#баёнот
Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимовнинг баёноти
Кеча, 8 апрель куни республикамизда, жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, шаҳар кўчаларида кўплаб дарахтлар синиб, электр тармоқларининг 60 фоизига жиддий шикаст етказилган. Натижада кўплаб ҳудудларда электр таъминотида узилишлар содир бўлди.
Ҳозирда шаҳар Электр таъминоти корхонаси ва ОКМК АЖ мутахассислари томонидан муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Синган дарахтлар ва шох-шаббаларни йиғиш учун шаҳардаги барча коммунал корхона, ташкилотлардан қўшимча техник ва ишчи кучлари жалб этилди.
Электр таъминотидаги узилишларни кечгача бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#баёнот
#расмий
🔴Нима учун вилоятимиз шаҳар, туманларида карантинга оид қоидалар янада қатъийлашди?
❓Вилоятимизнинг энг катта шаҳарларидан бири Олмалиқда бу борада вазият қандай?
⚠️Шаҳарда мақсадсиз кўчада юрганларга қандай чоралар кўрилаяпти? Бундан мақсад нима?
🎥Бу ҳақда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг видеомурожаати орқали билишингиз мумкин.

#расман
Олмалиқ шаҳри "Корзинка" супермаркетида коронавирус аниқланганлиги тўғрисидаги миш-мишлар ростми?
Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази раҳбари Фарруҳ Мусаев бу бўйича расман баёнот берди.
"Корзинка" супермаркетининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ходимларининг бирида коронавирусга гумон бўлгани сабабли, "Корзинка" тармоғининг Олмалиқ шаҳар филиалида эҳтиёт чораси сифатида, хавфсизлик нуқтаи-назаридан жорий йил 17 апрелда зарарсизлантириш чоралари олиб борилди. Эртадан, яъни 18 апрелдан Олмалиқ "Корзинка" супермаркети ўз фаолиятини яна давом эттиради.
Жумладан, ҳар эҳтимолга қарши Олмалиқ шаҳридаги "Корзинка" супермаркетидаги ходимлардан тиббий таҳлиллар олиниб, уй карантинига олинди. Мазкур тадбирларнинг барчаси шаҳар аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилмоқда.
Шаҳар аҳолисига шуни маълум қиламизки, ваҳимага ҳожат йўқ. Уй карантинига олинди, дегани бу коронавирус аниқланди, дегани эмас. Коронавирус аниқланган ҳолатда фуқаролар уй карантинига эмас, республика Вирусология институтига ётқизилган бўлар эди.
Фуқаролардан яна бир бор норасмий манбалардаги турли асоссиз хабарларга, миш-мишларга ишонмасликларини, ваҳимага тушмасликларини сўраймиз. Олмалиқ шаҳрида коронавирус юқтирган фуқаролар мавжуд эмас.
Қолаверса, шаҳарнинг кўплаб нуқталарида кўчма озиқ-овқат савдо ярмаркалари етарлича фаолият олиб бормоқда, захиралар етарли.

#антикоронавирус
#баёнот
Олмалиқ шаҳар СЭОМ томонидан жорий йил 17 апрель куни "Корзинка" супермаркетининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ходимларнинг бирида коронавирусга гумон бўлгани сабабли, супермаркетнинг Олмалиқ шаҳар филиалида эҳтиёт чораси сифатида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 78 нафар, бошқа туманларда яшовчи 22 нафар ходимлар профилактик тиббий уй кузатувига олинди.
Мазкур фуқаролар билан 14 кунлик карантинга олинганлик бўйича тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, шаҳар СЭОМ дезинфекция бўлими томонидан “Корзинка” савдо мажмуасида 17 апрель куни профилактик дезинфекция ишлари ўтказилди.
2020 йил 18 апрель куни мажмуада профилактик дезинфекция ишларидан сўнг тўлиқ ювиш ва тозалаш ишлари олиб борилиб, бугун мажмуа савдо фаолиятини бошлади.
Савдо мажмуасида вақтинчалик мавжуд ишчи-ходимлар ўрнига мавсумий ишчи-ходимлар жалб қилиниб, уларнинг барчаси профилактик тиббий кўрикдан ўтказилди.

#ФВБ_хабар_беради
#баёнот
〽️ Жорий йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси республикамизда, хусусан, Олмалиқ шаҳрида ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши, кучли шамол кўтарилиши натижасида шаҳардаги қуйидаги аҳоли турар-жойларида электр симларининг узилиши, дарахтларнинг синиб автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилиши ҳамда электр симларининг ўралиб қолиш ҳолатлари аниқланган.
🔴Сўфи Оллоёр МФЙ "Шошилоқ" кўчаси, 3-64-уй олдида
-“Рамазон” МФЙ "Ипак йўли" кўчаси,
-“Чамбил” МФЙ, "Мустақиллик" кўчаси,
-“Олтин” МФЙ, "Камалак" кўчасидаги электр симлар узилган.
Ш.Рашидов, Лермонтов кўчалари ҳамда А. Яссавий МФЙ "Туркистон" кўчасидаги электр симлари ўралиб қолган.
⚙️Аниқланган авариявий носозликлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби, Электр таъминоти корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Республика махсус комиссияси томонидан “яшил” ҳудуддаги масжидларда 2020 йил 8 июнь, душанба куни бомдод намози соат 4:10дан бошлаб ўқилиб, кунлик беш вақт фарз намозларини ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этишга рухсат берилди.
Бунда масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
📌- масжиднинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;
📌- ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;
📌- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;
📌- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;
📌- масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;
📌- масжид бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;
📌- масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;
📌- расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;
📌- масжид ходимлари ва кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
📌- масжидлар фаолияти жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби тавсиялар жорий этилади.
Олмалиқ шаҳар “Рамазони шариф” жоме масжиди эртага, 8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозларини ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолда, санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда адо этиш учун очилади.
Масжидга келувчи намозхонлар иложи борича, ўзлари билан жойнамозларини олиб келишлари сўралади.
Шаҳримиз жоме масжиди намозхонлар келиб ибодат килишлари учун барча Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ишлар ташкил этилди.
Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу.
Хусниддин Ортиқов,
Олмалиқ шаҳар
бош имом-хатиби.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.Султонов раҳбарлигида 2020 йил 13 февраль куни “Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган сайёр йиғилиши 10-сон баёни (2020 йил 14 февраль 01/16/10-сон топшириғи) 4-бандига асосан:
Барча ҳудудларда аҳолини газ билан таъминловчи тармоқларга уланган йирик улгуржи истеъмолчилар (АГНКС, иссиқхоналар ва бошқалар)ни 2020 йил 1 августгача алоҳида саноат майдончаларига чиқариш чораларини кўриш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2021 йил 4 январ кунидаги №04-24-1-сонли Факсограммасида Марказий газ қувурларида газ босими нормал ҳолатга келгунга қадар АГНКСларни ишлаш вақти соат 05-00 дан 15-00 гача этиб белгиланган.
Шу сабабли “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2021 йил 09 январ куни соат 11:22 да телеграмм каналида юборган топшириғига асосан, бугун соат 12:00да асосан Олмалиқ шаҳридаги мижозларга хизмат кўрсатувчи “АMET INVEST” метан газ қуйиш шохобчаси газ таъминотидан ўчирилди.

А.Навоий кўчасидаги хонадонда содир бўлган ёнғин бўйича
⚡️Жорий йилнинг 20 август куни, соат 00:04да шаҳар ФВБ 2-Ёнғин қутқарув қисми диспетчерлик хизматига Ш.Рашидов МФЙ, А.Навоий кўчаси, 14-сонли кўп қаватли турар-жой биносининг 1-қаватида жойлашган 30-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар тушди.
📌 Шу заҳоти смена бошлиғи майор М.Халкулов бошчилигида 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси ёнғин жойига чиқиб, соат 00:08 да етиб боришди. Етиб борилган вақда, 30-хонадоннинг яшаш хонасидаги уй жиҳозлари 20 м2 майдон тўлиқ ёнаётган бўлган.
🔥 Ёнғин соат 00:08да ўраб олиниб, соат 00:30да тўлиқ бартараф этилди. Олмалиқ шаҳар ФВБ 2-ЁҚҚ ҳарбий хизматчиларининг тезкорликдаги ҳаракати натижасида, хонадоннинг 15 м2 майдони ҳамда қўшни хонадонлар ёнғиндан зарарланишининг олди олинди.
🚒 Шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида А.Навоий кўчасидаги 14-уй, 30-хонадон 1984 йилда туғилган А.Г. га тегишли эканлиги ва унинг бир нафар 2002 йилда туғилган қизи ва 2010 йилги ўғли билан истиқомат қилишлиги маълум бўлди.
⏰Содир бўлган ёнғин вақтида уй эгалари уйда бўлмаганлиги, шунингдек ҳозирда уларнинг соғлиғи аъло даражада эканлиги маълум бўлди.
⚖Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарини аниқлаш бўйича дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Олмалиқ шаҳар ФВБ.

#Баёнот
Болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда
Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.
Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганлигини маълум қиламиз:
- юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
- байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;
- мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.
Халқ таълими вазирлиги

💧💧💧
Бугун, 12 сентябрь куни Чўлпон МФЙ, Москва 20-уй кўчасидаги ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш муносабати билан соат 09:00дан иш тугагунга қадар Увайсий, Кимёгар, Металлург ва Чўлпон МФЙлари ҳамда "Кимёгар" профилактория ҳудудларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилди.
Диспетчерлик хизмати: соат 24/7, 706152285, 706152170

Электр таъминоти корхонаси баёноти
"Қуйи терасса" нимстанциясида авария юзага келганлиги сабабли, шаҳримизнинг 5/2, 5/3 ҳудудлари ва "Интернат", "Ойдин" кўчаларида электр энергияси ўчган.
Ҳозирда таъмирлаш -тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Bayonot
Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot
Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.
Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:
➖ 11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.
➖ Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.
➖ Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.
➖ Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
#Баёнот
Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.
Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:
➖ 11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.
➖ Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.
➖ Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.
➖ Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.
✉ ️Telegram 🌐Website 🌐 YouTube 📱 Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM