Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#эҳсон
#биргаликда_енгамиз

🎁 Олмалиқ шаҳрида 23 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган новвойлар - Муборак опа Саитқулова, Азамат Жўраев ҳамда Элвина Саитқуловалар бугунги муборак жума куни муносабати билан 1000 дона ёпилган патир нонларни эҳтиёжмандларга бепул улашди.

📌Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси аъзолари бўлган ушбу тадбиркорлар бу каби хайрия тадбирларини "Биргаликда енгамиз" шиори остида яна давом эттиришини маълум қилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#хайрия
#биргаликда_енгамиз
#депутатларимиз

👨‍💼Ўзбекистон Либерал демократик партияси шаҳар Кенгашидан сайланган депутат Дадамурод Баратов ҳам бугун хайрли ишга бош бўлди.

🎁Унинг ҳомийлиги билан бугун наҳордан 600 дона иссиққина буханка нон ва 2000 та ҳимоя ниқоблари ҳамда 5 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат жамланмалари бепул тарқатилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#оила_муқаддас_қўрғон
#биргаликда_енгамиз

Оилавий ажримларга сабаб нима?

Мазкур саволга шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали Ахборот хизмати раҳбари Муқаддас Эргашева видеолавҳа орқали батафсил жавоб берди.

@Olmaliq_shahri
#биргаликда_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

❗️Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазият, карантин чекловлари юртимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, бу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, мавсумий, кунлик норасмий банд бўлган ва ишсиз фуқаролар, ногиронлар ҳамда ёлғиз кексаларнинг эътибор ва кўмакка муҳтожлиги ортди.

Давлатимиз раҳбари айнан мана шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама ҳимояга олинди.
Бу саъйи-ҳаракатлар эндиликда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати остида янада кенг кўламда давом эттирилади.

Президентимиз топшириғи ва ташаббуси билан кенг жамоатчилик, сектор раҳбарлари, депутатлик гуруҳлари, тадбиркорлар жалб этилиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичда амалга оширилмоқда.

Жумладан, саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан Олмалиқ шаҳрида ҳам бир қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда.

🖇Хусусан, 23 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган новвойлар - Муборак опа Саитқулова, Азамат Жўраев ҳамда Элвина Саитқуловалар ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона ёпилган патир нонларни эҳтиёжмандларга бепул улашиб, кўплаб оила вакилларига қувонч бахш этмоқда.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар бир хонадон алоҳида ўрганилиб, томорқа маданияти, бандлик ва оилаларга даромад келиш манбалари ва муаммолари ўрганилди. Бунда депутатлар - Д.Баратов, С.Якупбекова, З.Одилов, С.Субанов, Ш.Мирзақулов, М.Ўлмасова, О.Хасанов А. Самадов ҳамда У.Фаёзовларнинг номларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хонадонларда бўлган масъуллар томорқаси бор, аммо экиш имконияти бўлмаган ногиронлиги бор, муҳтож оилаларнинг томорқаларига кўчатлар олиб берилди. «Кўнгилли ёшлар» жамоаси томонидан ушбу томорқаларга экиш ишлари ташкил этилди. Ҳар бир ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга саховатли тадбиркорлар бириктирилди, бандлигини таъминлаш ва оиланинг ижтимоий-моддий фаровонлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Демак, эндиликда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, моддий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, айнан ҳар бир эҳтиёжманд оилага доимий даромад келиши учун аниқ манзилли ишлар ташкил этилади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q