideal mega trans" транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбари Абдикарим Алиев ҳомийлигида "Тинчлик" МФЙда истиқомат қилувчи 5 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

Ҳайит айёми арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга берилаётган ушбу кўмак уларни ҳам хурсанд қилди.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

⚡️ Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида “CALL CENTER” алоқа хизматининг 1197 қисқа рақами фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Ушбу марказга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилган эҳтиёжманд оилалар, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Жумладан, 13 июлдан 26 июлга қадар ушбу марказга жами 378 та мурожаат тушган бўлиб, уларнинг барчасига волонтёрлар томонидан ун , ёғ, шакар, чой, тухум, макарон, гуруч, пиёз, картошка маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар етказиб берилди.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

⚡️Синовли кунларда қийналиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бўлиш олижаноб қадриятларимиздан. Зеро, инсон қадри улуғ.

👥 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими секторидаги 10 нафар эҳтиёжманд фуқароларга ИИВ тасарруфидаги 1- сонли ИИБ жамоаси томонидан 11 хил турдаги (5 кг ёғ, ун, макарон, гуруч, картошка, пиёз, сабзи 2 кг гўшт, қуюлтирилган сут, шакар, чой) озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар улашилди.

- Ўзбекистон фуқароси эмасман, фуқаролик бўйича ҳужжатларим мавжуд эмас. Анча йиллардан буён Олмалиқ шаҳрида яшаб келяпмиз. 2 нафар етим неварамни бир ўзим мардикорлик қилиб улғайтираяпман. Мутасадди раҳбарларнинг бугунги эътиборидан жуда мамнун бўлдим, - дейди "Қалмоққир" МФЙда яшовчи Хадича Тошматова.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

⚡️Улуғ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиш, саховат, меҳр, яхшилик улашиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир . Улуғларимизнинг дуосини олиш, биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

Шу муносабат билан 18-умумий ўрта таълим мактаби ЧҚБТ раҳбари З.Мажидов ва рус тили фани ўқитувчиси Г.Қодировалар ҳамкорликда 5-синф ўқувчилари билан биргаликда фахрийлар хонадонига боришиб, ҳолидан хабар олишди.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

"Темир дафтар"даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган №139-Ф сонли Фармойишга асосан, “Саховат ва кўмак” жамғармасида жамғарилган маблағни самарали сарфлаш мақсадида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2021 йил 31 майдаги VI-ХХХI-II-сонли қарори қабул қилинди.

📌 Мазкур қарор асосида ҳозирда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 112,1 млн. сўм сарфланди. Яъни, эҳтиёжманд фуқароларнинг соғлигини тиклаши учун тиббиёт бирлашмасига ўтказилди. Шунингдек, бандлигини таъминлашга қийналаётган фуқароларга турли маиший техника ва дастгоҳлар олиб берилди.

Жумладан, куни кеча шаҳар сектор раҳбарлари Кенгаш котибият мудири ҳамроҳлигида "Тотувлик" кўчаси, 9-Б уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олишди. Йўқловдан сўнг уларга ўзларининг мурожаатларига кўра, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, ётоқ мебели ҳамда эшитиш мосламаси ва оптик кўзойнак каби зарурий ускуна ва жиҳозлар тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri