Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа
#шеър

Ягонасан, она шаҳрим Олмалиқ!

Энг теран чашмадек тиниб, сизилиб,
Aсрлар қаъридан келади хабар.
70 йил бурун чайла бузилиб,
Қўрғон барпо бўлди, яралди шаҳар.

Тошкент вилоятида жойлашган бир шаҳар,
Ола олмадик дея номи яралган,
Бу ҳақида инсонлар беради хабар,
Унинг номи Олмалиқ шаҳар.

Саноат шаҳри дея танилган.
Одамлари меҳнати билан билинган,
Мис олтин руда ишлаб чиқарар,
Дунёда етакчи бўлиб турар.

Олмалиқда бордир Қурама тоғлари.
Чирой очиб туради Олтин Олма боғлари,
Кўчалари гўзал йўллари равон,
Дарахтлари яшнаб турар ҳар он,

Кўчаларнинг гўзаллигидан
Яшнаб турар дил.
Олмалиқ шаҳар ҳокими
Ҳамдамов Қобил,
Сен қуёш шаҳрисан, Ўзбекистоним
Дунёда ягонасан Олмалиқ шаҳрим..

Асадбек Қамбаров,
Олмалиқ шаҳар 19-мактаб ўқувчиси.


@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа
#шеър

Олмалиқ- она шаҳрим!

Воҳага бўй чўзган,
Қурама тоғ ўраган
Ҳабиб Aбдулла асос солган,
Олмалиқ она шаҳрим.

Маданларга бой бўлган,
Олтин-мисга кон бўлган,
Ҳар бир кўча гулга тўлган,
Олмалиқ она шаҳрим.

Ёшларга куч-қувват,
Илим барқарор фақат,
Шаҳримнинг фахри улар,
Олмалиқ она шаҳрим.

Ватаним фахрим менинг,
Тенги йўқ шаҳрим менинг,
Онам каби бағри кенг,
Олмалиқ она шаҳрим.

Қалблари имонга тўлсин,
Дуогўйлар кўпайсин,
"Ҳилол" масжиди қад росласин,
Олмалиғим гуллаб яшнасин

Ёш-у қари тиним биламас,
"Қолмақир" конида.
Шаҳарнинг келажаги
Биз ёшларнинг қўлида.

Гўзал шаҳрим Олмалиқ,
Етмиш ёшинг муборак.
Она диёр кўкси баланд,
Халқим фахри Олмалиқ.

Севинч Кўзибоева,
22-мактаб 10-б синф ўқувчиси


@Olmaliq_shahri
Audio
#танловга
#аудиошеър

Олмалиқ шаҳрининг 70 йиллик юбилейига бағишлов

Обод шаҳрим ҳар гўшаси боғ-у бўстон
Кундан-кунга гулламоқда ҳур гулистон
Бугун бизлар дунё ичра тилда достон
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Инсонлари меҳнаткаш, ҳамжиҳат элдир
Меҳмонига бағрин очар кўнгли кенгдир
Aзим шаҳрим бугун дунёга тенгдир
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Қанча-қанча буюк зотлар чиққан замин
Тиллоларинг оширмоқда юрт сайқалин
Фидо айлар бутун аҳлинг қалб минбарин
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Барча шароитлар сенда мужассам
Бағрингда яшаймиз кўнгил хотиржам
Оғир дамларингда тутаман елкам
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Қучоғингда бахт-у, камолни кўрдим
Сўлим ҳар ерингни зиёрат қилдим
Шаҳрим сен учун ибодат қилдим
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Баралла айтади митти бу қалбим
Саждагоҳим менинг шарафим-фахрим
Замини зарларга лиммо-лим шаҳрим
Қутлуғ ёшинг муборак эй Олмалиғим!

Гўзалхон Жўраева,
Олмалиқ шаҳар 22-мактаб биология фани ўқитувчиси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танлови учун Бунёд Худойбердиевдан.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танлови учун Хуршидбек Шавкатовдан.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танлови учун «Истиқлол» болалар соғломлаштириш оромгоҳидан

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танлови учун 19-умумтаълим мактабининг 7-г синф ўқувчиси Нодира Абдухолиқовадан.

@Olmaliq_shahri
#танловга_марҳамат

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар диққатига!

Сизлардан ҳужжатларингизни Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносидаги Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича Қабул комиссиясига тақдим этишларингизни сўраймиз.

📲 94-217-10-03
📲 93-605-26-49

Дилбар Ўринбоева,
Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассис.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

📌"Мен билган Олмалиқ"

Олмалиқ шаҳар 19-ИДУМнинг 11-синф ўқувчиси, ёш ижодкор  Асадбек Камбаровдан видеолавҳа.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi