Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#расман

Олмалиқ шаҳридаги эпидемиологик вазият тўғрисидаги сўнгги янгиликлар

Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталиги марказининг ахборотига кўра, республикамизнинг Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида COVID-19 инфекцияси қайд этилганлиги ва "қизил" тоифадаги ҳудуд эканлигини инобатга олиб, Олмалиқ шаҳридан ОКМК АЖга қарашли Қизилқум фосфорит комплексига бир ойлик иш сафарига юборилган 19 нафар ишчи-ходимлар бирламчи мулоқотдагилар сифатида Олмалиқ шаҳрига киритилмай, кеча, 1 июнь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги карантин ҳудудига 14 кунлик тиббий кузатувга жойлаштирилди.

Шунингдек, куни кеча уч нафар ўткир респиратор инфекцияси юқтирган беморлар тўғрисида шаҳар штабига келиб тушган хабарга кўра, тезкор эпидемиологик суриштирув олиб борилди. Суриштирув натижасига кўра, "Тез ёрдам"га мурожаат этган уч нафар ОКМК ишчиларининг бир нафарида тана ҳарорати кўтарилмаган, икки нафарининг ҳарорати эса 38,5 градусга ошганлиги аниқланган. Аммо уларда коронавирус аниқланмаган.

Беморларнинг маълум қилишича, ҳаво иссиқ бўлганлиги сабабли, терлаб, қизиб турган ҳолатда муздек ичимлик истеъмол қилиниб, кондиционер остида дам олишган. Мазкур беморлар амбулатор шароитда кўрувдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.

📌Шуни ёдда сақлаш лозимки, тана ҳарорати фақат коронавирусга чалинганида ошмайди, балки бошқа кўплаб касалликларга чалинишдан олдин ҳам тана ҳарорати кўтарилиши мумкин. Ҳамшаҳарларимиздан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва иссиқ кунда терлаб, шу заҳоти муздек ичимлик ичмасликларини тавсия қиламиз.

💯 Айни вақтда Олмалиқ шаҳридаги эпидемиологик ҳолат барқарор, аммо бу - хавф йўқ дегани эмас. Шу боис ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, огоҳ бўлишларини сўраймиз!

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#расман

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 25 июнь соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥Юқори Чирчиқ карантин полигонида 15 минг 130 нафар, “Назарбек” санаториясида 215 нафар, махсус муассасаларда жами 15 минг 345 нафар стационар карантинга олинган.

📌Шунингдек, вилоятда жами 15 минг 896 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 8 минг 243 нафар фуқоролар карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1 минг 878 та ва оилалар сони 2 минг 346 тани ташкил этади.

👨‍⚕️Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасаларида 49 нафар врач, 674 нафар ҳамшира, 482 нафар кичик тиббий ходимлар ва 22 нафар бошқа ходимлар жами 1 минг 227 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyatida-koronavirus-infekciyasiga-%D2%9Barshi-olib-borilayotgan-ishlar-t%D1%9E%D2%93risida-2020-jil-25-iyun-soat-08-00-%D2%B3olatiga-AHB-06-25

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тезкор
#расман

Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фарруҳ Мусаевнинг маълумотига кўра, кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди.

Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#расман

Олмалиқ шаҳар Эпидемияга қарши кураш фавқулотда комиссиясининг вазият юзасидан сўнгги маълумотлари

⚡️ 2020 йилнинг 16 июль кунига қадар Олмалиқ шаҳрига чет давлатдан кириб келган, улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, жами 4241 нафар фуқаро (932 та хонадонда) 14 кунлик уй назорати -тиббий кузатувга олинган.
Бугунги кун ҳолатига 166 нафар фуқаро (43 та хонадонда) тиббий кузатувда уй карантинида сақланмоқда.

📌 2182 нафар фуқародан “COVID-19” коронавирус инфекциясига таҳлил намунаси олиниши натижасида 7 нафар фуқарода таҳлил мусбат эканлиги аниқланган.
Ҳозирги кунга қадар, шаҳар фуқароларидан 27 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган, улардан 7 нафари аҳоли орасида, шаҳарда аниқланди, қолган 20 нафари чет давлатлардан касалланиб, Тошкент шаҳрида даволанган. Соғайгач, Олмалиқ шаҳрига келган. Ҳозир уларнинг 19 нафари тўлиқ соғайган.
Бугуннинг ўзида 3 нафар фуқаронинг таҳлил натижаси мусбат аниқланиб, жами 9 нафар фуқаро симптомсиз беморлар сифатида уй шароитида даволанмокда.
Ўлим ҳолати - 1 нафар.

