Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_келажагимиз

Олмалиқ шаҳар умумтаълим мактабларида таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар ҳамда мактаб раҳбарлари бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигида пойтахтдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишини чуқур ўрганиш бўйича ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ҳамда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига саёҳатга боришди.

Ўқувчилар мактабларда ёшларга яратилган кенг шарт-шароитлар ва имкониятларни кўриб, таълим олишга бўлган иштиёқ ва шижоатлари янада ошган бўлса ажабмас. Саёҳат ёшларимизга бир олам таассурот, келажакка бўлган ишончларининг ортишига ҳисса қўшди.

Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеороликда томоша қилинг.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#ёшлар_келажагимиз

⚡️Бугун, 30 май куни Ғафур Ғулом маҳалласи ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

📌 Тадбирда иштирок этган болажонларга хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube