#Биласизми
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб
🔹Субсидия кимларга берилади?
👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.
👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:
● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.
🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?
👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
➖Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.
🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?
👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.
➡️ Субсидиялар:
➖квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
➖кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.
🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.
🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
➖жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
➖оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
➖никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
➖доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
➖ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Fasebook | You tube

📌 Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Қуролли Кучлар резервида ўташдан бўйин товлаш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:
▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
❌ Қуйидагилар номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас:
▫️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
▫️ оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
▫️ суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар;
▫️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
▫️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

#биласизми #ер_назорати
⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари
📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;
🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;
🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;
🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;
🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.
❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram

🔰 Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:
🔸 шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – ҳокимликлар шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
🔸 ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида – маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
🔸 ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;
🔸 автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;
🔸 темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари;
🔸 дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида – ҳокимликлар ва сув хўжалиги органлари;
🔸 фермерлар ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда – ер эгалари;
🔸 захира ерларда – ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Бюджетдан молиялаштириладиган бассейнлардан фойдаланиш тартиби
1️⃣ Бассейнда шуғулланиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:
▫️ариза;
▫️паспорт ёки ID карта ёки туғилганлик гувоҳномаси;
▫️086-у-шаклдаги тиббий маълумотнома;
▫️мусобақаларда эришган натижаларни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
▫️3,5 x 4,5 см 4 дона рангли фотосурат;
▫️спорт паспорти нусхаси (агар мавжуд бўлса);
▫️аввалги шуғулланган спорт муассасасидан маълумотнома (агар шуғулланган бўлса).
✅ Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига 7 ёшдан бошлаб барча шахслар қабул қилиниши мумкин.
2️⃣ Шуғулланувчилар қуйидагиларга амал қилиши шарт:
🔹кириш-чиқишдаги турникетлардан белгиланган вақтда ўтиш;
🔹шкафларда ташқи кийимларни ечиб қолдириш ва бассейнда фақат рухсат этилган оёқ кийимларда бўлиш;
🔹фойдаланиш вақтига риоя қилиш (машғулотларга 45 дақиқа ва кийим алмаштириш, ювиниш учун 15 дақиқа).
🚫Сузишга мўлжалланган махсус шахсий буюмлар тўлиқ бўлмаганда бассейнга кириш ва фойдаланишга рухсат берилмайди.
3️⃣ Бассейндан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
▫️сакраш тақиқланган жойлардан сакраш, саёз жойга бош билан сакраш;
▫️бошқаларнинг йўлини тўсиш, халақит бериш ва ҳаётига хавф туғдирадиган ҳаракатлар қилиш, югуриш ва оёқ кийимисиз юриш;
▫️кўндаланг сузиш, махсус йўлакларни ажратиб турувчи арқонга осилиб туриш;
▫️шовқин чиқариш ва ёрдам бериш тўғрисида нотўғри хабар тарқатиш, махсус кийимларсиз шуғулланиш;
▫️сақич чайнаш, овқатланиш ва алкоголли ичимлик истеъмол қилиш;
▫️масъул шахсларнинг рухсатисиз сувда сузиш учун оёққа кийиладиган мослама (ласталар) ва сузиш ниқобларидан (маскаларидан) фойдаланиш, бассейн атрофидаги моддий инвентарлардан фойдаланиш ёки инвентарларга қасддан шикаст етказиш;
▫️бассейнларга бегона нарсаларни ташлаш;
▫️техник-муҳандислик жиҳозларни бошқариш ва уларни ўчириш, ёқиш ҳамда тегиш.
4️⃣ Тўловлар
☑️ Ойлик тўлов ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай тўланиши шарт.
💰Ойлик ва бир марталик тўловлар бассейн раҳбарияти томонидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда белгиланади.
Шуғулланувчи касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) бассейнларда шуғулланиш учун тўлов олинмайди.
⏩ Қуйидагилар тўловдан озод этилади:
▫️норма ва талабларни бажариб, бошланғич тайёрлов гуруҳлари, ўқув-машғулот, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳларига ўтган шуғулланувчилар (ўқувчи-спортчилар);
▫️кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногирон болалар;
▫️тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар.
❗️Шуғулланувчи назорат-норматив меъёрларини бажарган тақдирда тўловдан озод этилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

❗️Маиший истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади.
📋 МИБ ходимини приборларни кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади.
⏩ Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади.
📝 Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши керак.
❕Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.
☑️ Далолатномага имзо қўйишни рад этиш истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва у бу ҳақида огоҳлантирилади.

❗️Бугундан "Реклама тўғрисида"ги қонун кучга кирди
✅ Қонунда асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантирувчи акция каби янги тушунчалар ҳам киритилди.
📝 Қонунга кўра, Ўзбекистонда реклама давлат тилида тарқатилиши ва реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.
🏢 Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
❕Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.
🚫Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:
🔹она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;
🔹таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;
🔹нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
🔹болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
🔹миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;
🔹энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
🔹тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.
📌 Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.
⚠️ Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга айрим ҳолларда йўл қўйилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
✅ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.
⏩ Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

🔰 I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
☑️ Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Kanalga ulanish: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
☑️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:
▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.
✅ Агарда туҳмат:
➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:
▫️90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Биласизми
▶️ Ичимлик сувидан бошқа мақсадларда (машина ювиш, томорқа суғориш, ҳовлига сув сепиш) фойдаланиш ёки оқилона фойдаланмаслик (меваларни музлатиш учун очиб қўйиш) сувни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.
✅ Шунингдек, мазкур қоидаларни бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (330 минг сўм) 3 бараваригача (990 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 650 минг сўм) 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади
🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

❗️ОТМларга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?
✅ Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
🔹 Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
🔹 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
🔹 Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
🔹 “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
🔹 “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;
🔹 Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
🔹 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;
🔹 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
🔹 Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
🔹 Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
🔹 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
🔹 Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
🔹Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
🔹Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
🔹Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
🔹Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
🔹Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

#биласизми
❗️Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади
🔰 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган.
▶️ Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
▫️бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
▫️20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
▫️бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
☑️ Шунингдек, қарз олувчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим, жумладан:
🔹кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
🔹 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);
🔹даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши.
👉Maнба

📝 Қонунчиликка кўра, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилиши белгиланган.
📌 Бунда “маҳалла еттилиги” аъзоларининг асосий вазифалари ва улар нималарга масъул бўлиши белгилаб қўйилган.

❗️ Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.
✅ Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот берилиши лозим.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM