Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.89K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
June 30, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
June 30, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 4, 2022
July 7, 2022
September 6, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
September 20, 2022
Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
#МУНОСАБАТ

2022 йил 27 ноябрь куни “Ренессанс” телеканали “Кутилмаган рейд” дастури орқали намойиш этган, "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиалида яратилган шароитлар ва камчиликлар ўрганилганлиги ҳақида сўз борган" лавҳаси юзасидан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси қуйидагиларни маълум қилади.

Оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиали “Коинот” МФЙ, Ҳумо кўчаси, 9-уйда жойлашган. Бино 1954 йилда қурилган бўлиб, 2003 йилда капитал таъмирдан чиққан.

Филиал 10 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 26 240 нафар фуқарога 100 нафар тиббиёт ходимлари ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 га қадар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бир кунлик қатновлар сони бир сменага ўртача 450 тани ташкил этиб, 13 та тиббий бригада ташкил килинган.

Соғликни сақлаш вазирлигининг 87- буйруғига асосан, аҳолига 120 хил дори дармон режали равишда ойма ой бепул тарқатилади.

Оилавий поликлиниканинг 3-сонли филиали таъмирга муҳтож бўлганлиги сабабли Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2023 йилга Давлат инвест дастурига мукаммал таъмирлаш учун режага қўйилганлигини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/joinchat/qXHqC2zFEYM3ZmMy
December 10, 2022
December 22, 2022
March 21, 2023
May 30, 2023
June 3, 2023
June 18, 2023
August 15, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
October 2, 2023
February 20, 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
March 27, 2024
#муносабат

2024 йил 4 июнь куни соат 16:45да маҳаллий аҳолидан Олмалиқ шаҳар ИИБга Увайсий МФЙдаги кўп қаватли 45-уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига келиб қиз билан суҳбатлашган. Аммо олиб борилган музокараларга қарамасдан қиз ўз жонига қасд қилган. Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди.

Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 4, 2024
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Олмалиқ шаҳри "Тотувлик" кўчаси 9-кўп қаватли уйнинг қаршисида оқова сув қувурлари алмаштирилгани, бироқ ички йўллар таъмирланмагани танқид қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан берилган маълумотга кўра, "ТТШ Иншоот" МЧЖ томонидан Олмалиқ шаҳридаги 24.8 км оқова сув қувурлари 2025 йил сентябрь ойигача реконструкция қилиниб, топширилиши белгиланган. Ҳозирда шаҳримиздаги 8 км оқова сув қувури янгиланди.

Реконструкция ишлари якунлангач, тегишли шартномага мувофиқ бузилган ички асфальт йўллар таъмирланади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
August 14, 2024
#муносабат

Мурожаатлар - назоратда

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 14 август куни Олмалиқ шаҳар А.Қодирий МФЙ аҳолиси томонидан бир қатор масалалар, яъни, электр энергияси ва суюлтирилган газ ҳамда ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, йўл ва кўприкларнинг авария ҳолатида эканлиги юзасидан мурожаатлар бўлган.

Юқоридаги мурожаатлар Олмалиқ шаҳар масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди. Шу куни, яъни 14 август куни аҳоли томонидан шаҳар Электр таъминоти корхонасига электр энергиядан узилиш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, шу куни А.Қодирий маҳалласини электр энергия билан таъминловчи трансформаторлар ва ҳаво тармоқларида авариявий ҳолатлар кузатилмаган.

Суюлтирилган газ билан боғлиқ мурожаат "Олмалиқшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими томонидан ўрганилганида, А.Қодирий МФЙда 2024 йил 14 август куни аҳоли томонидан табиий газ билан таъминловчи Газ тақсимлаш пуктларида авариявий ҳолатлар кузатилмаганлиги аниқланди. Маҳалла аҳолиси тўлиқ табиий газ билан таъминланган.

"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Олмалиқ шаҳар филиалининг маълум қилишича, 14 июль куни ичимлик суви тармоғида узилишлар бўлмаган. 15 июль куни авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли, вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилган. Бу ҳақда маҳаллий оммабоп телеграм каналлар орқали огоҳлантириш берилган. Ҳамда А.Қодирий кўчалари 15, 77, 91, 248, 89-уйларнинг олдидаги марказий сув қувурларидаги носозликлар "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Олмалиқ шаҳар филиалининг ишчилари томонидан бартараф этилди. Ҳозирги кунда А.Қодирий маҳалласига ичимлик суви меъёрида берилмоқда.

А.Қодирий МФЙнинг ички йўли ва кўприк таъмири билан боғлиқ мурожаат Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси масъул ходими А.Раҳмонбердиев томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, 4*12 метр квадратлик кўприк ҳамда йўлнинг 4*200 метр квадрат қисми асфальтланиши лозим. Ушбу масала "Ташаббусли бюджет"нинг 2-мавсумига қўйилган (10. 048338369014 рақамли таклиф) ва аҳоли томонидан фаол овоз йиғилса таъмирланиш учун маблағ ажратилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
August 17, 2024
#муносабат

Шаҳримиз аҳолиси томонидан чиқиндилар тўпланиб қолаётгани бўйича ҳокимликка ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Олмалиқ шаҳридаги чиқинди тўплаш шохобчаларидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш фаолияти билан “Angren Bunyod Fayz” МЧЖ Олмалиқ шаҳар филиали шуғулланиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхонада 13 та чиқинди ташувчи техникаси мавжуд. Шулардан 3 таси яроқсиз ҳолатда. Чиқинди ташувчи техника ҳайдовчилари 10 нафар, юк ортувчилар эса 22 нафарни ташкил қилади.

Ёз мавсумида аҳолидан чиқаётган чиқинди миқдори меъёридан ошиб кетаётганлиги туфайли, чиқинди олиб чиқиб кетиш йўналиш жадвали асосида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жараёнида кечикишлар кузатилаяпти. Шу сабабли корхонада кундузги ва тунги иш соатлари ташкил этилиб, бошқа ташкилотлардан ҳам қўшимча махсус транспортлар жалб қилиш каби тадбирлар йўлга қўйилиши белгиланди.

Ижтимоий тармоқлар орқали танқид остига олинган "Ойдин" бозори, "Металлург" кўчаси 66,68-уйлар олдидаги чиқиндилар олиниб, муаммо бартараф этилди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
August 21, 2024