📊 Шунингдек, шаҳар Юқумли касалликлар шифохонасида жами 129 нафар “COVID-19”га чалинган беморлар бўлиб, шундан 86 нафари эркак, 31 нафари аёл ва 12 нафари болалардир. Шулардан, Тошкент вилоятидан - 57 нафар, қолганлари республикамизнинг бошқа вилоятлари фуқароларидир. Беморларда касаллик клиник белгиларсиз кечмоқда. Жорий йил 16 июль ҳолатига шифохонадан 9 нафар бемор соғайиб, уйларига кузатилди.
-------------------------------------------------------------
⚡️ Шаҳар ҳудудида ИИБ, СЭОМ, ДСЭНБ, ДХХ, департамент ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилишлари юзасидан мақсадли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

❇️ Жумладан, олиб борилган тадбирлар давомида тадбир бошидан 4 233 нафар фуқаро, шундан ўтган сутка давомида эса 23 нафар фуқаро карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланган. Уларга нисбатан бугун МЖТКнинг 54-моддаси, 1-қисми бўйича 17 нафар, 54,2-қисми билан 4 нафар фуқарога маъмурий баённомалар тузилди.

Ўтган сутка давомида ўтказилган авторейдда 4 та (тадбир бошидан жами
446 та) автоулов жарима майдонига жойлаштирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI (OLMALIQ SHTB)
#расман
#муносабат

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 августдаги 200-сонли буйруғи асосида ташкил этилган “Махсус поликлиника” ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларга қилган мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

- Махсус поликлиника 24 соат давомида тасдиқланган иш жадвали асосида буйруқда кўрсатилган мутахассислар томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

2020 йил 8 августдан фаолият юритаётган ходимларга жорий йилнинг шу кунига қадар қўшимча устама хақ тўланмаган (жалб қилинган ходимларнинг ойлик маоши асосий иш жойида сақланган).

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 9-бандида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга ихтисослашган махсус поликлиникалар (COVID-марказ) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган:

-врач ходимларга -2.5 миллион сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига – 1.5 миллион сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига- 1,0 миллион сўм;
- бошқа ходимларга- 500 минг сўм.

Шу сабабли, махсус поликлиника ходимларининг ижтимоий тармоқларга 6 фоизлик устама ҳақ тўланмаганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асоссиз.

https://t.iss.one/joinchat/A6RqBUaIeB4esd0Sz5o69A
#расман

ИСИТИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан жорий йил 16 октябрь куни “Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 9 октябрдаги 45-сонли қарори ижроси тўғрисида”ги қарор имзоланди.

📌 Мазкур қарорга кўра, шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби тасдиқланди.

❗️ Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги қошида кун-у тун фаолият юритувчи махсус штаб ташкил этилиб, 70-614 05 23 диспетчерлик алоқаси йўлга қўйилди.

▶️ Қарорнинг 8-бандига мувофиқ, марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш учун 2020 йил 19 октябрдан бошлаб, иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракатини ишга туширилиши белгиланди.

🔰 Белгиланганидек, шаҳардаги ширкатларнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиниб, ширкатлар “яхши”(яшил), “ўрта” (сариқ) ва “оғир”( қизил) тоифаларга ажратилиб, “оғир” аҳволдаги ширкатларга бириктирилган уйлар “бошқарув сервис компания”ларига бириктирилади.

Шаҳар сектор раҳбарлари куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш юзасидан ҳар ойда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳамда брифинглар орқали жамоатчиликка ҳисобот беради.

@Olmaliq_shahri
#расман
#қарор

Йўловчи ташиш тизими такомиллаштирилади

⚡️2021 йил 9 февралда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 49-сонли қарори имзоланиб, унга кўра Олмалиқ шаҳридаги йўловчи ташиш тизими тубдан такомиллаштирилиши белгиланди.

🚌 Мазкур қарорга асосан, шаҳардаги жамоат транспортида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланаётган 42 та корхона ва ташкилотлардаги барча "Дамас" русумли транспорт воситалари жорий йилнинг 2,3,4-чораги мобайнида босқичма-босқич тўлиқ автобус ва микроавтобусларга алмаштирилади.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#расман

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бу борада жаҳон тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши эмланиш даражасидан келиб чиқиб, айрим фаолият турларига рухсат берилаётганлиги ҳамда эмланган фуқаролар учун карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатаётганлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 8 августдаги қарори билан умумий овқатланиш объектлари билан боғлиқ карантин чекловлари юмшатилди.

Юқоридагилар асосида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Муҳокама натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил
13 августдан эътиборан:


📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари
Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#расман

⚡️Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Нурматов Олимжон Раҳимжанович соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қосимов Ихтиёр Рустамович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

И. Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расман

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида шу муносабат билан фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирок этмоқда.
5-farmoyish.pdf
624.6 KB
#расман

⚡️ Xалқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Абдураимов Эргаш Арифджанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

📌 Бу у билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати якунлангани билан боғлиқ. Катта эҳтимол билан у шаҳар Кенгаши томонидан яна ўз жойига тасдиқланади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri