Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#аҳоли_бандлиги

УЗ: Олмалиқ шаҳридаги “Elegant garment textile” корхонасида 1 минг 200 иш ўрни яратилади

❇️Жорий йил январь ойидан Олмалиқ шаҳридаги собиқ “Чевар текстиль” корхонаси ўрнида ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунга келиб трикотаж маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани боис, ишлаб чиқариш қуввати кенгайтирилди.

📌Ҳозирги кунда корхонада 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

🚌Корхона ишчи-ходимлари Оҳангарон, Пискент, Бўка, Нурафшон ва бошқа туман, шаҳарлардан қатнаб ишламоқда.

💳Уларнинг ойлик маоши ўртача 750 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлиб, ходимларнинг ишга келиб-кетиши ва тушлик корхона ҳисобидан қопланмоқда.

Жорий йил сентябрь ойида корхонанинг қолган 70 фоизи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 1 минг 200 ишчи-ходимга мўлжалланган иш ўрни яратилиши режа қилинган.

Батафсил Uza.uz сайтида ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#аҳоли_бандлиги
#cеминар

Ҳоким хотин-қизлар бандлиги бўйича маҳалла раислари билан семинар ўтказди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раҳбарлигида шаҳардаги МФЙ раислари иштирокида “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ текстил корхонасида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида маҳалла раисларини корхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида корхона бошқарувчиси Наргиза Бекмуродова маҳалла раисларига корхона имкониятлари ва ишлаб чиқариш жараёни бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.

Айтиш жоизки, “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ бугунги кунда кенг қамровли ишларни йўлга қўйган. Фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган корхонада ҳозирги кунда 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Корхона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлиб, бугунги кунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллион дона трикотаж маҳсулотининг деярли 99 фоизи Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Корхонада асосан 4 ёшдан юқори болалар, аёллар ва эркаклар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.

Корхонада ишчилар учун барча шароит яратилган. Уларнинг ойлик маоши ўртача 850 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлиб, ходимларнинг ишга келиб-кетиши ва тушлик корхона ҳисобидан қопланмоқда.

Корхонада қўшимча цех очилиши муносабати билан айни вақтда қўшимча яна 200 иш ўрни яратилди. Ҳоким У.Раҳимов таъкидлаганидек, яратилган янги иш ўринлари билан Олмалиқдаги 200 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

@Olmaliq_shahri