Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Билимлар_куни

“Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз”

⚡️Бугун шаҳримизнинг 13-сонли мактабида ҳам "Биринчи қўнғироқ" тадбири юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Н.Алимов, ХТБ ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

📌 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Н.Алимов сўзга чиқиб, мактаб ўқувчиларини Мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили билан табриклади. Тадбир давомида 13-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан чоп этилган "Жадидлар" тўплами топширилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Билимлар_куни

🔰Бугун "Билимлар куни" ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Янги ўқув йили истиқлолимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Олмалиқ шаҳридаги 11 - умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! ” шиори остидаги байрам тадбири ҳамда "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

📌Бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбирларида мактабнинг кўзга кўринган битирувчилари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар депутати С.Якупбекова ҳам иштирок этишиб, мактабларда ташкил этилган "Мустақиллик дарслари"да Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришилган ютуқлар ҳақида ўқувчиларга тушунтириб берилди.

♻️Бир сўз билан айтганда, ана шу эътибор ва имкониятлар фарзандларимизнинг пухта билим олишига, “Мустақиллик дарси” эса уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...

👉 https://xs.uz/uzkr/84004

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон

Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.

"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.

Батафсил лавҳамизда кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Мактаб дарсликлари бепул берилади – Шавкат Мирзиёев

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилган.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
Увайсий МФЙда янги ўқув маркази очилди

⚡️Олмалиқ шаҳрининг Увайсий МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Дадамурод Баратовнинг ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган Камола Хусановага 33 млн. сўм кредит маблағи олиб берилишида кўмак берилиб, янги ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Шу муносабат билан мазкур "Иқтидорлар" номли ўқув марказининг расмий очилиш маросимида Республика ташкилотидан Олмалиқ шаҳрига бириктирилган вакил Зуҳриддин Сатторов ҳамда шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акром Нишонов иштирок этиб, ёш тадбиркорнинг фаолиятига ривож тилашди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ кодексининг 423- ҳамда 440-моддаларида жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларда тўлаши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель – жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғи йиллик суммасининг ярмини тўлашнинг охирги куни этиб белгиланган.

Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube