Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
🎓 Oliy oʼquv yurtida taʼlim olishni istaysizmi?

Ipoteka-bank bu borada sizga samarali shartlarda "Taʼlim kreditini" taklif etadi.
Endi kontrakt to'lash uchun mablag' izlash shart emas, "Ta'lim krediti"ning qulay shartlaridan foydalaning.

yillik stavka – 14 %;
miqdori – mamlakatimizning istalgan oliy taʼlim muassasasida shartnoma asosidagi yillik kontrakt miqdorida;
muddati – oʼqishni tugatgandan soʼng yettinchi oydan boshlab, 7 yil muddatga.

❗️Talaba xotin-qizlar ta'lim krediti foizlarini to'lashdan ozod etiladi!

Kredit olish uchun qanday hujjatlar talab etiladi?
🔹 pasport yoki ID karta;
🔹 oliy taʼlim muassasasi bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;
🔹 taʼminot hujjatlari.

Batafsil maʼlumotlar bilan bu yerda tanishishingiz mumkin.


🔹〰️🔹〰️🔹〰️🔹〰️🔹

🎓 Хотите получить высшее образование?

Ипотека-банк предлагает выгодное решение - образовательный кредит Ta'lim. Теперь вам не нужно искать деньги, чтобы оплатить контракт, воспользуйтесь выгодными условиями кредита Ta'lim.

годовая ставка 14%;
сумма годового платежа по договору в любом вузе страны;
срок погашения - в течение 7 лет с 7 месяца после окончания обучения.

❗️ Девушки освобождены от уплаты процентов по кредиту на образование!

Какие документы нужны для получения кредита?

🔹 паспорт или ID-карта
🔹 копия договора с вузом
🔹 документы по обеспечению

Больше информации по кредиту здесь

Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube |Sayt
#мустақиллик_дарси

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳримиздаги 20-ИДУМда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтказилди.

♻️Унда РМММ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Хошимжонова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси С.Ўринбоев томонидан ўқувчи-ёшларга мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқувчилар билан келажакдаги орзулари, эгалламоқчи бўлган касблари, қизиқишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

📚Суҳбат давомида ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, фаол иштирок этган иқтидорли ёшлар бўлинма томонидан китоблар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

⚡️ Бугун Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Шерали Зуннурбоев бошчилигида вилоят газ, электр таъминоти, банк, автойўл корхоналари вакиллари ва Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Шерзод Абдулхаев ҳамкорлигида шаҳримиздаги Кичик саноат зонаси ва Ёшлар саноат зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

📌 Ўрганиш давомида тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган масалаларни аниқлаш ва ечим топиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар юклатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Муносабат

Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ходимлар Давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилмоқда

⚡️“Аммофос-Максам” АЖда жорий йил учун Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, давлат тилида иш юритишни тизимли ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар белгилаб олинган.

📌Режадаги мазкур вазифалар амалиётини йўлга қўйишда қатор тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда. Хусусан, 6 сентябрдан корхона ишчи-ходимларининг давлат тилида иш юритиш саводхонлигини ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш, малака ошириш маркази томонидан 25 нафар мутахассислар учун “Ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малака ошириш” ўқув машғулотларининг кейинги 5-босқичи бошланди.

❇️ Мазкур йўналиш бўйича 25 нафар корхона раҳбар ва ишчи-ходимлари малака оширишга жалб этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube