Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик

"Янги Ўзбекистон" газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу сарлавҳадаги мақоласи эълон қилинди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/60100

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#баёнот

💧💧💧
        
Бугун, 12 сентябрь куни Чўлпон МФЙ, Москва 20-уй кўчасидаги ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш муносабати билан соат 09:00дан иш тугагунга қадар Увайсий, Кимёгар, Металлург ва Чўлпон МФЙлари ҳамда "Кимёгар" профилактория ҳудудларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилди.

Диспетчерлик хизмати: соат 24/7, 706152285, 706152170

@Olmaliq_shahri
#спорт

Шаҳримиз спортчилари - фахрли ўринларда

⚡️Наманган вилоятида белбоғли кураш бўйича 8-11 сентябрь кунлари катталар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

📌 Унда шаҳримиз ёшларидан Холмирза Хасанбоев 75 кг вазн тоифасида "олтин", Бибигавҳар Пўлатбоева 58 кг вазн тоифасида "олтин", Земфира Азаматова 66 кг вазн бўйича "бронза" ҳамда Зулхумор Жанназарова 76 кг вазн тоифасида "бронза" медаллари соҳиблари бўлишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
10 сентябрдан Олмалиқ шаҳрида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми бошланди

Мусобақаларда ёшлар қуйидаги спорт турида жамоа ёки якка тартибда иштирок этишлари мумкин бўлади.

7-10 ёшли болалар ўртасида қуйидаги спорт мусобақалари маҳалла босқичида якунланади:

1.Қувноқ стартлар - 5 нафар ўғил бола, 5 нафар қиз бола
2.Шашка - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола
3.Шахмат - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола

11-15 ёшли болалар ўртасида қуйидаги спорт мусобақалари туман босқичида якунланади:

1.Енгил атлетика - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз бола
2.Мини футбол - 8 нафар ўғил бола
3.Шахмат - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола
4.Шашка - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола
5.Стол тенниси -1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз бола
6.Миллий халқ ўйинлари (арқон тортиш) - 5 нафар ўғил бола

16-21 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида қуйидаги спорт мусобақалари республика финал босқичида иштирок этади:

1.Енгил атлетика - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз
2.Workout - 3 нафар ўғил бола
3.Шахмат - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
4.Шашка - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
5.Стол тенниси - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз.
6.Волейбол - 9 нафар ўғил бола, 9 нафар қиз
7.Стритбол - 5 нафар ўғил бола, 5 нафар қиз
8.Миллий кураш - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз

22-26 ёшли болалар ўртасида қуйидаги спорт мусобақалари республика финал босқичида иштирок этади:

1.Енгил атлетика - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз
2.Workout -3 нафар ўғил бола
3.Шахмат - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
4.Шашка - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
5.Стол тенниси - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
6.Волейбол - 9 нафар ўғил бола, 9 нафар қиз
7.Стритбол - 5 нафар ўғил бола, 5 нафар қиз
8.Миллий кураш - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз

27-30 ёшли болалар ўртасида қуйидаги спорт мусобақалари республика финал босқичида иштирок этади:

1.Енгил атлетика - 3 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз
2.Workout -3 нафар ўғил бола
3.Шахмат - 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
4.Шашка- 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
5.Стол тенниси- 1 нафар ўғил бола, 1 нафар қиз
6.Стритбол - 5 нафар ўғил бола, 5 нафар қиз

Ушбу мусобақаларда Олмалиқ шаҳрининг барча ёшларини фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Мусобақаларда иштирок этиш учун ўз маҳаллангизда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларига ёки спорт мураббийларига мурожаат этишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Тадбиркорлар билан мавсумга тайёргарлик

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерзод Абдулхаев, “Газтаъминоти” Олмалиқ филиали раҳбари Собир Сойипов “Чамбил” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Смоотҳ Лиcориcе” ва “Болезо Текстил” хорижий корхоналарининг фаолияти билан танишиб, кириб келаётган қиш фаслига олдиндан тайёрланиб ишлаб чиқариш жараёнида табиий газ билан таъминланиш бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ўрганилди.

📌Корхона томонидан маҳсулотларни экспортга реализация қилинганлиги ҳисобига ҳосил бўлган ҚҚСни (қўшилган қиймат солиғи) қайтариш бўйича корхоналар раҳбарларига амалий ёрдам ҳамда таклифлар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ўқув_семинари

Салоҳият, ижодий муҳит бор – фақат бундан унумли фойдаланиш зарур

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги 5040-сонли Қарорига асосан жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, йиллик режалари тақдимотини ўтказиш ҳамда уларнинг бу йўналишдаги малакаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

♻️Унда бўлинма раҳбари С.Якупбекова ҳамда бўлинма бош мутахассиси И.Хошимжоновалар томонидан тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди ҳамда иштирокчилар билан самимий суҳбат олиб борилиб, тизим олдида турган вазифалар ва ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

📍Юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда фаол иштирок этган тарғиботчилар ташаккурнома ва китоблар тўплами билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Беш_ташаббус_олимпиадаси
#cпорт

⚡️ Куни кеча Олмалиқ шаҳридаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсумида шахмат, шашка ва қувноқ стартлар бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақалар ғолиблари сектор босқичига йўлланма олишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube